Маруза- бино ва иншоотларнинг


-расм. Ғиштли биноларнинг шикастланиши сабаблари



Download 5,81 Mb.
bet8/38
Sana01.07.2022
Hajmi5,81 Mb.
#727666
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   38
Bog'liq
binovainshootlar411

5.1-расм. Ғиштли биноларнинг шикастланиши сабаблари.


а- ўрта қисмдаги кучсизланган замин; б- ўрта қисмдаги заминнинг чўкиши; в- сув қувур тармоғининг бузилиши натижасида заминнинг намланиши; г- бинонинг бир қисмини вертикал ҳолатда чўкиши; д- юқорига кенгаювчи ёриқ; е-оралиқ деворлардаги ёриқлар; и-бинонинг четки қисмларида хосил бўлган чўкиш;
ҚМҚ 2.02.01-98 “Бино ва иншоотлар заминлари” 4-иловасида турли иншоотлар учун замин деформациясининг чегаравий қийматлари белгиланган.

Унга кўра заминнинг нотекис чўкиши, яъни чўкишларнинг нисбий фарқи
s


L
 
 U
масалан, тўлиқ каркасли бир ва кўп қаватли ишлаб чиқариш ва фуқаро бинолари учун 0,002-темирбетон каркасли, 0,004- пўлат каркасли ва ҳ.к. Худди шундай, биноларнинг қийшайиши, ўртача рухсат этилган чўкиш даражалари ҳам келтирилган. Юқорида келтирилган иккала турдаги бино учун ўртача (ёки максимал чўкиш Smax,u) чўкиш даражаси мос равишда 8,0 ва 12,0 см ни ташкил этади. Деформациянинг бундай чегарадан ортиши бино конструкцияларида кутилмаган ҳолатларни келтириб чиқариши мумкин. Бироқ шундай иншоотлар мавжудки, уларда бундай деформацияга рухсат берилмайди.

Пойдеворларда учрайдиган шикастланишлар


Бино қурилиб, фойдаланишга топширилгандан кейинги босқичда бино ва унинг конструктив элементларида пайдо бўладиган дефектларни эксплуатацион дефектлар дейиш мумкин. Эксплуатацион дефектлар механик ёки физик емирилиш натижасида пайдо бўлиши мумкин.

Механик емирилиш деганда конструкциянинг кучланиш-деформацияланиш ҳолати натижасида юзага келадиган барча шикастланиш ва деформация ҳолатлари тушунилади.
Физик емирилиш эса асосан материалнинг физик-кимёвий таъсирлар ёки коррозия натижасида юзага келадиган дефект ва шикастланиш ҳолатидир.
Демак, механик емирилиш фавқулодда конструкцияда ички зўриқишларнинг ортиб кетиши натижасида пайдо бўладиган емирилиш десак, физик (жисмоний) емирилиш эса вақт омилиги боғлиқ бўлган, материалнинг табиий ҳолда емирилиши натижасида юзага келадиган емирилиши тушунилади. Лекин шуни ҳам таъкидлаб ўтиш керакки, конструкцияда пайдо бўладиган дефектлар иккала жараённинг маҳсули бўлиши ҳам мумкин. Мисол учун йиллар давомида мустаҳкамлигини йўқотган юк кўтарувчи конструктив элементнинг фавқулодда унга таъсир қилган зилзила ёки бошқа бир технологик жараён натижасида деформацияланиши ёки авария ҳолатига келишини келтириш мумкин.
Механик емирилиш натижасида пайдо бўладиган дефектларга қуйидагиларни киритиш мумкин:

    • юк кўтарувчи конструкциялар пойдеворларидаги ва ертўла қаватларидаги деворлардаги ёриқлар;

    • пойдевор элементларининг чўкиши ва горизонтал силжиши;

    • деворларда чокларнинг очилиши;

    • тўсин ва сарбасталар таянган жойларда деворнинг бузилиши.

Жисмоний емирилиш натижасида пайдо бўладиган дефектларга қуйидагиларни киритиш мумкин:

    • бетон ва темирбетон элементларда ташқи қатламнинг бузилиши;

    • арматура ва металл элементларнинг коррозия натижасида бузилиши;

    • девор термаларидаги чоклардаги қоришманинг бузилиши;

    • ғиштли терманинг бузилиши.

Пойдеворлардаги механик емирилиш кўп ҳолларда ер усти конструкцияларида бинонинг умумий ҳолатида ёки айрим конструктив элементларнинг деформацияланиши эвазига намоён бўлади. Бироқ, шуни ҳам унутмаслик керакки, бинонинг деворларидаги ва ёпмаларида пайдо бўлган ёриқлар уларнинг маҳаллий зўриқиши ҳисобига ҳам бўлиши мумкин.
Ер ости қисмининг чўкиши натижасида пайдо бўладиган ёриқларни қуйидаги белгилар орқали ҳам аниқлаш мумкин:

    • чўкиш натижасидаги деформациялар ҳар доим дераза оралиқлари атрофида ёриқларни юзага келтиради;

    • агар девордаги ёриқ чўкиш натижасида пайдо бўлган бўлса, у ҳолда параллел ёки тақалган деворларда ҳам ёриқлар бўлиши керак, масалан, тасмасимон пойдеворда маҳаллий чўкиш натижасида юзага келган деформация деворда камида иккита ёриқни хосил қилади ва бу ёриқлар бинонинг пастки қисмларида кузатилади;

    • агар бинода ораёпмалар темирбетон плиталардан иборат бўлса, у ҳолда чўкишдан ҳосил бўлган ёриқлар плиталар орасидаги чокларда ҳам бўлади.

Биноларда чўкиш натижасида ҳосил бўлган ёриқлар жисмоний емирилиш билан боғлиқ бўлган бўлиши ҳам мумкин. Пойдеворларнинг коррозия натижасида емирилиши уларнинг остки қисмининг юзасини камайишига олиб келади. Бунинг натижасида пойдеворга тушадиган юк ортиб, пойдеворни қушимча чўкишига олиб келади. Пойдеворнинг жисмоний емирилиш даражасини фақатгина турли жойларни очиб кўриш билан аниқлаш мумкин. Бу нарса бинонинг техник ҳолатини аниқлашда зарурий ҳолат ҳисобланади.
Устун қозиқли пойдеворларнинг емирилишини аниқлаш амалда мумкин эмас. Буни фақатгина ер усти конструкциянинг ҳолати бўйича ва пойдеворларнинг эксплуатация шароитидан келиб чиққан ҳолда мулоҳаза қилиш мумкин.
Йирик панелли биноларда пойдеворларнинг емирилишини фақатгина девор ва ораёпма панеллари орасидаги чокларни очиб кўриш билан аниқлаш мумкин. Бунда бошқача ҳолат, яъни панелларнинг ўзаро тақалишида бузилиш ҳолати ҳам кузатилиши мумкин. Ер остки қисмининг нотекис чўкиши сезиларли даражада бўлган ҳолларда, девор панелларида диагонал ёриқлар кузатилади.
Каркас панелли биноларда юқорида келтирилган белгилар қаторида ригелда ёриқларнинг пайдо бўлиши кузатилади. Бу каркаснинг қийшайиши натижасида юзага келадиган деформация натижасидир.
Каркасли (саноат) биноларда пойдеворнинг емирилишини юк кўтарувчи элементларнинг туташган жойларида ферма, тўсин, ёпилма плиталарининг тақалган жойларидан кузатиш керак. Кўприк кранли биноларда ер остки қисмининг нотекис чўкишини краности тўсинининг горизонталдан оғиши эвазига аниқлаш мумкин.
Пойдеворларнинг емирилишига таъсир қилувчи омиллар:

    • сизот сувлари сатҳининг ўзгарувчанлиги;

    • сизот сувларининг агрессивлик даражаси;

    • пойдеворга тушадиган юкнинг ортиши ёки уни юкланиш шароитининг ўзгариши;

    • қурилишда ер остки қисмининг сифатсиз бажарилиши;

    • сифатсиз қурилиш ашёларидан фойдаланиш;

    • пойдевор ва бошқа ер ости конструкцияларини эксплуатацияси қоидаларининг бузилиши.

Бунда, алоҳида таъкидлаш лозим бўлган нарса, ертўла қисмининг сизот сувлари ёки маиший сувларнинг кўтарилиши. Ертўлаларнинг сув босиши, гидроизоляциянинг бузилиши натижасда юзага келади.
Сўнгги йилларда республикамиз ҳудудларида сизот сувлари сатҳининг сезиларли даражада кўтарилганлиги, биноларда маҳаллий дренаж тармоғини лойиҳалашда, бинони сизот сувларидан ҳимоялашдаги муҳим мухандислик тадбирларни кучайтиришни тақозо этади.

Маруза- 6. Бино ва иншоотлар конструксияларида учрайдиган турли хилдаги дефектлар, шикастланишлар, бузилишлар, деформация ҳолатлари сабаблари ва уларни олдини олиш чора-тадбирлари.




Режа:

  1. Бино ва иншоотлар конструксияларида учрайдиган турли хилдаги дефектлар.

  2. Дефектлар, шикастланишлар, бузилишлар, деформация ҳолатлари.

  3. Дефектлар, шикастланишлар, бузилишлар, деформация ҳолатлари келиб чиқиш сабаблари ва олдини олиш чор-тадбирлари.

Бино ва иншоотларнинг мустаҳкамлиги, турғунлиги, ишончлийлиги ва умрбоқийлиги улар таркибидаги конструкцияларнинг ҳолатига боғлиқ. Ўз навбатида конструкциялар ҳолати уларни ташкил этган материалларга, қурилиш-монтаж ишларининг сифатига, бинони ишлатиш жараёнидаги турли таъсирларга бевосита боғлиқдир.


Ҳар қандай бино ёки иншоотнинг барча лойиҳавий кўрсаткичлари улардан фойдаланиш жараёнида тўлиқ сақланиши лозим. Ушбу лойиҳавий кўрсаткичларнинг узоқ вақт мобайнида сақланиши бинонинг ишончлийлигини белгилайди. Аммо бино ёки иншоотнинг ишончлийлиги, бенуқсон хизмат қилиши ва умрбоқийлигини таъминлаш учун уни доимо назорат қилиш, салбий таъсирлардан сақлаш, юзага келган шкастлар ва нуқсонларни вақтида бартараф қилиб бориш лозим бўлади.
Бино ва иншоотларнинг барча конструкциялари тегишли аниқлик ва сифат даражасида ишланади ҳамда монтаж қилинади. Конструкциялар ўлчами, шакли, сифати ва бошқа кўрсаткичлари қурилиш меъёрлари ва қоидалари томонидан белгиланган миқдорлардан оғиши ҳолатлари унинг нуқсони (дефекти) дейилади.
Бино ва иншоотлардан фойдаланиш жараёнида конструкциялар, уларнинг элементлари ва бирикиш жойларида юзага келадиган дастлабки лойиҳавий ўлчам ва шакллардан оғиш ҳоллари, салбий таъсирлар натижасида нуқсонлар пайдо бўлиши унинг шикастланиши дейилади. Бинонинг бузилиши ва қулаб тушишига олиб келадиган йирик шикастлар авария дейилади.
Конструкциялар шикастланиш даражасини баҳолаш қурилиш меъёрлари ва қойидалари томонидан у ёки бу нуқсонларнинг руҳсат этилган миқдорига қараб белгиланади. Юзага келган оғишлар ва нуқсонлар руҳсат этилган миқдордан ошиб кетса, конструкция муддатидан илгари ишдан чиқиши, юк кўтариш қобилияти ва турғунлигини йўқотиши мумкин.
Шикастлар ва нуқсонлар одатда икки тойифага бўлинади:

  1. Материаллар мустаҳкамлиги, конструкциялар турғунлиги ва юк кўтариш қобилиятини пасайишига тўғридан тўғри таъсир этадиган кўзга кўринадиган ва кўринмайдиган шикаст ва нуқсонлар.

  2. Бинонинг бутунлиги ва турғунлигига тўғридан-тўғри таъсир этмайдиган, аммо вақт ўтиши билан конструкцияларнинг юк кўтариш қобилиятини пасаиши ва емирилишига сабаб бўладиган кўринмас, кичкина шикаст ва нуқсонлар.

Биринчи тойифадаги шикаст ва нуқсонларга қуйидагилар киради:

  • темирбетон, ғишт ва металл конструкциялардаги ёриқлар;

  • конструкцияларни лойиҳавий ўқлардан оғиши;

  • темирбетон ва металл конструкцияларнинг коррозияси, ғишт конструкцияларнинг емирилиши ҳамда ёғоч конструкцияларнинг чиришига олиб келадиган том ёпмалардаги чакка ўтишлар;

  • бино эксплуатацияси мобайнида металл, темирбетон конструкцияларнинг айрим қисмлари ва элементларини ўзбошимчалик билан қирқиб олиниши ва олиб ташланиши;

  • замин ва пойдеворлар ҳолатига таъсир этадиган ер ости сувларининг кўтарилиши ёки пасайиши;

  • металл конструкцияларнинг деформацияси;

  • ғишт деворларнинг уқаланиб кетиши;

  • конструкцияларда сифатсиз бажарилган пайванд ҳамда болтли ёки парчин миҳли бирикмалар ва бошқалар.

Иккинчи тойифадаги шикаст ва нуқсонларга қуйидагилар киради:

  • темирбетон конструкцияларнинг сиртларидаги ғовакча ва чуқурчалар;

  • темирбетон конструкцияларида ҳимоя қатламининг юпқалиги ва арматуранинг қисман очилиб қолиши;

  • бетондаги кўринмас ва кичик парчаланган ва синган жойлар;

  • деворларда сувоқ қатламларининг кўчиши;

  • зарарсиз механик шикастлар ва бошқалар.

Бино ва иншоотлардан фойдаланиш давомида пайдо бўладиган шикастлар ва нуқсонлар аста секин йиғилиб боради ва ҳавфли даражада кўпаяди. Натижада бино, иншоот ва унинг конструкциялари емирилиб, юк кўтариш қобилияти, турғунлиги ва эксплуатацион сифатлари пасая бориб умуман ишдан чиқиши мумкин. Бундай ҳолатлар ўз вақтида аниқланмаса ва тегишли чоралар кўрилмаса конструкциялар меъёрий вақтдан илгари ишдан чиқиши мумкин.
Бино қурилиб, фойдаланишга топширилгандан кейинги босқичда бино ва унинг конструктив элементларида пайдо бўладиган дефектларни эксплуатацион дефектлар (нуқсонлар) дейиш мумкин. Эксплуатацион дефектлар механик ёки физик емирилиш натижасида пайдо бўлади.



Download 5,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish