Маъруфжон йўлдошев бадиий матн ва унинг лингвопоэтик таҳлили асослари



Download 0,66 Mb.
bet20/60
Sana29.04.2022
Hajmi0,66 Mb.
#591969
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   60
Bog'liq
2 5314409162736668134

1. Муаллиф-ҳикоячи нутқи. Бунда асар воқеаларини сўзлаб берувчи одам ёзувчининг ўзи бўлади. Пейзаж тасвири ва қаҳрамонлар қиёфаси, феъл-атвори, уларнинг руҳий ҳолати, маънавий такомили ҳамда уларнинг онгида рўй берган ўзгаришлар муаллиф-ҳикоячи нутқида холис баён шаклида келтирилади. Бадиий асар тилининг қизиқарли, таъсирчан бўлиши тил бирликларининг тўғри танланиши, матн мазмунига мос келиши муаллиф-ҳикоячи нутқига боғлиқ. Муаллиф-ҳикоячи нутқида воқеликни ташқаридан кузатиш, тасвирланаётган воқеа-ҳодисаларга ўз муносабатини ошкора ёки яширин билдириш тарзи сезилиб туради. Агар муаллиф қаҳрамонга нисбатан ижобий муносабатда бўлса, тасвирда унга нисбатан муаллиф-ҳикоячи хайрихоҳлигини сезиб турамиз.
Саратоннинг иккинчи куни… Марғилоннинг шимолида бўлған Б… маҳалласининг кунчиқар томонида жанубга қараб бурулғон тор кўчанинг юқориғи бурчагида отининг тизгинини ушлагани ҳолда бир йигит кийимига ўлтурган чанг-тўзонларни қоқар эди. Йигитнинг узоққина йўлдан келганлиги, унинг киприк ва қошлариға, ҳам эндигина чиқа бошлаған соқол-муртларига ўлтурған тўзонлардан билгулик эди. Йигирма икки ёшлар чамасида бўлған бу йигит сариқ танлик, уккининг кўзидек чақчайиб, ўйнаб ва ёниб турған қизил кўзлик, юзига парчинлангандек юза (пучуқ) бурунлик, манглайи қанча ташқариға ўсиб чиқған бўлса, юзи ўшанча ичкарига кеткан, қисқаси вақтсизроқ яратилиб қолғон бир маҳлуқ эди. (А.Қодирий)
2. Қаҳрамон-ҳикоячи нутқи. Айрим асарларда ёзувчи асар воқеасини атайин қаҳрамонга ҳикоя қилдиради. Масалан, воқеалар Ғафур Ғуломнинг «Ёдгор» қиссасида Жўра тилидан, Асқад Мухторнинг «Давр менинг тақдиримда» романида Аҳмаджон тилидан, Ўткир Ҳошимовнинг «Тушда кечган умрлар» романида Рустам тилидан ҳикоя қилинганлигини кузатишимиз мумкин. Буни ёзувчининг бадиий-эстетик нияти билан боғлиқ эҳтиёждан келиб чиққан десак адашмаган бўламиз. «Чунки ҳар бир инсон дунёни ўз кўзи билан кўради, фикрлайди, таҳлил қилади, баҳолайди. Ёзувчи учун эса ўз қаҳрамони ҳақида унинг қандай эканлигини айтишдан кўра, қандайлигини кўрсата олиш, кўрсатганда ҳам персонажнинг хатти-ҳаракати, ўз хаёллари, дунёқараши, атрофдагиларга бўлган муносабатида намоён қила олиш, яъни уни тўлалигича акс эттира олиш катта ютуқдир. Шу билан бирга китобхон учун ҳам ўзиникига айланиб қолган персонажнинг руҳий ҳолатларини, ички кечинмаларини «эшитгандан» кўра «кўриш» мароқлироқ, тушунарлироқ бўлади».41

Download 0,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish