Маркетинг
113
Маркетологнинг вазифаси ҳам бозор белгилайдиган чегаралар доирасида мақбул
нархларни топиш ҳисобланади. Кўпгина фирмалар бозорлардаги турли нархларни
тадқиқ тадбиқ текшириш, ўринбосар товарлар нархи даражасини рақиблар нархни
ўрганиш йўли билан статистик таҳлил қилиш усули, график эксперт баҳоловчи
усулларидан фойдаланиб, талаб ўзгаришини улчашни ўтказишга интилади.
Маълумки, харажатлар ишлаб чиқариш ҳажмининг кўпайиши ѐки камайиши
билан боғлиқ ҳолда ўзгариш-ўзгармаслигиа қараб доимий, шарли-доимий,
ўзгарувчан турларга бўлинади. Доимий харажатлар чиқарилган маҳсулот ҳажмига
қараб ўзгармайди. Бу харажатлар таркибига қурилма ва асбоб-ускуналар
амортизацияси, мулк солиғи (даромад солиғи), қўшимча харажатлар ва бошқа
чиқим турлари киради.
Ўзгарувчан харажатлар ишлаб чиқариш ҳажмига боғлиқ ҳолда ўзгариб
боради, унга хом-ашѐ, материаллар, иш ҳақи ва бошқалар киради. Шартли-доимий
харажатлар бошқариш билан боғлиқ айрим харажатлар, ѐрдамчи материаллар
олишга кэтадиган чиқимлар ва бошқалар киради.
Тўлиқ харажатлар жами доимий ва ўзгарувчан харажатлар йиғиндисидан
ташкил топади. Шунингдек, ишлаб чиқаришнинг чегараланган (маржинал)
харажатлар ҳам ҳисобланади. Бу харажатлар ишлаб чиқариш ҳажми кўпайган
(камайган) ҳолларда бир маҳсулот бирлигига тўлиқ харажатларнинг кўпайиши
(камайиши)ни ифода этади. Шундай қилиб, фирма харажатлари таркиби,
динамикаси, миқдори нарх учун минимал даражани ташкил этади, чунки бу
харажатларлардан пастроқ нарх хеч қандай фойда бермайди.
10.3. Нархга таъсир этувчи омиллар
Корхона нархни белгилар экан, харажатларнинг жами манзараси кўриб
чиқиладиган, зарар курмаслигини таъминлайдиган таҳлил усулидан фойдаланади.
Бундай таҳлил нархларни белгилашда фойдали восита ҳисобланади. Аммо тор
ишлаб чиқариш ихтисослашуви шароитида, ўзгарувчан харажатларни осон
ҳисоблаш мумкин бўлган пайтларда уни қўллаш яхши натижа беради. Зарар
курмасликни таҳлил этишда асосий эътибор маҳсулот сотиш ҳажми нуқтасига,
тўлиқ даромад тўлиқ харажатларга тэнг бўлган, яъни на фойда на зарар бўлмаган
нуқтага қаратилади.
Маркетологлар бир қатор ҳар хил нархларни тадқиқ этадилар, сўнгра ҳар бир
нарх учун зарурий ҳажмлар киѐсланади.
Рақобат нарх сиѐсатида муҳим барометр бўлиб хизмат қилади.
Корхоналарнинг нарх сиѐсати нарх белгилаш мақсадлари ва услубларига боғлиқ
бўлган тўрт бозор типини ажратиш мумкин: соф рақобат, монополистик рақобат,
олигополистик рақобат соф монополия.
Асосан нархни ўзгартириш йўли билан талабга таъсир кўрсатиш рақобатнинг
нарх билан боғлиқ усулларини яратади. Нарх билан боғлиқ бўлмаган рақобат
усулларида фирмалар ўз маҳсулотининг ўзига хос ҳислатларига зўр беради,
маҳсулот сотиш, товарлар ҳаркати, реклама, маҳсулотни жойлаш, сервис каби
маркетинг қисмларига катта эътибор беради.
Бозорда нарх учта гуруҳ омил натижасида шаклланади
49
:
1.Талаб омиллари (бозорда ўхшаш товарлар мавжудлиги ва уларга бўлган
49
Парамонова Т.Н. Маркетинг. Учебное пособие. – М.: КНОРУС, 2010.–190с.
Do'stlaringiz bilan baham: |