Маркетинг
93
12-МАВЗУ. КОММУНИКАЦИЯ СИЁСАТИ
12.1. Талабни шакллантириш ва сотувни рагбатлантириш моҳияти, мақсади
ҳамда услублари.
12.2. Харидорларга
таъсир этиш услублари
12.3. Сотувчиларга таъсир этиш услублари
12.4. Коммуникация сиесатининг моҳияти, мазмуни ва мақсадлари.
12.5. Маркетинг коммуникацияси комплекси.
12.1. Талабни шакллантириш ва сотувни рагбатлантириш моҳияти, мақсади
ҳамда услублари
Товар сотилиши учун харидор тўлов қобилиятига эга, товар эса унга зарур
бўлиши керак. Шунинг учун талаб «Тўлов қобилиятли эҳтиёж» ҳам деб аталади.
Товарни сотиб олишда инсонлар маълум эҳтиёжларини қондиришни назарда
тўтади. Шу сабабли товарнинг сифат кўрсаткичлари тўғрисида ахборот зарур.
Бозорга кириш
фирма учун масъулиятли давр, унинг товарлари ҳақида ҳали
маълумотлар берилмаган. Бўлажак истеъмолчи қуйидаги ахборотларни олиши
шарт
59
:
товарнинг борлиги ва сотилиш жойи;
қайси эҳтиёжларни қондиришга қаратилганлиги;
истеъмол қийматининг асосий кўрсаткичлари;
харидорларни кўниктирмай қолган ҳолда уларнинг химоя қилиш
кафолатлари.
Булгуси харидорларга ахборотлар етказиш услублари қуйидагилар:
1.
Рекламалар (радио,
телевидение, ёзма).
2.
Кўргазмалар ўтказиш,
3.
Йиғилишлар, анжуманлар ва филмлар орқали етказиш ва бошқалар.
Ахборотга эга бўлмаган харидорларга мурожаат қилиш уларнинг талабини
уйғотади ва товарни сотиб олишга ундайдилар.
Талабни шакллантириш ва сотишни рағбатлантиришда тўғри
маркетингнинг
аҳамияти каттадир.
Тўғри маркетинг – бу маркетингнинг диалогик тизимидир,
яъни сотувчи
харидор билан суҳбатлашиб, охири харидорни буюртма борлигига ишонтиради.
Тўғри маркетингнинг афзаллик томони шундаки, сиз ўз
хизматингиз натижасини
ўз кўзингиз билан қуришингиз мумкин.
Телемаркетинг – бу тўғри маретингнинг бир шакли бўлиб, бунда мижоз билан
телефон орқали мулоқот қилиш тушунилади. Телемаркетингдан фойдаланганда
телефон қилиш вақтини тўғри танлаш керак. Мутахассисларнинг
фикрича энг
оптимал вақт кундузи соат 10 дан кейин ва тушдан кейин соат 14-17 ҳисобланади.
Сотишни рағбатлантириш – бу маълум бир муддатда сотиш ҳажмини ошириш
мақсадида турли рағбатлантириш воситаларидан фойдаланиш ҳисобланади. Бу
рағбатлантириш воситаларига: мукофотлар,
чегирмалар, кетма-кет товарни сотиб
олгани учун совғалар, лотерея ва уйинлар ўтказиш, товар билан қўшимча нарсалар
59
Соловьев Б.А., Мешков А.А., Мусатов Б.В. Маркетинг. Учебник. – М.: ИНФРА-М, 2010.– 336 с.