НАЗОРАТ ВА МУЛОҲАЗА УЧУН САВОЛЛАР
1. Маркетинг деганда нимани тушунасиз?
2. Маркетингни асосий ривожланиш босқичлари нимадан иборат?
3. Муҳтожлик нима?
4. Ехтиѐж деганда нимани тушунасиз?
5. Бозор элементларига нималар киради?
6. Маркетинг назарияси концепцияси ва унинг эволюцияси қандай?
7. Маркетинг элементлари таркибига нималар киради?
8. Ижтимоий-ахлоқий маркетинг концепциясини мазмуни нимадан иборат?
9. Маркетинг концепцияси билан сотиш концепцияси ўртасидаги фарқ
нимадан иборат?
10. Ишлаб чиқариш концепцияси билан товар концепцияси ўртасидаги
фарқни кўрсатинг ?
Маркетинг
46
2-МАВЗУ. МАРКЕТИНГ ТАМОЙИЛЛАРИ, ВАЗИФАЛАРИ,
ФУНКЦИЯЛАРИ ВА ТУРЛАРИ
2.1. Маркетингни асосий тамойиллари.
2.2. Маркетинг функциялари ва унинг фаолияти мазмуни.
2.3. Маркетингнинг вазифалари.
2.4. Товар ва нарх сиѐсатларини амалга ошириш.
2.5. Тақсимот, коммуникация ва силжитиш сиѐсатларини амалга ошириш.
2.6. Талабнинг ҳолати ва ривожланишига кўра маркетингнинг турлари
2.1. Маркетингнинг асосий тамойиллари
Ижтимоий аҳамияти нуқтаи назаридан тўртта маркетингни муқобил
мақсадларга ажратилади.
1. Истеъмол даражасини ошириш;
2. Истеъмолчиларни қондирилишини максималлаштириш;
3. Истеъмол танловини максималлаштириш;
4. Турмуш тарзини (сифатини) ошириш.
Истеъмол даражасини ошириш ишлаб чиқарувчилар фойдасини ўсишга олиб
келади, ишлаб чиқаришни ва хизматлар соҳасини ривожлантиришга, шунингдек
ишсизликни камайишига олиб келади.
Истеъмолчиларни
қондирилганлигини максималлаштириш истеъмол
кутаѐтган товар (хизмат) хоссаларига тўлиқ мос келишига эришишни кўзлайди.
Истеъмол танловини максималлаштириш истеъмолчиларга шундай товар
(хизмат)ларни турли хилларини кўрсатиб, уларнинг ходимларига тўлиқ мос
келувчи бозорда товарларни қидириб топиш мумкин бўлган товарларни
мужассамлаштиради.
Турмуш сифатини оширишда маркетинг товарларни сотиш, сифатини
таъминлаш ва товар (хизмат) нарх бўйича мақбул бўлиш эмас, балки жисмоний ва
моддий жиҳатдан сифатни англатади.
Маркетингнинг асосий тамойиллари
8
:
1. Истеъмолчига йўналтирилганлик.
2. Келгусига йўналтирилганлик. Ишлаб чиқарувчи маркетинг фаолиятини
қисқа муддатли натижаларига эмас, балки узоқ муддатли натижаларига мўлжални
олган бўлиши керак.
3. Охирги амалий натижаларга эришишга йўналтирилганлик.
Маркетинг фаолияти натижаси ўлчамли бўлиши керак (бозор улуши, сотиш
ҳажми, фойданинг ўсиши).
Маркетинг тамойиллари маркетинг асосини ва унинг моҳиятини очиб
берувчи ҳолат, талабдир. Маркетингни моҳияти – товар ишлаб чиқариш ва хизмат
кўрсатиш албатта истеъмолчига, талаб ишлаб чиқариш имкониятларини доимо
бозор талабига мўлжаллашдан иборат. Маркетинг моҳиятидан қуйидаги асосий
тамойиллар келиб чиқади:
истеъмолчиларга нима керак бўлса ўшани ишлаб чиқариш керак;
бозорга товарлар ва хизматлар таклифи билан эмас, балки истеъмолчиларн
муаммоларини ечиш воситалари билан ишлаш;
8
Парамонова Т.Н. Маркетинг. Учебное пособие. – М.: КНОРУС, 2010. – 190 с.
Do'stlaringiz bilan baham: |