Маруза- бино ва иншоотларнинг


Маруза- 9. Бино ва иншоотларни техник ҳолатини баҳолаш: Кузатув- текширув ишларини ташкил этиш. Тайёргарлик ишлари. Дастлабки текширув



Download 5,81 Mb.
bet16/38
Sana01.07.2022
Hajmi5,81 Mb.
#727666
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   38
Bog'liq
binovainshootlar411

Маруза- 9. Бино ва иншоотларни техник ҳолатини баҳолаш: Кузатув- текширув ишларини ташкил этиш. Тайёргарлик ишлари. Дастлабки текширув.




Режа:

  1. Бино ва иншоотлар конструктсияларининг кузатув-текширув ишлари.

  2. Бино ва иншоотларнинг конструктсияларини текширишнинг асосий босқичлари.

  3. Дастлабки кузатув-текширув ишлари.

Бино конструкцияларини техник диагностика қилиш, алоҳида фан сифатида конструкциянинг ишдан чиқиши ва шикастланиши сабабларини аниқлайди, уларни аниқлаш ва баҳолаш усулларини ишлаб чиқади.


Диагностиканинг мақсади-бино ва иншоотларнинг техник ҳолатини баҳолаш усул ва воситаларини ишлаб чиқишдан иборат.
Конструкциянинг хавфсизлиги унинг ҳисобий схемасини, конструкцияни тайёрлашда, монтаж ва эксплуатация жараёнида лойиҳада қабул қилинган ечимга меъёрий ҳужжатлар талаби бўйича мос бўлган ҳолдагина таъминланган бўлади.
Биноларни эксплуатация қилиш қоидасига мувофиқ техник ходим томонидан ташқи деворлар, юк кўтарувчи конструкциялар бир йилда бир марта (баҳорда) кўрикдан ўтказилиши лозим. Навбатдан ташқари ўтказиладиган кўриклар эса, жорий кўрикда дефектлар, шикастланиш ёки деформация ҳолатлари аниқланган ҳолларда амалга оширилади. Текширув ишларидан мақсад эса бино конструкцияларининг ҳақиқий техник ҳолатини кўрик ўтказилаётган вақтга нисбатан аниқлашдан иборатдир.
Бино ва иншоотлар конструкцияларининг кузатув-текширув ишлари қуйидаги ишларни ўз ичига олади:
Лойиҳа ҳужжатлари, ишчи чизмалар ва очиш ишлари бўйича далолатномалар билан танишиш; объектни бевосита кўздан кечириш, объектни лойиҳага мослигини аниқлаш, бевосита кўзга ташланадиган дефектлар (дарзлар, томдан сув ўтиши, темирбетон элементларда ҳимоя қатламининг бузилиши, металл конструкцияларнинг коррозияланиши, элементларда эгилиш, болтли, пайвандли бирикмаларнинг ҳолати ва ҳ.к.) ни аниқлаш, объектни кўрикдан ўтказиш режасини тузиш, бузмайдиган усуллар асосида тадқиқот ишлари амалга оширилади. Иншоотнинг ҳолатини таҳлил қилиш ва аниқланган дефектларни бартараф қилиш бўйича тадбирлар ишлаб чиқилади (5-илова, қ).
Бевосита текширув натижасида объект ҳолатига баҳо бериш текширилаётган конструкция ҳақида дастлабки маълумотларни беради, конструкция элементларидаги емирилиш даражасини таҳлил қилишни, кейинги текширув ишларини олиб бориш заруриятини аниқлаб беради.
Бу аввало, текширув ишларини олиб боришда бузмайдиган усулларни қўллаш билан боғлиқ. Бундай синовлар конструкциянинг ҳам статик ҳам динамик таъсирлар остида юкланишида ўтказилиши мумкин. Бундай ишлар
мажмуасининг ўтказилиши объектнинг геометрик параметрлари (оралиқ, қалинлик, баландлик...)ни, материалларнинг мустаҳкамлик ва структуравий таркибини, бетоннинг ҳимоя қатламини, арматураларнинг жойлашувини, элементларнинг эгилиши ва деформацияланишини, кўчишларнинг динамик амплитудаларини, конструкциянинг тебранишлар даврини, алоҳида нуқталарнинг тезланишини ва ҳ.к. аниқлашдан иборат.
Объектларни текширишда мухандислик геодезияси усулларидан кенг фойдаланилиб, унинг ёрдамида иншоотдаги чўкиш, вертикалдан оғиш, силжиш, дарзлар ўлчами ва деформация чокларининг ҳолатлари ҳамда конструкция элементларидаги эгилиш ҳолатлари аниқланади.
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, бузмайдиган усуллар ҳар доим ҳам аниқ маълумот бера олмайди. Шунинг учун бу усулда олинган натижаларни бузувчи усулларда олинган натижалар билан таққослаб, улар орасидаги фарқ ёки боғлиқликни аниқлаш мумкин.
Бино ва иншоотларда кузатув-текширув ишларини амалга ошириш қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:

    • даврий ва навбатдан ташқари назоратда шикастланиш ва дефектлар аниқланганда;

    • ёнғин, табиий офатлардан ва техноген авариялардан сўнг;

    • давтехназорат ташкилоти кўрсатмасига асосан;

    • объектда технологик жараён ўзгарганда ёки консервацияга топширилганда;

    • кузатув-текширув ишлари муҳлати тугаганда ёки объектнинг меъёрий хизмат муддати тугаганда;

    • объект эгаси ўзгарганда, шунингдек корхонани суғурта қилиш жараёнида;

    • саноат ва жамоат биноларини нормал эксплуатацияга яроқлилигини, худди шундай, турар жой биноларида одамларни яшаши мумкинлигини аниқлаш мақсадида;

    • таъмирлаш ёки реконструкция қилишни иқтисодий асослашда;

    • меъёрий табиий-иқлим таъсири кўрсаткичлари (зилзилавий, қор ва шамол юклари) нинг ортиши натижасида.

Бино ва иншоотларнинг конструкцияларини текшириш ишлари одатда, ўзаро боғланган учта асосий босқичдан иборат бўлади:

  • кузатув-текширув ишларини олиб бориш учун тайёргарлик;

  • дастлабки (бевосита) кузатув-текширув ишлари;

  • синчиклаб (асбоб-ускуналар ёрдамида) кузатув-текширув ишлари. Тайёргарлик ишларига қуйидаги жараёнларни киритиш мумкин.

Текширилаётган объектнинг ҳажмий-тархий ва конструктив ечимлари билан,
мухандислик-геологик қидирув ишлари билан танишиш. Лойиҳавий-техник ҳужжатларни танлаш ва уларни таҳлил қилиш ҳамда олинган техник топшириққа асосан (4-илова, қ) иш дастурини (5-илова, қ) ишлаб чиқиш.

Download 5,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish