Маъруфжон йўлдошев бадиий матн ва унинг лингвопоэтик таҳлили асослари



Download 0,66 Mb.
bet24/60
Sana29.04.2022
Hajmi0,66 Mb.
#591969
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   60
Bog'liq
2 5314409162736668134

Қаро қошинг, қалам қошинг,
Қийиқ қайрилма қошинг қиз,
Қилур қатлимга қасд қайраб –
Қилич қотил қарошинг, қиз.
Қафасда қалб қушин қийнаб,
Қанот қоқмоққа қўймайсан.
Қараб қўйгил қиё,
Қалбимни қиздирсин қуёшинг қиз.
Бундай усулни шоир Элбек ижодида ҳам кузатиш мумкин:
Кўкламда кўкарса кўк кўкатлар,
Кўкларга кўмилса катта-катталар,
Кўм-кўк кўкариб кўринса кўллар,
Кўнгилни кўтарса кўркли гуллар.
Ёки, Абдулҳамид Сулаймон Чўлпоннинг машҳур «Халқ денгиздир» деб бошланувчи шеъри ҳам аллитерациянинг гўзал намуналаридан ҳисобланади:
Халқ денгиздир, халқ тўлқиндир, халқ кучдир,
Халқ исёндир, халқ оловдир, халқ ўчдир...
Насрда бу тарзда жумла тузиш шеъриятдагидек бадиий эффект бермаслиги мумкин. Шунинг учун насрда камдан-кам ҳоллардагина кузатиш мумкин бўлади. Болалар фольклорида аллитерацияга асосланган тез айтиш ҳамда айтишмачоқ ўйинлари бор. Тез айтишлар: Бир туп тут, тутнинг тагида бир туп турп. Тут турпни туртиб турибдими, турп тутни туртиб турибдими? Оқ чойнакка оқ қопқоқ, Кўк чойнакка кўк қопқоқ. Айтишмачоқда иштирок этувчи болалардан айнан бир хил товуш билан бошланадиган гап тузиш талаб қилинади. Бошқа товуш билан бошланадиган сўз аралаштириб юборган иштирокчи ютқазган ҳисобланади ва ўйиндан чиқади. Масалан:
Али: Бугун Баҳодир боққа бормай бобосиникига бордими, бозорга бордими?
Вали: Бугун Баҳодир бобосиникигаям бормади, бозоргаям бормади. Баҳодир болалар билан биргаликда Боғдодга борди.
Али: Баҳодирга Боғдодда бало бормикан?
Вали: Бало борми билмадимку, Баҳодир Бағдодга бот-бот борадиган бўлди.
Али: Бир балоси бордирки бот-бот Бағдодга боради. Билмадингми?
Вали: Билмадим. Болалардан биргина Бобур биларкан.
Али: Бобурдан сўраб кўрчи.
Вали: Ютқаздинг!
Аллитерациядан халқ мақолларидаги интонацион бутунликни таъминлашда ҳам кенг фойдаланилганлигини кузатишимиз мумкин:
Суймаганга суйканма, суйганингдан айрилма.
***
Тулкининг тушига товуқ кирар,
Товуқнинг тушига тариқ кирар.
***
Тек турганга шайтон таёқ тутқазар.
***
Халқ ҳукми – ҳақ ҳукми.


Ассонанс. Бадиий нутққа интонацион бутунлик, оҳангдорлик ва эмоционал – экспрессивлик бағишлаш мақсадида қўлланиладиган фонетик усуллардан бири ассонансдир. Адабиётларда ассонанс айнан ёки яқин унлиларнинг такрорланиб келишидан ҳосил бўладиган оҳангдошлик эканлиги баён қилинган. Унлиларнинг такрорланиши мақолларда кўп кузатилади:
Овни отсанг, билиб от,
Дол нишонга қўйиб от.
***
Нон қон бўлса, қон – жон.
***
Ўзинг ўйда бўлсанг ҳам, ўйинг уйингда бўлсин.
***
Бир туп ток эксанг, бир туп тол эк.

Ассонанс қофиядош сўзлар таркибида келиб, шеърий нутққа кўтаринки руҳ ва ўзига хос мусиқийлик бахш этади:


Руҳимда йўқолди қарорим,


Танимда қолмади мадорим.
Бизларни бир йўқлаб келибсан,
Вафо қилармисан, баҳорим?!

Ёз ўтди, куз ўтди, қиш ўтди,


Бошлардан савдоли иш ўтди.
Юракка изғирин - ниш ўтди,
Вафо қилармисан, баҳорим?!

Ям-яшил қирларни соғиндим,


Чечакзор ерларни соғиндим,
У инжа сирларни соғиндим,
Вафо қилармисан, баҳорим?!

Лоланинг лаблари хандадир,


Доғи ҳам тубида – андадир.
Ўхшаши руҳ ила тандадир,
Вафо қилармисан, баҳорим?!

Интиқмиз дўст билан, ёр билан,


Шеър билан, соз билан – тор билан.
Дийдорлаш бизнингдек хор билан,
Вафо қилармисан, баҳорим?! (А.Орипов)


Геминация. Бадиий нутқда кенг қўлланиладиган фонетик усуллардан яна бири – геминациядир. «Тилшунослик терминларининг изоҳли луғати»да мазкур ҳодиса «қўш ундошлик – икки айнан бир хил ундошли ҳолатнинг юзага келиши» сифатида изоҳланади.50 «Ўзбек тили тарихий фонетикаси» ўқув қўлланмасида эса бу ҳодиса «қўшоқланиш» ёки «иккиланган ундош» деб юритилади: «Қўшоқланиш – ундошларнинг чўзилиши, иккиланиши ҳодисасини фонетик ўзгаришлар сирасида кўриб чиқиш ўта шартлидир. Лекин бу ҳодиса фақат икки унли орасидаги якка ундошда содир бўла олиши билан фонетик ўзгаришларга ўхшайди. Қўшоқланиш, асосан, икки унли орасида келган к, қ, т, л товушларида ва фақат 2, 7, 8, 9, 30, 50 саноқ сонларини номлашда содир бўлади. Бу сонорларни бир ундош билан ҳам, иккиланган ундош билан ҳам талаффуз этиш мумкин бўлган. Саноқ сонлар номидаги бу хил қўшоқланиш сабаблари ҳалигача очилмаган. Лекин катта, латта, якка, ялла, чакки, укки каби сўзлардаги иккинчи т, л, к лар тарихан морфологик кўрсаткич бўлиб, улардаги қўшоқланиш сингиш (адаптация) натижасидир деган фикр мавжуд.»51 Адҳам Абдуллаев эса «ундошларни қаватлаш» атамасини ишлатган.52 Ундошларни қаватлаб қўллаш орқали бадиий асарда қаҳрамон руҳиятидаги хурсандлик ва хафалик ҳолатлари тугал тасвирлашга эришилади. Масалан, Айёрликда уччига чиққанман деб мақтансам ёлғон эмас (Ойбек). Уни айблашга сизнинг маънавий ҳаққингиз йўқ, ука! - деди ғазаб билан (газетадан). Келтирилган мисоллардаги ундашларнинг қаватланиши қаҳрамонлар табиатидаги субъектив ҳолатни ифодалашга хизмат қилган. Яъни, биринчи гапдаги қаҳрамоннинг ўз «иши-ҳунаридан» мамнунлиги, «анойи» эмаслигини таъкидлаш истаги қаватланган «ч» ундоши орқали янада аниқ ифодаланган. Иккинчи гапдаги қаҳрамоннинг қаҳр-ғазаби эса «қ» геминатаси билан кўрсатиб берилган.
Юқорида таъкидлаганимиздек, ундошларнинг қават- ланиши алоҳида услубий воситадир. Дуч келган товушни қаватлаб қўллаб бўлмаганидек, сўзда турли сабаблар билан ёнма-ён келган барча ундошлар ҳам лингвопоэтик жиҳатдан аҳамиятга эга бўлавермайди. Масалан: – Укагинам, бу кеннойингизга (келин ойингизга – эллипсис) загсда патта (сўз имлосида мавжуд) кесилмаган. Биринчисидан тўққизта (сўз имлосида мавжуд) бола бор. Бечора гирой бўламан роса туғди. Тўққизинчисини туғдию ўзимизнинг тилда айтганда бракка (брак+га/ка) чиқиб қолди. (С.Аҳмад)

Назорат учун савол ва топшириқлар


1.Бадиий матнда фонетик бирликларнинг эстетик хусусиятлари ҳақида маълумот беринг.
2.Бадиий матнда фонографик воситаларнинг қўлланиш сабабини тушунтиринг.
3.Аллитерация деб нимага айтилади?
4.Ассонанс деб нимага айтилади?
5.Геминация деб нимага айтилади?



Download 0,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish