"Зижи Кўрагоний" ҳақида
Ўрта асрда ишга тушган барча расадхоналар ўз олдига Қуёш, Ой ва оддий кўз билан кўриш мумкин бўлган 5 та сайёранинг юлдузлар фонидаги ҳаракатларини ўрганиш; астрономик кузатишлар асосида астрономик доимийликларнинг қийматларини ҳисоблаб топиш; мазкур ёриткичларнинг ўринларини вақт бўйича акс эттириш; шунингдек Қуёш ёки Ой тақвимларига тегишли жадваллар ва бошқа ёрдамчи астрономик жадвалларни ҳисоблаш, юлдузларнинг коордианаталари, айрим йирик шаҳарларнинг географик коордианаталарини аниқлаб, уларни жадвалда акс эттириш каби вазифаларни қўярди. Бинобарин ўрта аср расадхонлари фаолиятининг катта қисми олинган кузатиш материаллари асосида жадваллар тузишга сарфлади. Мазкур жадваллар одатда "зиж" деб юритилар эди. Форс олимларининг қўлёзмаларида бу атама VII асрдан бошлаб учрайди. Ҳусусан Мухаммад ал-Хоразмий ўзининг асосий астрономик асарини Бағдод халифи Маъмунга бағишлаб "зиж ал-Маъмуний", Умар Хайём Исфахон султони Маликшоҳга бағишлаб "зиж ал-Маликшоҳий", Н.Тусий Хулагухонга бағишлаб "зижи Илхоний", Ғиёсиддин Коший эса Улуғбекнинг отаси Шохрухга бағишлаб "зижи Хақоний" деб атаган эди. Улуғбек расдхонаси фаолиятининг маҳсули "зижи жадиди Кўрагоний" номи билан дунёга танилди.
"Зижи жадиди Кўрагоний" сўз бошидан, назарий қисмдан ва жадваллардан ташкил топган бўлиб жами 430 саҳифани ташкил этади. "Зиж"нинг жадвалларсиз матнли қисми 60 саҳифани, қолган 370 саҳифаси эса астрономик, триогометрик, географик ва астрологик жадваллардан ташкил топган.
Суз боши атиги 2 саҳифадан иборат бўлиб, унда расадхонанинг ташкил қилиниши ва "зиж"ни тайёрлашда иштирок этган олимлар ҳақида гап боради. Назарий қисм эса 4 бўлимдан (мақоладан) иборат бўлиб, биринчи бўлим ўша пайтда асосий тақвимлардан ҳисобланган ҳижрий, Ездигерд, Жалолий (У.Ҳайём асос солган). Хитой ва уйғур тақвимлари ҳамда уларнинг биридан иккинчисига ўтиш ҳақидаги хисоб-китобларни ўз ичига олади. Иккинчи бўлим сферик ва амалий астрономия масалалалридан таркиб топиб ёриткичларнинг азимутларини, Маккага томон йўналишни аниқлашни ҳамда ерда аҳоли пунктларининг географик узунлама ва кенгламаларини ҳисоблааш усулларини баён қилади. Учинчи бўлим Қуёш, Ой ва бошқа сайёраларнинг ҳаракат назарияларига бағишланган бўлиб, уларнинг астрономик узунлама ва кенглама бўйича ўринларини аниқлаш ва у билан боғлиқ ҳодисалар хусусан Қуёш ва Ой тутилишлари ҳақида гап боради. Туртинчи бўлим эса унча катта бўлмай, "Бошқа астрономик ишлар ҳақида"ги маълумотларга, жумладан бир неча саҳифаси астрологияга оид жадваллар тузишга бағишланган.
430 саҳифали "Зижи Кўрагоний"нинг атиги 5 фоизи юлдузлар жадвалини ташкил қилади. Маълумки Самарқанд олимлари ўз олдларига Қуёш, Ой ва сайёраларни системалар асосида астрономиянинг доимийликларини-эклиптиканинг экваторга оғиш бурчагини, йиллик прецессия катталигини, юлдуз йилининг узунлиги ва шу каби бошқа катталикларнинг аниқ қийматларини топиш вазифаларини қўйга эдилар. "Зиж" жадвалларинг қариийб 80 фоизи Қуёш, Ой ва сайёраларга бағишланган. Турли астронмик ҳодисалар айниқса Қуёш ва Ой тутилишларини олдиндан аниқлаш мақсадида мазкур тутилишлар кузатиладиган шаҳарларнинг координатларини аниқлаш зарурати туғилади. "Зиж"да 247 шаҳар ва аҳоли пунктларининг координатлари келтирилган. Улардан қанчаси бевосита Самарқандда аниқланганлигини айтиш қийин, чунки уларнинг кўпчилиги Н.Тусийнинг "Зижи Илҳоний"сида ҳам келтирилган.
"Зижи Кўрагоний"нинг назарий қисми Ғиёсиддин Коший томонидан дастлаб форс тилида сўнгра рааб тилида ёзилганлигини маълум қилади шарқшунос олим Г.Жалолов. араб тилида ёзилган "Зиж"нинг охирги саҳифасида: "Кўчиришни...Самарқандда расадхонаси бўлган Улуғбек султоннинг ўғли мавлоно Султон якунлади. Уламоларинг уламоси бизнинг Аш-шайхимиз улуғ ас-Саид Гиёсиддин Жамшиднинг арабча "Зижи"нинг нусхасига янги расадхона эгасининг набираси муҳаррирлик қилган",-деб ёзилган.
Расадхона, Ғиёсиддин Коший ва Қозизода Румий вафотидан сўнг Али Қушчи раҳбарлигида то 1447-48 йилларга қадар актив фаолият кўрсатганидан дарак берувчи далиллар мавжуд.
Do'stlaringiz bilan baham: |