Маъруза машғулотининг технологик картаси



Download 0,5 Mb.
bet7/24
Sana26.05.2022
Hajmi0,5 Mb.
#609440
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   24
Bog'liq
2 В Ҳайдовчининг ҳуқуқий жавобгарлиги

Машғулот якуни:
1. Фаол иштирок этган таълим олувчиларни баҳолайди ва рағбатлантиради.
Уйга вазифани берилиши:
2. Келгуси машғулотга вазифа ва уни бажариш юзасидан йўриқнома беради.

Баҳолари билан танишади


Топшириқни ёзиб оладилар



Визуал материаллар


Ҳайдовчининг ҳуқуқий жавобгарлиги

Ҳар бир ҳайдовчи ижтимоий муносабатлар иштирокчиси сифатида ўз вазифаларини етарли бажармаганлиги, амалдаги қонунлар ва қоидалар талабларига риоя қилмаганлиги учун тегишли тартибда ҳуқуқий жавобгарликка тортилади.


Ҳуқуқий жавобгарлик содир этилган ҳуқуқбузарликни ижтимоий хавфлилик даражасига, етказилган моддий ва маънавий зарар миқдорига қараб қуйидаги турларга бўлинади:
1. Ҳайдовчининг маъмурий жавобгарлиги.
2. Ҳайдовчининг фуқаролик жавобгарлиги.
3. Ҳайдовчининг жиноий жавобгарлиги.
4. Автомототранспорт воситаси эгасининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш.
5. Табиатни ҳуқуқий муҳофаза қилиш асослари.
Ҳайдовчи энг аввало амалдаги йўл ҳаракати қоидаларига тўлиқ риоя қилиб, транспорт воситасини бошқариши керак. Шу билан биргаликда йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳолатда унинг оқибатларига қараб, қайси турдаги жавобгарликка тортилишлари мумкинлигидан хабардор бўлиши керак. Чунки амалдаги қонунларда маъмурий, жиноий жазоларни белгиланишдан ва бу хақида фуқароларни хабардор қилишдан асосий мақсад шу йўл билан уларни огоҳлантириш, турли хил ҳуқуқбузарликларни ва жиноятларни содир этишдан сақлашдир.


Ҳайдовчининг маъмурий жавобгарлиги

Ҳуқуқий демократик давлатда ҳар бир фуқаронинг жавобгарлик масаласи фақат амалда бўлган қонунчилик асосида белгиланади.


Ўзбекистон Республикасида фуқаролар томонидан турли хил ҳуқуқбузарликлар содир қилинганда жавобгарлик тартибини белгиловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекси ҳисобланади. Ушбу Кодекс дастлаб 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган бўлиб, шундан кейинчалик бир қатор қўшимча ва ўзгартиришлар киритилган.
Кодекснинг 3 моддасида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг принциплари сифатида:
1) фуқароларнинг қонун олдида тенглиги;
2) демократизм;
3) инсонпарварлик;
4) одиллик;
5) айб учун жавобгарликнинг муқаррарлиги белгиланган
Кодекснинг 10 моддасида маъмурий ҳуқуқбузарлик тушунчаси берилган. Маъмурий ҳуқуқбузарлик деганда қонун ҳужжатларига биноан маъмурий жавобгарликка тортиш назарда тутилган ва шахсга фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига, мулкчиликка, давлат ва жамоат тартибига, табиий муҳитга тажовуз қилувчи ғайриҳуқуқий, айбли, қасддан ёки эҳтиётсизликдан содир этилган ҳаракат ёки ҳаракатсизлик тушунилиши белгиланган.
Кодекснинг ушбу талабига кўра ҳайдовчилар томонидан айрим ҳолларда кўра била туриб, масалан, светофорнинг қизил ишорасида тўхтамай ҳаракатланиш қасдданқилинган ҳуқуқбузарлик деб, хавфсизлик камарини тақмай, муддати ўтган ҳайдовчилик гувоҳномасини янгиламай, транспорт воситасини белгиланган муддатларда техник кўрикдан ўтказмай бошқариши кабилар ҳаракатсизлик орқасида содир қилинган ҳуқуқбузарлик деб саналади.
Кодекснинг 13 моддасида маъмурий жавобгарлик ёши белгиланган бўлиб, унга кўра маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган пайтда ўн олти ёшга тўлган шахслар маъмурий жавобгарликка тортиладилар.
Демак, гарчанд амалдаги қонунчиликка кўра автотранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи 18 ёшга тўлган фуқароларга берилиши мумкинлиги белгиланган бўлсада, лекин 16 ёшдан 18 ёшгача бўлган фуқаролар ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмай туриб транспорт воситасини бошқарса ёки пиёда сифатида йўл ҳаракати қоидаларини бузсалар, маъмурий жавобгарликка тортиладилар.
Кодекснинг 22 моддасида маъмурий жазонинг мақсади кўрсатилган. Унга кўра маъмурий жазо жавобгарликка тортиш чораси бўлиб у маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахсни Қонунларга риоя этиш ва уларни ҳурмат қилиш руҳида тарбиялаш, шунингдек ана шу ҳуқуқбузарнинг ўзи томонидан ҳам, бошқа шахслар томонидан ҳам янги ҳуқуқбузарлик содир этилишининг олдини олиш мақсадида қўлланилади.
Маъмурий жазо сифатида Кодекснинг 23 моддасига асосан:
1) жарима;
2) маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этиш қуроли ҳисобланган ашёни ҳақини тўлаш шарти билан олиб қўйиш;
3) маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этиш қуроли ҳисобланган ашёни мусодара қилиш;
4) Муайян шахсни унга берилган махсус ҳуқуқдан (транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан) махрум этиш;
5) маъмурий қамоққа олиш;
Ушбу маъмурий жазо турларини қўллашда содир этилган ҳуқуқбузарликнинг хусусияти, ҳуқуқбузарнинг шахси, унинг айбдорлик даражаси, мулкий аҳволи, жавобгарликни енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатлар ҳисобга олиниши керак.
Кодекснинг 31 моддасида маъмурий жавобгарликни енгиллаштирувчи ҳолатлар белгиланган бўлиб, унга кўра:
1) айбдорнинг ўз қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон бўлиши;
2) айбдорнинг ҳуқуқбузарликнинг зарарли оқибатларини олдини олиши, етказилган зиённи ихтиёрий равишда тўлаши ёки келтирилган зарарни бартараф қилиши каби ҳолатлар жавобгарликни енгиллаштирувчи ҳолатлар сифатида баҳоланиши белгиланган.
Маъмурий жавобгарликни оғирлаштирувчи холатлар Кодекснинг 32 моддасида белгиланган бўлиб, унга кўра:
1) ғайриҳуқуқий ҳаракатларни тўхтатиш ваколати бор шахслар томонидан қўйилган талабга қарамай бундай ҳаракатларни давом эттириш;
2) маъмурий жазо чорасига тортилган шахснинг бир йил мобайнида яна ўша хилдаги ҳуқуқбузарликни содир этиши, ҳудди шунингдек, ҳуқуқбузарликни илгари судланган шахс томонидан содир этилиши;
3) вояга етмаган шахсни ҳуқуқбузарликка тортиш;
4) ҳуқуқбузарликни бир гуруҳ шахслар томонидан содир этилиши;
5) ҳуқуқбузарликни маст ҳолда содир этилиши каби ҳолатлар жавобгарликни оғирлаштирувчи ҳолатлар бўлиб баҳоланиши кўрсатилган.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексда ҳуқуқбузарликни қаерда, қайси соҳада, кимга зарар етказилишига қараб, махсус қисмида ҳуқуқбузарликни турлари алоҳида бобларда белгиланган.
Жумладан, Кодекснинг 121 моддаси 2 бандида автобусларнинг, таксиларнинг, йўналишли таксиларнинг, шаҳар электр транспортининг ва метрополитен вагонларининг ойналари ва ички жиҳозларига шикаст етказганлик учун, 122 моддасининг 1 бандида автобусларда, таксиларда, йўналишли таксиларда ҳамда шаҳар электр транспортида чекканлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланган.
Кодекснинг 123 моддасида эса автомобиль ва шаҳар электр транспортидан ахлат ёки бошқа нарсаларни ташлаб юборганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланган.
Кодекснинг 125 моддасидан 138 моддасигача бўлган моддаларида ҳайдовчилар томонидан бевосита йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик чоралари белгиланган.
Шу билан биргаликда ҳайдовчилар йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома тузиш тартиблари, маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахсни ҳуқуқ ва бурчлари, маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги баённома ҳамда бошқа иш юритиш материаллари билан танишиб чиқиши, зарур ҳолда адвокат хизматидан ёки таржимон хизматидан фойдаланиши, маъмурий иш ваколатли органлар томонидан кўриб чиқилганда қарорларидан норози бўлса шикоят қилиши каби ҳуқуқлари борлигини билиши лозим.
Маъмурий жавобгарликка тортишнинг умумий тартиблари Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексда белгиланган. Шу билан биргаликда ҳайдовчилар билан боғлиқ йўл ҳаракати қоидаларини бузиш ҳолатларида Ички ишлар ходимларининг ҳуқуқ ва бурчлари Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 декабрдаги “Йўл патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги Низомни тасдиқлаш ҳақидаги 975-сонли қарори билан тасдиқланган Низомда белгиланди.
Ушбу Низомнинг 2 бобида йўл-патруль хизмати ходими томонидан транспорт воситасини тўхтатиш асослари ва тартиблари белгилаб қўйилди.
Жумладан, Низомнинг 6 бандида йўл патруль хизмати ходими томонидан транспорт воситаларини:
1) ҳайдовчи томонидан йўл ҳаракати қоидаларининг бузилиши визуал кузатувда аниқланганда ёки махсус мослама ёрдамида қайд қилинганда;
2) транспорт воситаси, ҳайдовчиси ёки йўловчиси қидирувда эканлиги, йўл- транспорт ҳодисаси ёки бошқа ҳуқуқбузарликка алоқадор эканлиги тўғрисида маълумотлар мавжуд бўлганда;
3) йўл-транспорт ҳодисаси, ҳуқуқбузарлик содир этилганлигини кўрган ҳайдовчи ёки йўловчидан ҳодиса тафсилотига ойдинлик киритиш зарурати юзага келганда;
4) ваколатли давлат органлари ёки мансабдор шахсларининг ҳаракатни чеклаш ёки тақиқлаш бўйича кўрсатмаларини бажариш жараёнида;
5) транспорт воситасидан Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фойдаланиш зарурати юзага келганда;
6) махсус тадбирларни ўтказиш жараёнида;
7) транспорт воситасидан фойдаланиш ва бошқариш ҳуқуқини берувчи, шунингдек транспорт воситаси ва олиб кетилаётган юкларга оид ҳужжатлар мавжудлигини текшириш учун тўхтатишлари мумкинлиги белгиланиб, бошқа асосларга кўра транспорт воситаларини тўхтатиш тақиқланади, деб белгилаб қўйилган.
Низомнинг 9 моддасида йўл патруль хизмати ходими хизмат олиб борадиган ҳудуднинг дислокацияси белгиланиши, фақат шу ҳудудда транспорт воситасини тўхтатиб текшириши мумкинлиги белгиланган.
Низомнинг 41 бандида йўл патруль хизмати ходимлари томонидан йўлларда хизматни яширин олиб бориш тақиқланиши кўрсатилган.
Шунингдек, Низомда йўл ҳаракати қоидалари юзасидан баённомаларни тузиш, ҳайдовчини таништириш, ҳайдовчилик гувоҳномасини қандай ҳолларда олиб қўйиш мумкинлиги, қандай ҳолларда транспорт воситасини ушлаб туриш мумкинлиги, айрим ҳолларда Қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда жисмоний куч ишлатиш, махсус воситаларни ва ўқ отар қуролни қўллаш мумкинлиги белгиланган.
