2
1.
Қўзғалган ѐки эректил
2.
Тормозланган ѐки торпид
Биринчи босқич, қисқа муддатли бўлиб, бу босқичда пўстлоқ, пўстлоқ ости
тузилмалари ҳамда симпатик нерв тизимини вегетатив ядролари қўзғалади, бу ҳолат ўз
навбатида қон-айланиш, нафас олишни тезлашувига олиб келади. Ҳамда қонга кўп
миқдорда кортикотропин, адреналин, норадреналин ва бошқа кўплаб гормонларни
чиқиши туфайли, охир-оқибат стресс синдромини чақиради.
Иккинчи босқич эса кўпроқ давом этади (бир неча соатдан бир неча суткагача).
Бу босқичда, парабиоз ҳолатида МНСни барча қисмларида тормозловчи жараѐнлар
тарқалиши кузатилади. Бу эса ҳаѐтий-зарурий рефлекслар марказида ҳам рўй беради.
Бу ҳолат, травматик шокни асосида нерв-рефлектор назария ѐтишини яна бир бор
тасдиқлайди.
Травматик шок патогенезида маълум даражада токсемия ҳам роль ўйнайди, бу
ҳолат қон айланиш тизимига тўқималарни парчаланган ѐки гистолизга учраган қисми
тушиши билан тушунтирилади. Бу тўқималардан эса турли табиатга эга бўлган
токсинлар чиқиб, токсемияни чақиради.
Травматик шок ҳар доим ҳам абсолют қон ѐки плазмани йўқотиш билан кечади.
Шунинг учун, бундай шокни узоқ муддат гиповолемик шок деб ҳам юритиб келдилар.
ОРГАНИЗМГА ТЎҒРИ ВА АЙЛАНМА ҲАРАКАТЛАРНИ ТАЪСИРИ
Медицина ва биологияда 4 хил тезланишлар тафовут қилинади.
1.
Тўғри чизиқли тезланиш – йўналишни ўзгартирмасдан тезликни гоҳ кўтариш ѐки
пасайтириш билан намоѐн бўлади. Биринчиси (+) иккинчиси (-).
2.
Радиал ва марказга интилувчан тезланиш, бунда тана айланма ҳаракат қилади, М:
самолѐт бирдан айланма ҳаракат қилганда, одам цертрифугага тушиб қолганда ѐки
ҳар қандай аттаркцион ўйинларда инсон танаси радиал ҳаракат қилади.
3.
Бурчакли тезланишлар, танани ўз ўқи атрофида тўғри айлана олмайди, яъни инсон
бурчакли ҳаракат қилганда кузатилади.
4.
Кариолис тезланиши вестибуляр аппаратдаги – яъни бир бўшлиқдаги суюқлик,
бошқа бўшлиқдаги суюқлик ҳаракати билан қўшилиб кетади.
Организмга тезлик таъсир қилганда – органни қаттиқлиги, қаерда
жойлашганлиги ѐки ѐнида жойлашган органлар билан алоқани мустаҳкамлиги муҳим
аҳамиятга эга.
Ҳаммага аѐнки, организмдаги энг ҳаракатчан тўқималар қон ва тўқима
суюқлигидир. Шунинг учун, ҳаракат касаллиги генезида гемодинамикани бузилиши
ѐтади. Бундан ташқари, ички органларни сурилиш ва деформацияси, бу нафақат
органлар фаолиятини бузилишига, балки ғайритабиий афферент импульсларни юзага
чиқишига, бу ўз навбатида МНС фаолиятини бузилишига олиб келади.
МНС нинг тезланиш вақтидаги бузилиши фазали ҳарактерга эга, чунки жараѐн
бошланишида изли рефлекслар, кейинроқ шартли рефлекслар тормозланади
Тезланиш таъсирида аввал пўстлоқ активлашади. Тикланиши ҳам шу тарзда
кетади, олдин пўстлоқ, гипоталамус, ретикуляр формация ва х.к. МНС фаолиятини
бузилишида асосан гипоксия ѐтади.
Do'stlaringiz bilan baham: