Bog'liq 3a9ab8892e22864cdea8fa86a978717f marketing
Маркетинг 45 2. «Корхонанинг бозор стратегияси» бўлимида корхонанинг асосий рақобатли
афзалликларини аниқлаш билан танланган бозорда сотишни амалга ошириш
имкониятлари баҳоланади. Бунинг учун қуйидаги характеристикалар ҳисобланади:
танланган мақсадли бозорда фаолиятнинг кутилаётган рентабеллиги;
фирманинг режалаштирилаётган товар сотуви ҳажми;
фирманинг бозор улуши динамикаси;
талаб динамикаси ва потенциал талаб ўлчами.
Компаниянинг рақобатчилик афзалликларини товар бўйича, нарх даражаси,
кўрсатилаётган
хизмат
ассортименти,
сотиш
каналининг
марадорлиги,
коммуникация сиёсатининг ҳозирги шароитга мос келиши ва унинг маркасини
потенциал харидорлар ўртасида машҳурлиги бўйича тавсифлаш мумкин.
Дастурнинг бу бўлимида шунингдек ушбу компания фаолиятини танланган
бозорда ресурслар (молиявий, ишлаб чиқариш, маркетинг, инсон) билан
таъминланганлигига баҳо бериш зарурдир. Товар сиёсатини ишлаб чиқишда
қуйидаги маълумотлар ҳисобга олинади:
товарнинг янгилик даражаси;
чиқарилаётган маҳсулотнинг ассортименти;
ушбу бозор сегментидаги ўхшаш товарлар ёки ўринбосар товарлар сони;
ушбу бозор сегментини аниқ харидорлари эҳтиёжига унинг мос келиш
даражаси;
товар сифати;
технологик мураккаблиги;
сотишгача ва сотувдан кейинги хизмат кўрсатиш бўйича талаблар
даражаси;
стандартлаштириш
ёки
товар
мослашувчанлигининг
мақсадга
мувофиқлиги;
янги товар учун; патентни химоя қилиш ва патент софлиги;
компаниянинг мавжуд ташкилий тузилиши янги ишлаб чиқаришга мос
келиши;
янги товарни яратиш харажатлари ҳажми;
мақсадли бозорда товар сертификациясининг мажбурийлиги;
мақсадли бозорда янги товарни ишлаб чиқариш ва сотиш рентабеллиги;
инвестицияни коплаш муддати;
янги ассортиментни ўзлаштириш муддати ва уни оптималлаштириш;
битта маҳсулот учун харажатлар ва бошқалар.
Сотиш сиёсатини ишлаб чиқишда қуйидагилар ҳисобга олинади:
ушбу бозор сегментини сотув тармоғига талабномаси;
фирма сотувини ташкилий тузилиши ва малакали савдо ходимлари сони;
ушбу бозор сегментида сизнинг корхонангиз иш тажрибасини баҳолаш;
воситачилар хизматларидан фойдаланишни мақсадга мувофиқлигини
баҳолаш;
воситачилар ёрдамида сотиш ҳажмининг ўсиш имкониятлари;
воситачиларни фирмага нисбатан сиёсати;
сотиш тизимини яратиш учун молиявий маблағлар мавжудлиги;
шахсий сотув тизими ва муқобил таклифлар рентабеллигини солиштирма
баҳолаш;