Шунингдек, Низомда йўл патруль хизмати ходимларининг мажбуриятлари ҳам белгиланган бўлиб, 42 бандида ўзига бириктирилган ҳудуд дислокациясидан ташқарида қоидабузарлик тўғрисида баённомалар расмийлаштиришининг тақиқланиши кўрсатиб ўтилган. Низомнинг 14 бандида хизмат вазифаларини мобиль видеокамерадан фойдаланган ҳолда ошкора олиб бориши, йўл харакати қатнашчисини тўхтатгандан кейин унинг олдига бориши ва ўзини таништириб, ҳайдовчининг талабига кўра кўкрак нишони белгисини маълум қилиши, хизмат гувоҳномасини очиқ ҳолда кўрсатиши, мобиль видеокамерадан фойдаланилаётганини маълум қилиши, ҳар қандай вазиятда йўл ҳаракати қатнашчилари билан вазмин, ҳушмуомала, одобли ва эътиборли бўлиши, уларни ҳурмат билан ҳамда “Сиз” деб мурожаат қилиши, йўл харакати қатнашчисига уни тўхтатиш сабабини, содир этилган ҳуқуқбузарликлар юзасидан аниқ, лўнда тушунтириш бериши, рухсат этилмаган, сертификатга эга бўлмаган ёки сертификатнинг амал қилиш муддати тугаган махсус мосламалардан фойдаланмаслиги, йўл харакати қатнашчисини асоссиз тўхтатиб туриш тақиқланиши, маъмурий баённома расмийлаштириш чоғида унга ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтириши каби мажбуриятлари белгиланган.
Шунингдек, Низомнинг 4 бобида йўл ҳаракати қатнашчиларининг йўл патруль хизмати ходимлари билан ўзаро муносабатларидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари, 5 бобида йўл ҳаракати қоидалари бузилганда йўл патруль хизмати ходимлари билан ўзаро муносабати, 6 бобида йўл патруль хизмати ходими вазифаларини бажаришда махсус мосламалардан фойдаланиш тартиби, 7 бобида махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали йўл харакати қоидалари бузилганлигини қайд этиш тартиби, 8 бобида йўл патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари жараёнида хизматни ўташнинг ўзига хос хусусиятлари алоҳида-алоҳида бандларда аниқ ва лўнда қилиб баён қилинган.
Ҳайдовчилар томонидан йўл ҳаракати қоидалари талаблари бузилиб, ҳуқуқбузарлик содир қилинганида маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг XI бобида берилган моддалар асосида ҳар бир ҳуқуқбузарлик учун энг кам ойлик иш ҳақига нисбатан белгиланган миқдорда жарималар солиниши, ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилиш каби жавобгарлик чоралари кўрилиши белгиланган.
Кодекснинг XVIII боби 245 моддасида йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун қандай ишларни маъмурий ишлар бўйича судьялар кўриши, 248 моддасида қандай ишларни Ички ишлар органлари кўриши лозимлиги белгиланган.
Кодексининг XIX бобида маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юритиш вазифалари, ХХ бобида маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённомалар тузиш тартиблари, XXI бобида маъмурий йўл билан ушлаб туриш, ашёлар ва транспорт воситаларини кўздан кечириш, ашёлар ва ҳужжатларни олиб қўйиш тартиблари белгиланган.
Жумладан, Кодекснинг 290 моддасида содир этилган ҳуқуқбузарлик учун транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш тарзида маъмурий жазо кўлланилиши мумкин бўлган ишлар бўйича ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб қўйиш мумкинлиги белгиланган. Жарима тайинлаш назарда тутилган моддалар бўйича маъмурий баённома тузилганда ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб қўйиш тақиқланади.
Ҳар бир ҳайдовчи ўзига нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузилганда шахсан қатнашиш, танишиб чиқиш, эътирозлар бўлса ёзиб қўйиб кейин имзолаш ҳуқуқи борлигини, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш маъмурий судья ёки Ички ишлар органлари томонидан кўриб чиқилганидан кейин норози бўлса, ўзи ёки адвокат ёрдамидан фойдаланиб юқори судга шикоят бериши мумкинлигини билиши мақсадга мувофиқ.



Download 0,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish