Расм 2.2 Циклон схемаси:
1-кириш қувури; 2-букиладиган улитка; 3-чиқадиган қувур; 4-қопқоқ; 5-чиқувчи қувур; 6-циклонни цилиндрик бўлаги; 7-циклонни конус бўлаги; 8-чангни тушурувчи тешик; 9-чанг учун бункер; 10-чанг ёпинғичи.
Чангланган ҳаво циклонга юқорида жойлашган қувур орқали, унинг юзига уринма бўлиб киради. Бунда чангли ҳаво айланма ҳаракат қилиб, юқоридан пастга циклон қувири ва сўриш қувурлари ўртасида харакатланади. Оқим билан биргаликда чанг бўлаги айланма ҳаракатда бўлади ва марказдан қочирма куч билан циклонни ички юзига отиб юборилади. Бунда пастга тушувчи ташқи айлана гирдоб ҳосил бўлади. Оқим конус бўлимидан чиққандан кейин, чанг циклонни бункерига ўтиради. Кейин оқим 1800 га бурилади ва циклонни марказий қисмида ҳавони кенгайиши ҳосил бўлиб, чанг бўшатиш тушувчи орқали сўриб олувчи қувурга сўрилади, бунда ички гирдоб ҳосил бўлади. Бунда чанг тушурувчи тешикдан то сўриб олувчи қувургача уларга чангдан бўшаган ва оқимни бир бўлагини йўқотган тезлиги, бу пастга тушувчи гирдобдан ажраган сўриб олувчи қувир орқали тозаланган ҳаво ўтиб айлантирувчи улиткага ўтади, бу ерда оқимни винт кўринишидаги харакатга ўтиб, кейин чиқиб кетиб қувурга ўтади. Бункерда ёғилган чанг, қопқоқ орқали йўқотилади.
Циклондаги оқимни аъло тезлиги 20-25мс ни ташкил қилади. Ҳисобда ўртача шартли тезлик 2,5-4,5мс қабул қилинади, у оқим харажати циклонни цилиндрик бўлагини тўлиқ кесим юзаси нисбатига тенг. Циклон чанг ўлчами фақат 15-20 мкм ва ундан катталарин самарали ушлаб қолади.
Корхоналарда НИИО газ (газларни тозалаш илмий текшириш институти), ЛИОТ (меҳнатни мухофаза қилиш Ленинград институти), СИОТ (меҳнатни мухофаза қилиш Сверловск институти), ВЦНИИОТ (меҳнатни мухофаза қилиш Иттифоқ марказий илмий текшириш институти) ва бошқалар циклонлари қўлланилади.
Циклонни диометри одатда 1000 мм дан ошмайди. Унумдорлигини ошириш учун, ҳавони чангдан самарали тозалашни ошириш учун батарияли циклонлар қўлланиши мумкин (мультициклонлар). Унга батарияни алоҳида элементлари бирлаштирилиб улар параллел ишлайди.
Ғовок тозалагичлар ўзида, енгли ва текис ёйилган материалли тозалагичлар, касетали, рамали, ўрамали ва ўзи тозалайдиган ёғлиқ тозалагичлар ва донали материаллардан насадкали тозалагичларни жамлайди. Уларда ҳаводан чангни тозалаш учун ғовак материал орқали ҳавони ўтказилади. Материал табиий, синтетик ва минерал материалли, қоғозли, қатлами ҳар хил толалардан ташкил топган ва бошқалар бўлиши мумкин. Бу усул жуда ҳам самаралидир, майда дисперсли фракция бўйича жуда ҳам яхши. тозалаш элементларни даврий ушлаб қолинган чанглардан тозалаб туриши керак. Мана шу мақсадда улар тўхтовсиз ва ажралган ҳаракатда бўлиши мумкин. Улардан чанг ифлосланган ҳавони кирганидан кейин йўқотилади.
Чангланган ҳавони тозалаш усули енгли тозалагич ва материални қоқиб туриш регенерациясини қўллаш расм 2.3 да кўрсатилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |