Али Қушчи
Маьлумки, Кошийнинг вафотидан сунг кўп ўтмай Қозида Румий ҳам вафот қилди. Шундан сўнг Улуғбек расадхона бошлиғи қилиб Али Қушчини тайинлайди.
У ҳақда «Зижи Кўрагоний»нинг сўзбошида шундай сузлар ёзилган: «Ёшликнинг гуллаган ва навқирон даврини ўтаётган Али ибн Мухаммад ал-Қушчи фан ва билимнинг жанг майдонида худди қиличдек ўткир, унинг илмий ишларга раҳбарлик қила олишга ишонч шу қадар кучлики, у ҳақда гапириб, Али Қушчининг шуҳрати, яқин вақт ичида, ўз мамлакатимиз ва дунёнинг бошқа қисимлари бўйлаб кенг таралади, деб бемалол айтиш мумкин».
Олимнинг тўла исми шарифи Алоуддин Али ибн Муҳаммад ал-Қушчи бўлган. Али Қушчи тахминан 1402 йилда Самарқанда туғилиб, ёшлигида Улуғбекнинг тарбиясида бўлган ва унда астрономияга қизиқиш уйғотишда устознинг роли катта бўлган. Али ибн Муҳаммадга «Қушчи» тахаллуси берилишининг боиси дастлаб у саройда овчи (бургут овловчи) лавозимида ишлаганидан деб маълум қилади тарихий манбалар. Улуғбек уни ўзига яқин олиб «уғлим» деб атаган. Астрономияга катта қизиқиш билдириб, расадхона ишлай бошлагач, вақт ўтиши билан у Улуғбекнинг илмий ҳамкоридан яқин дўстига айланган. Карманада қўшимча таълим олиб қайтгач, ўз ишига садоқат билан киришиб, Улуғбекнинг ишончли шогирди ва ёрдамчиси бўлиб қолган. Астрономик кузатишларга моҳирлиги ва чуқур билими эвазига «ўз даврининг Битлимуси (Птолемейи)» деган тахаллус олган.
Худлоса: Айрим тарихчилар, жумладан, академик В.Бартольд ҳам Улуғбек вафотидан (1449 йил) сўнг расадхона ўз фаолиятини тўхтатди, хусусан Али Қушчи ҳам Самарқандни ташлаб кетди, деб ёзадилар. Бироқ астроном Г.Жалолов Самарқанд расадхонаси ходимларнинг фаолиятини кўп йиллар тадқиқ қилиб, ўзининг "Самарқанд расадхонаси астрономларининг айрим эътиборга лойиқ фикрлари" мақоласида Али Қушчи улуғбек вафотидан кейин узоқ йиллар Темурнинг эвараси, Самарқанд ҳокими Абдусаид Мирзонинг даврида ҳам расадхона илмий ишларини давом эттирганини ва Абдусаид Мирзога бағишлаб "Шарҳ ат-Тажрид ал-Калом" асарини ёзганини маълум қилади.
Абдурахмон Жомийнинг шогирди Жомий таржимаи холиниг муалифи Абдалвоси ан–Низомий ҳам "Мақомати мадлавий Жомий" асарида, Али Қушчи Ҳиротда Жомий билан учрашиб суҳбат қургани ва суҳбатда Али Қушчи астраномия бўйича бир неча асарлар ва шарҳлар ёзиш режаси борлигининг шунингдек Румга кўчиш нияти борлигини маълум қилади. Жомий Али Қушчига кексайган пайитида бундай узоқ сафарга отланишига этироз билдирган. Бироқ Қушчи ўз фикридан қайтмаган. "Узоў йўл юриб Али Қушчи Румгача етиб борди бироқ шундан сўнг кўп вақт утмай, Хиротга унинг ўлими ҳақида хабар етиб келди",- деб ёзди Абдалвоси ан-Низомий. Шундай қилиб, тарихий манбарар Али Қушчининг 1474 йилда Истамбулда вафот қилганлиги ва Або Айюб Ансорий мозорига дафин этилгмнидан далолат беради. Али Қушчи "Астраномия илми ҳақида рисола", "Геометрик массалалар ва астрономия", ""Улуғбек зижи"га шарҳ", "Само поғоналари", "Астрономиядан бош (катта ) хулоса" каби астрономик ва турк султони Муҳаммад II га бағишланган "Арифметикадан Муҳаммад рисоласи", "Арифметиканинг қаймоғи", "Геометрия ҳақида рисола", "Арифметик қоидалар ва геометрия ҳақида курсатмалар рисоласи" каби математик асарларининг ва "Хитойнома" дейлувчи тарихий асарнинг муаллифидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |