Маркетинг
41
каби саволларга жавоб изланади. Корхонанинг ривожланиш мақсадлари маркетинг
тажрибасига кўра бир неча йўналишлар орқали амалга оширилиши мумкин:
Биринчидан,
екстенсив ривожланиш, яъни эгалланган бозорда (бозор
сегментида) ишлаб чиқарилаётган товарни сотиш ҳажмини кўпайтириш орқали
даромадни ошириш; иккинчидан,
интенсив ривожланиш, бу йўл билан екстенсив
имкониятлар тугагач, янги бозорларга чиқиш ёки сегментларни кенгайтириш ёки
бозорга янги модификацияли товар таклиф этилади. Учинчидан, интеграциялашган
ривожланиш орқали сотиш корхоналар билан ҳамкорликда
улар ресурсларидан
фойдаланиб, даромадни кўпайтириш, тўртинчидан, диверсификация йўли билан,
яъни корхона ўз маркетинг фаолияти доирасида қўшимча хом-ашёни, товарни,
технологияни, истеъмолчиларни ўзлаштириш орқали рақобатбардошлигини
оширишга ва фойдани кўпроқ олишга эришади.
Маркетинг стратегияси - мақсадга эришиш учун қандай ҳаракат қилиш керак?
- деган саволга жавоб излайди. Стратегик режалаштириш корхонанинг маҳсулот
ишлаб чиқариш, истеъмолчилар, баҳо, реклама, сотиш ва бошқа фаолиятига асосий
йўналиш аниқлайди, ҳар бир бўлими мақсадини белгилайди ва улар ишини
мувофиқлаштиради.
Маркетинг стратегияси заминида қуйидаги беш талаб (принцип) мавжуд,
улар корхоналар фаолиятида ҳисобга олиниши мумкин:
1.
Бозор
бир хил эмас, у ўзига хос табақалар (сегментлар)дан иборат.
2.
Корхона бозорда бир ёки бир нечта сегмент талабларини назарда тутиши
мумкин. Аммо ҳар доим танланган бозори табақалари (сегментлари)ни ўзига жалб
этишда, кўпроқ муваффақият козонишни уйлаш лозим.
3.
Фирма бозорда мустақил ёки бошқа корхоналар билан ҳамкорликда
фаолият кўрсатиши мумкин.
4.
Маркетинг
воситасини танлашда, кўпроқ бир-бирига мос ва ўзаро
вазифалари билан бир-бирини тўлғизиб турувчиларни ишга солишни кўзда тутиш
керак. Масалан, товар упаковка(ўрама)си билан нарх, товар ҳаракати билан сотиш
жойини, истеъмолчилар билан алоқаларни рекламага қўшиб ишлатилиши тавсия
этилади.
5.
Корхонанинг бозорга чиқишида иқтисодий ҳолатни ҳар томонлама ҳисобга
олиш талаб этилади. Масалан, умумий ва савдо конъюктурасининг ҳолатини,
рақобатчилар билан тўтган ўрни ва бошқалар.
Маркетинг стратегиясини ишлаб чиқишда энг муҳим муаммо,
корхонани
фойда олишга йўналтириш ҳисобланади. Унинг ечимини топишда жаҳон
тажрибасида қуйидаги ёндошишлар мавжуд.
Do'stlaringiz bilan baham: