Маъруфжон йўлдошев бадиий матн ва унинг лингвопоэтик таҳлили асослари


Бадиий матннинг морфологик хусусиятлари



Download 0,66 Mb.
bet36/60
Sana29.04.2022
Hajmi0,66 Mb.
#591969
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   60
Bog'liq
2 5314409162736668134

Бадиий матннинг морфологик хусусиятлари
Бадиий матннинг лисоний хусусиятлари таҳлил қилинганда морфологик бирликларнинг ишлатилиши билан боғлиқ ҳолатлар ҳақида фикр юритиш талаб қилинади. Морфологик бирликларнинг эстетик вазифаси деганда «махсус сўз формалари воситасида, шунингдек маълум бир грамматик маъно ва функцияга эга бўлган сўз формасини махсус қўллаш орқали экспрессивлик – эмоционаллик ифодаланиши тушунилади.»75 Экспрессивлик ижобий ва салбий маъно қиррасига эга бўлган сўзларда аниқ кўриниб туради. Бадиий матн лисоний жиҳатдан текширилганда даставвал ана шундай маъно қирраларига эга бўлган бирликларни ажратиш ва қайси туркумга хослиги, кимнинг нутқида, нима мақсад билан қўлланилганлиги, кимга нисбатан, қандай вазиятда ишлатилганлигига эътиборни қаратиш лозим бўлади. Одатда эркалаш – суйиш, ҳурмат – эъзозлаш, кўтаринкилик, улуғворлик, тантанаворлик каби маъноларни билдирувчи сўзлар ижобий маъно қиррасига эга бўлган сўзлар ҳисобланади. Масалан: қизалоқ, тойчоқ, ўргилай, гиргиттон бўлай, болагинам, оппоғим, дўмбоғим, арслоним, паҳлавоним, шакарим, шириним каби. Салбий маъно қиррасига эга бўлган сўзлар сирасига жирканиш, манманлик, менсимаслик, кибрлилик, масхара, нафрат, ғазаб, киноя, кесатиқ каби субъектив муносабатни ифодаловчи сўзлар киради. Бундай маъноларни юзага келтирувчи омилларни аниқлаш ва баҳолаш лисоний таҳлилнинг асосини ташкил қилади. Ўзбек тилида кичрайтириш шакли –ча, –чоқ, –чак қўшимчалари билан; эркалаш шакли –жон, –хон, –ой, – (а)лоқ аффикслари ёрдамида ҳосил қилинади. Ҳурмат, менсимаслик, истеҳзо, умумлаштириш, тур-жинсга ажратиш каби маънолар –лар аффикси билан ҳосил қилинади. –гина қўшимчаси чегара, эркалаш, яқинлик маъноларини юзага чиқаради. Таҳлил жараёнида матнда қўлланилган барча морфологик бирликлар эмас, эстетик мақсад аниқ кўриниб турадиган, ёзувчининг бадиий нияти ифодаланган морфологик ўзгачаликлар ҳақида сўз юритилади. Масалан, энг кўп ишлатиладиган бадиий тасвир воситаларидан бири такрордир. Морфологик бирликларнинг такрорланишидан юзага келадиган услубий восита – морфологик параллелизмнинг қўлланилиш мақсади лисоний жиҳатдан тадқиқ этилиши мумкин. Ёки, аффиксал синонимия, аффиксал омонимия ва аффиксал антонимия ҳодисасидан экспрессив мақсадларда фойдаланилган ҳолатларни аниқлаш мумкин. Шунингдек, атоқли отлар сирасига кирувчи – антропонимларнинг муайян мақсад билан қўлланишига алоқадор кузатишлар олиб бориш мумкин. Чунки бадиий асарда қўлланилган исмлар ичида алоҳида услубий мақсад юкланганлари ҳам бўладики, улар ёзувчининг ғоявий-бадиий ниятини аниқлашга ёрдам беради. Ўзбек адабиётида персонаж характер – хусусиятини очиб берувчи киноявий тагмаъноли кулги яратувчи исмлар Саид Аҳмад ва бошқа ёзувчиларнинг ҳажвий асарларида жуда кўп учрайди. Ғойибназар Пинҳонов, Олди Соттиев, Тижоратхон каби киши номларида ёзувчининг кинояси аниқ сезилиб туради. Тоғай Мурод асарларидаги антропонимларнинг услубий қўлланиши ҳақида тадқиқодчи М.Қосимова қуйидагиларни ёзади: «Деҳқонқул – асардаги асосий қаҳрамон. Деҳқон – асосий касби экин экишдан, деҳқончиликдан иборат киши. Лекин ёзувчи Деҳқон сўзига ўзбек исмларига қўшиб айтиладиган –бой, –жон, –бек каби шакл ҳосил қилувчи қўшимчаларни эмас, айнан «қул» морфемасини қўшади. Бунда қул сўзининг кўчма маънодаги «кимсага кўр-кўрона хизмат қилувчи, бўйсунувчи, итоатгўй, малай, хизматкор» семалари юзага бўртиб чиқади. Натижада шўролар мустамлакаси даврининг муте, итоатгўй, ҳокисор қурбони бўлган Деҳқонқул образи китобхон кўз ўнгида яққол намоён бўлади»76 ва узоқ сақланиб қолади. Қаҳрамоннинг ҳаёти, тақдири ва руҳияти билан унинг исми ўртасидаги мувофиқликдан экспрессив эффект юзага келган. Бу албатта ёзувчининг лисоний маҳорати ҳисобланади ва бундай ҳолатларни тадқиқ этиш орқали ёзувчининг поэтик оламига кириб борилади.

Назорат учун савол ва топшириқлар


1.Бадиий матннинг морфологик хусусиятлари деганда нимани тушунасиз?
2. Ижобий ва салбий бўёқдор сўзларнинг эстетик вазифаси деганда нимани тушунасиз?
3. Анторпонимларнинг услубий хусусиятлари ҳақида маълумот беринг.
4.Морфологик параллелизм деб нимага айтилади?
5.Қўшимчалардаги синонимия, омонимия ва антонимиядан бадиий матнда нима мақсадда фойдаланилади?


Download 0,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish