16.4. Буралишдаги кучланганлик ҳолати ва вал емирилишининиг таҳлили
Буралаётган вал кўндаланг кесимларида уринма кучланишлар ҳосил бўлиб, улар кесим марказидаги нолдан кесим четларидаги энг катта қийматларигача (16.4) боғланиш бўйича тўғри чизиқли қонуният асосида ўзгаради (16.4 - шакл,а,б). Уринма кучланишларнинг жуфтлик қонунига кўра бруснинг бўйлама кесимларида ҳам худди шундай уринма кучланишлар таъсир этади.
16.7 - шакл
Буралаётган вал сиртида бўйлама ва кўндаланг ясовчилардан иборат кесимларда фақат уринма кучланишлар таъсир этади (16.5 - шакл). Демак, ана шундай ясовчилар орқали ажратилган элемент соф силжиш ҳолатида бўлади.
Ушбу ясовчиларга нисбатан қия жойлашган майдончаларда ҳам нормал, ҳам уринма кучланишлар таъсир этади. Бу тўғрида юқоридаги §14.2 да кўрилди.
Маълумки, бундай ҳолда энг катта чўзувчи ва сиқувчи нормал кучланишлар соф силжиш юзаларига нисбатан (буралишда вал ўқига нисбатан) 45 ва 135 градуларда қия майдончаларда таъсир этади (16.4 - шакл, б ва 16.5 - шакллар).
Шундай қилиб, доира кесимли валларнинг буралишида ҳам кўндаланг ва бўйлама кесимларда таъсир этувчи уринма кучланишлар, ҳам уларга нисбатан 45 градус бурчак остида жойлашган қия кесимлардаги нормал кучланишлар хавфли бўлишлари мумкин.
Демак, валнинг емирилиш тарзи унинг материалининг силжиш ва узилишга қаршилик кўрсатиш қобилиятига боғлиқ бўлади.
Масалан, пластик материаллар туркумига кирувчи пўлатдан ясалган валлар уринма кучланишлар таъсирида кўндаланг кесимлари бўйича кесилиш орқали емирилади.
Ёьоч валлар толалари бўйича бўйлама кесимлардаги уринма кучланишлар таъсирида ёрилиб емирилади.
Агар вал материали чўзувчи кучланишларга ёмон қаршилик кўрсатса, масалан чўян, емирилишдаги ёриқлар бош чўзувчи кучланишлар йўналишига тик, яъни вал ясовчисига 45 градус бурчак остидаги қия жойлашган винтсимон сирт бўйича узилиш йўли билан содир бўлади (16.6 - шакл).
16.5. Кесими доиравий бўлмаган бруснинг буралиши
Кўндаланг кесими доиравий бўлмаган брусларнинг буралишида уларнинг деформациягача текис кесимлари қийшаяди. Шунинг учун бу ҳолда Бернулли гипотезасини қўллаб бўлмайди.
16.5 - шакл
16.6 - шакл
Оқибатда юқорида ҳосил қилинган ҳисоб формулалари яроқсиз бўлиб қолади. Ушбу анчагина мураккаб масалаларни ҳал қилиш эластиклик назарияси усулларига тегишлидир.
Бу ерда тўғри тўртбурчак кесимлари бруслар учун а>в ҳолга тегишли (16.7 - шакл) ҳисоб формулаларини келтирамиз.
16.7 - шакл
Кесимдаги энг катта уринма кучланишлар катта томон ўрталарига тўғри келиб, қуйидаги формула бўйича аниқланади:
(16.16)
Кесим бурчакларида нуқталарда уринма кучланишлар нолга тенг. Кесимнинг кичик томонлари ўрталаридаги уринма кучланишлар катталиги қуйидагича топилади:
(16.17)
Бруснинг буралиш бурчаги
(16.18)
қийматга тенг.
Кўрилган формулаларда , ва а/в нисбатга боғлиқ коэффициентлар бўлиб, уларнинг қийматлари маълумотномаларда келтирилган.
Баъзи манбаларда ав2=wб ва ав3=Iб катталиклар тўғри тўртбурчак кесимли бруснинг буралишидаги, тегишлича, мустаҳкамлик ва бикрликка тегишли геометрик характеристикалари деб белгиланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |