Биринчи давр - айрим технологик жараёнларни автоматлаштириш билан характерланади. Жараённинг айрим параметрлари автоматлаштирилган агрегат яқинида йирик габаритли асбобларнинг кўрсатишига мувофиқ автоматик равишда ростланади. Бунда, асбобларни машина ва аппаратлар яқинига жойлаштириш деярли қийинчилик туғдирмайди. Автоматлаштиришнинг бу даврида шкаласи яхши кўринадиган йирик габаритли асбоблар ишлатилади. Бунда бир корпусга ўлчаш асбоби, ростлагич ва задатчик жойлаштирилади.
Иккинчи давр - айрим жараёнларнинг комплекс автоматлаштири-лишидир. Бунда ростлаш алоҳида шчитга ўрнатилган асбоблар бўйича олиб борилади. Йирик габаритли асбоблардан фойдаланиш – шчитни бир неча метрга чўзилиб кетишига олиб келади ва шчитни назорат қилиш қийинлашади. Автоматлаштиришнинг бу даврида шчитдаги асбобларнинг ҳажмини кичиклаштириш зарурати пайдо бўлади. Бу масалани ҳал қилиш учун кичик габаритли иккиламчи асбоблар ишлатилади.
Учинчи давр (тўлиқ автоматлаштириш даври)- агрегат ва цехларни ялписига автоматлаштириш билан характерланади. Бу даврнинг характерли хусусияти шундаки бошқариш ягона диспетчерлик пунктига марказлаштирилади. Шу билан бирга митти иккиламчи асбобларни ишлатиш эҳтиёжи пайдо бўлади. Доимий назоратни талаб қилмайдиган ўлчаш ва ростлаш асбоблари (йирик габаритли) шчитдан ташқарига ўрнатилади.
Маъруза №5
Ҳар бир назорат қилиш тизимини ташкил этувчилари ва ўлчаш воситаларини ишлашини таъминловчи силжитувчи куч ва моментлар
Маъруза машғулотини олиб бориш технологияси
Талабалар сони: 1-42 та. Ўқув соати – 2соат
Машғулоти шакли
Маъруза
Маъруза режаси::
Бошқариш тизимлари.
Функционал блоклар параметрлари.
Автоматлаштирилган бошқариш тизимларини
Педагогик вазифалар:
- Талабалар диққатини шу куннинг асосий сиёсий иктисодий воқеалар ва ўрганилаётган мавзуга қаратиш;
- Талабаларда фаннинг максад ва вазифаларини, асосий жараён ва қурилмалар турларини ўрганиш давомида олган маълумотларини ўз касб фаолияти давомида назарий ва амалий томондан мустакил кўллай олиш билим ва кўникмаларини шакллантириш.