Маркетинг
84
Босқичлари кўп бўлган каналлар жуда кам. Ишлаб чиқарувчи кўзи билан
қараганда, тақсимот каналида бокачлар қанчалик кўп бўлса, уларни назорат қилиш
имконияти шу қадар тораяди.
Тақсимот каналларини назорат қилиш ва бу каналдаги ўз мақсадинигина
ўйлайдиган унинг айрим аъзолари ўртасидаги можароларнинг олдини олиш учун
кейинги пайтда вертикал маркетинг тизими (ВМТ) пайдо бўлди. ВМТ бир ёки бир
неча воситачи ва улар билан ҳамжиҳат, ягона тизим тарзида ишлайдиган ишлаб
чиқарувчидан ташкил топади. Бундай ҳолда канал аъзоларидан бири қолган бошқа
шерикларига эгалик қилади ёки уларга савдо имтиёзлари беради, ёхуд уларнинг
ҳамкорлигини таъминлайдиган устунликка эга бўлади. Масалан, корпоратив ВМТ
доирасида ишлаб чиқариш ёки тақсимотнинг кетма-кет босқичлари ягона эгаликда
бўлади.
Шартнома асосида ВМТ шартнома муносабатлари билан боғланган мустақил
фирмалардан иборатдир. Умумий ишда муваффақиятни таъминлаш учун фаолият
дастурларини ҳамкорликда ўзаро мувофиқлаштиради.
Шартнома асосидаги ВМТ уч типдан иборат
52
:
1.
Улгуржи раҳбарлик қиладиган чакана сотувчиларнинг кўнгилли
бирлашмалари. Улгуржи мустақил чакана сотувчилар фаолияти учун ягона дастур
эса уларнинг йирик тақсимот тармоқлари билан рақобат кўрашида ўз кучларини
бирлаштиришга ёрдам беради (масалан, АҚШ да «Мустақил бақоллар уюшмаси»
бор).
2.
Чакана сотувчилар ширкати. Чакана сотувчилар ҳамкорликда янги
мустақил хўжалик бирлашмаси тузишлари мумкин, бу бирлашма улгуржи савдо
ишлари билан, айрим ҳолларда ишлаб. Бирлашма иштирокчилари ўзларининг
асосий харидини ширкат орқали ўтказади, реклама ишлари ҳам биргаликда ташкил
этади. Олинган фойда кооператив аъзолари ўртасида уларнинг қилган харидларига
мутаносиб равишда тақсимланади.
3.
Шартнома асосида ВМТнинг уч информацион типи имтиёз ҳуқуқига эга
бўлганларнинг ташкилотидир. Имтиёзлар эгаси деб номланадиган аъзо ишлаб
чиқариш ва тақсимот жараёнларининг қатор кетма - кет босқичларини ўз қўлида
тўплаши мумкин. Ўз навбатида бундай ташкилотларнинг уч кўриниши бор.
Биринчиси - ишлаб чиқарувчи хомийлигида чакана имтиёз эгалари тизими.
Масалан, Америкада «Форд» фирмаси мустақил дилерларга ўз автомиллари билан
савдо қилиш ҳуқуқи учун лицензия беради, улар эса сотишда муаян шартларга
риоя қилиш ва хизмат кўрсатишни ташкил этиш ишларига рози бўладилар.
Иккинчиси - ишлаб чиқарувчи хомийларнинг улгуржи имтиёз эгалари тизими.
Масалан, «Кока - кола» фирмаси ичимлик қўйиш заводлари эгаларига
(улгуржиларга) турли бозорларда савдо қилиш ҳуқуқи учун лицензиялар беради.
Бу заводлар фирмадан ичимлик концентрати сотиб олади, сўнгра унга газ билан
қўшимча ишлов беради, ичимликни шишаларга қуяди ва маҳаллий чакана
сотувчиларга сотади.
Учинчи - хизмат кўрсатадиган фирма хомийлигида чакана имтиёз эгалари
тизими. Бу ҳолда хизмат кўрсатиш фирмалари истеъмолчиларга хизматини энг
самарали усулларда етказиб бериш мақсадида комплекс тизим ташкил этади.
Масалан, «Макдоналдс» фирмасининг фаолияти.
52
Парамонова Т.Н. Маркетинг. Учебное пособие. – М.: КНОРУС, 2010.–190с.
Do'stlaringiz bilan baham: |