Маркетингнинг мохияти ва унинг асосий элементлари


Реклама ва реклама фаолияти



Download 81,5 Kb.
bet3/3
Sana21.02.2022
Hajmi81,5 Kb.
#35655
1   2   3
Bog'liq
Marketing va marketing xizmati

Реклама ва реклама фаолияти

Реклама (лотинча - кичкирмок) бу бирор корхона, маҳсулот, хизмат тури, ижтимоий фаолиятнинг бирор турини оммалаштириш максадида килинган ишдир. Шу максадда реклама уша корхона ёки ижтимоий фаолиятининг бирор-бир маҳсулотига ёки хизмат турига кенг жамоатчиликниинг эътиборини жалб этади. Яхши ташкил этилган реклама бозор талабини олдиндан кура билиш ва бозор шароитидан ҳаридорлар окимини бошкара олиш имконини беради. Рекламанинг тарихи катта. У узок йиллар давомида вужудга келган маҳсулотнинг ҳаридорга етиб боришнинг синовдан ўтказилган усулларини куллайди. "Реклама - савдони харакатга келтирувчи кучдир" - деган иборанинг кулланилиши тасодиф эмас.


Маҳсулотнинг ҳаридорга етиб бориши хар гал хам автоматик равишда амалга ошмайди. Фақат маҳсулот такчиллиги шароитидагина бозор туғри келган маҳсулотни "ютиб" юбориши мумкин. Бундай холда бозор талабни вужудга келтирувчи сифат, бахо, мавсумийлик каби маҳсулотнинг мухим омилларини хисобга олмайди. Шуни таъкидлаш зарурки, маҳсулот такчиллилиги пайтида уларга ва хизмат турларига бўлган талаб кондирилмай колаверади. Нормал ривожланаётган бозор шароитида эса купгина маҳсулотлар, уларни ҳаридорлар сотиб олиши учун маълум фаол тижорат тарғиботи тайёргарлигидан утиш керак. Мана шунга реклама жуда керак бўлади. У узига ажратилган мухим ролни уйнайди, яъни реклама эски талабларни синдириб, ҳаридорларнинг кизикишлари ва манфаатларига таъсир килиш оркали янги талабларни вужудга келтиради. Мана шу тарика реклама талабни пайдо килади.
Рекламанинг асосий вазифаси - махсус ахборотлардан фойдаланиб маҳсулот, хизмат турлари ва уларнинг ҳарид килиш жойи ҳақида ахборот беришдир. Лекин рекламанинг вазифаси фақат бу билан чегараланиб колмайди. Унинг узига хослиги шундаки, реклама ахбаротни тарғибот ва ташвикот билан бирга олиб боради. Шундай килиб, фаол реклама ахборот берувчи ва айни вактда ишонтирувчи, маълум максадга йуналтирувчи бўлиши лозим. Шу турдаги реклама талабни маълум йуналишга солади, уни бир турдаги хизмат ва маҳсулотдан бошкасига кучиради, талабларни очади ва ҳаридорнинг ниятларига таъсир килади. Реклама ишлаб чиқарувчи, савдо ва ҳаридор уртасида тижорат ахборот алмашишига имкон беради. Реклама - бу маҳсулот ва хизмат турининг ишлаб чиқаришдан савдо ва ҳаридоргача бўлган йули ҳақидаги хилма-хил ахборотлар окимидир. Рекламанинг охирги максади - бозорда таклиф килинган маҳсулотларнинг ҳаридор томонидан кабўл килиниши эхтимолини оширишдир. Реклама килинаётган маҳсулотларнинг сотилиши, уларнинг олдиндан режалаштирилган реализация микдори билан хамоханг усиб бормоғи керак. Бу шунинг учун хам мухимки, маҳсулотларга бўлган талабни хисобга олмай реклама килиш талаб ва таклифнинг бир-бирига мос келмаслигича олиб келиши мумкин. Бу максад босқичма босқич амалга оширилади. Хар бир босқичда хар хил вазифа куйилади: ҳаридорлар диккатини маҳсулотга жалб этиш, уларда кизикиш уйғотиш, талабларни шакллантириш, ҳарид имкониятини корхонанинг ҳаридор талабини бажара олиш имконига йуналтириш. Бирок реклама яна психологик омил хамдир. Унинг таъсир кучи катта. Масалан, куп ҳаридорлар бахога маҳсулотнинг обруси сифати деб курашади. Одамлар кимматрок тулашга тайёрлар, охир маҳсулот алохида хусусиятини таклиф килаяптику. Реклама саноат ва савдо корхоналари манфаатларининг мос тушиши, ахоли талаблари ва ҳариднинг амалга ошиши, тижорат сиёсатининг тез амалга ошишига имкон беради. Аммо, фақат реклама у ёки бу маҳсулотнинг купайишига хизмат килар экан деб уйлаш нотуғри бўлади. Ҳаридорнинг карори сифат, бахо, унинг жойлаштирилиши, хамда сотилгандан кейинги аҳволидан келиб чиқади.
Реклама, унинг самарадорлигини ошириш талабларига жавоб бериши керак, яъни аник ва хакконий, маъноли ва илмий асосланган, купрок ахборотни узичига олган ва дидли, фойдали бўлмоғи лозим. Рекламани ишлаб чиқарувчи хам, сотувчи хам амалга ошириши мумкин. Бу холда ишлаб чиқарувчи узрекламасини хар томонлама олувчига каратади.
Савдо ходимлари узлари сотаётган маҳсулотларни яхши билмоғи керак. Шунинг учун ишлаб чиқарувчининг рекламаси ҳаридорларда камрок хиссиёт уйготади, лекин купрок ахборот етказади. Савдо рекламаси эса ҳаридорларга аталган бўлиб, маҳсулот ҳақидаги ахборот билан бирга савдо маданияти ва эстетикасини оширишга кумаклашиши лозим. Режалаштириш, ташкил килиш ва умуман реклама фаолияти, айникса аник маҳсулотлар рекламаси фақат бозор ва талабни урганиш шароитидагина самаралидир. Талаб тез ўзгарадиган ёки хали талаб шаклланмаган маҳсулотларга бошка реклама керак. Реклама фаолиятининг ахборот кулами: умуман ва алохида маҳсулотга бўлган талаб ҳақидаги маълумотлардан (микдор, структура, шаклланиш хусусиятларидан), умумий иктисодий ахборотлардан, ишлаб чиқариш ва истеъмол туғрисидаги, савдо конъюктурасидаги ўзгаришлар ва савдо хизмати кўрсаткичининг жойи ҳақидаги хабардан иборат.
Талаб ҳақидаги турли ахборотлар реклама фаолиятида куйидагилар учун фойдаланилади:

  1. реклама килишга тавсия этилган маҳсулотнинг танлови, маҳсулот рекламасининг иктисодий асосланганлиги ва реклама килишга режалаштирилганлиги;

  2. реклама тадбирларини ўтказиш ва ташкил килиш;

  3. реклама воситаларининг манзилини ишлаб чиқиш, рекламанинг ҳаридорлар аҳволидан келиб чиқиб исботийлигини кўрсатиш, рекламани жойлаштириш ва бериш каналларини аниклаш;

  4. реклама килиш вакти ва оралиғини аниклаш;

  5. рекламанинг психологик ва иктисодий таъсирини бахолаш.

Шунингдек, рекламанинг вазифасини, унинг ижодий йуналишини (стратегиясини) хам аниклаб олишимиз зарур. Йуналишни асослашда авваламбор маҳсулотни ишлаб чиқаришда етарлилигини хисобга олиш, маҳсулот захиралари, узлуксиз таъминлаб тура олиш имкониятларини хам хисобга олиш керак. Шунингдек, бошка маълумотлар хам мухимдир, маҳсулот бозорининг кулами; унинг микдордагидан ошик захиралари, маҳсулотнинг келажаги ва хоказолар.
Фойдаланилган адабиётлар:


1.Ануфриев,А.И.,Фаттахов А.А.«Стратегии развитии оптовых рынков»Т,2002,ТГЭУ.
2.Волошук Г.А «Инфрастуктура торговли» Киев,Выш.школь.,1989
3.Солиев А.,Усмонов А. «Маркетинг»,Т, «Укитувчи»,1997
4.Джаббаров Т, Додобоев Ю «Инвестиционные институты» Т,2002
5. www.ziyonet.uz
Download 81,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish