Маъруфжон йўлдошев бадиий матн ва унинг лингвопоэтик таҳлили асослари



Download 0,66 Mb.
bet34/60
Sana29.04.2022
Hajmi0,66 Mb.
#591969
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   60
Bog'liq
2 5314409162736668134

Барқарор бирикмалар
«Икки ва ундан ортиқ сўзларнинг ўзаро барқарор муносабатидан ташкил топган, нутқ жараёнига тайёр ҳолда олиб кирилувчи, тил эгалари хотирасида имконият сифатида мавжуд бўлган тил бирликлари барқарор бирикмалар дейилади.»69 Иборалар, мақол-маталлар ва ҳикматли сўзлар барқарор бирикмалар ҳисобланади.
Иборалар. Воқеликни образли тасвирлашда, уни китобхон кўзи ўнгида аниқ ва тўла гавдалантиришда фразеологик ибораларнинг ўрни, аҳамияти беқиёсдир. Иборалар ҳаётдаги воқеа-ҳодисаларни кузатиш, жамиятдаги мақбул ва номақбул ҳаракат-ҳолатларни баҳолаш, турмуш тажрибаларини умумлаштириш асосида халқ чиқарган хулосаларнинг ўзига хос образли ифодаларидир. Ёзувчилар одатда тасвир мақсадига мувофиқ ибораларни танлаб қўллаш билангина кифояланиб қолмайдилар. Балки, қаҳрамонлар табиати, руҳий ҳолати, ҳаёт тарзига мослаб ўзгартиради ва қайта ишлайди. Шу тарзда халқ иборалари сайқалланиб, янги маъно нозикликлари билан тўйиниб боради. Халқ ибораларини қайта ишлашнинг усуллари, уларга янгича ранг ва тус, янгича маъно талқини беришнинг йўллари жуда хилма-хилдир. Бунга «умумтил ибораси замиридаги маънонинг янгича талқинини очиш, иборанинг лексик таркибини ўзгартириш ва унинг семантик-стилистик функцияларини кенгайтириш, иборага янгича мажозий ва образли маънолар киритиш каби усулларни киритиш мумкин.»70 Фразеологик ибораларни қайта ишлашнинг турли усуллари Б.Йўлдошев томонидан кенг ўрганилган.71 Бадиий матнда энг кўп учрайдиганлари қуйидагилардан иборат: 1.Ибора таркибидаги айрим сўзларни алмаштириш: Яна уч кун жим туриб берсангиз, мулла минган велосипеддек ювош бўлиб қоласиз. (С.Аҳмад) Мингбошининг фалон – фалонлари бизни кўзига иладими?,-деб хабар ҳам қилмабмиз. Нега индамайсанлар? Оғзингга пахта тиқдингми ҳамманг? Дунёда ўз оёғига ўзи болта чопадиган аҳмоқ ҳам бўладими? (Чўлпон) 2.Ибора таркибини кенгайтириш. Бунда ибора таркибига янги сўз киритилади. Тилимизда жар солмоқ ибораси мавжуд. Чўлпон уни қўшкарнайи билан жар солмоқ тарзида кенгайтиради: Мингбошиликни тортиб олиб, эл кўзида тамом шарманда қиладигандай! Абдисамат билан Ёдгор эчки, Умарали пучуқлар яна қўшкарнайи билан жар соладигандай! 3.Ибора таркибини қисқартириш. Ибора таркибидаги айрим сўзларни тушириб қўллаш тилдаги тежамкорлик талаби билан амалга оширилади. Аммо ёзувчилар бундан ўз бадиий-лисоний мақсадига кўра фойдаланадилар. Тилимизда қўлини ювиб қўлтиғига урмоқ ибораси мавжуд бўлиб, унинг маъноси «ихлоси қайтиб, ишонмай қўйиб, диққат-эътибордан соқит қилмоқ» тарзида изоҳланади. Чўлпон «Кеча ва кундуз» романида уни мана бундай қисқартирилган ҳолда қўллайди: Ундан кейин, қишлоқ одамларининг шунақа ўзбошимча ҳаракатларига йўл қўйиб берсак, оз вақт ичида қишлоқдан қўл ювишимиз керак бўлади. Бу иборанинг нойиб тўра нутқида қўл ювмоқ тарзида қисқариши нафақат шакл ихчамлиги учун, балки маъно силжиши учун ҳам хизмат қилган. Нойиб тўранинг «воқеалар шу тахлит давом этса, оз вақт ичида биз қишлоқни ташлаб чиқишимизга тўғри келади» демоқчи эканлиги мазкур ибора орқали таъкидланган. Бундан кўриш мумкинки, айни иборанинг қисқарган варианти «ташлаб чиқмоқ», «ажралмоқ», «қочиб қолмоқ» каби янги маъно қирралари билан матн бадииятини бойитган.
Бадиий асарда қўлланилган ибораларни ўрганишда бир асар доирасидаги фраземалар миқдорини (фондини) аниқлаш ва характерли хусусиятларига қараб таснифлаш, уларни структурал-семантик жиҳатдан тавсифлаш ҳамда матндаги вазифасини текшириш лингвопоэтик таҳлил талабларидан ҳисобланади. Ана шундай таҳлилда ёзувчининг имконият сифатида мавжуд бўлган тил бирликларидан фойдаланиш маҳорати ҳам намоён бўлади.

Download 0,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish