Маркетинг
42
Анъанавий маркетинг концепцияси ўтган асрнинг 50-йиллари ўрталаридан
бошлаб маркетинг бозор концепцияси тарзида бошқаришда фирманинг фақат бозор
стратегиясини эмас, балки ишлаб чиқариш стратегиясини ҳам белгилайдиган
етакчи вазифага айланди. Маркетинг хизмати фирманинг асосий бошқариш
маркази, бозор, ишлаб чиқариш, илмий-техника ва молиявий фаолияти масалалари
бўйича ахборотлар ва тавсиялар манбаи бўлиб қолди. Маркетинг хизмати
ижтимоий талаб ва бозор конъюнктураси ҳолати ҳамда ўзгаришларини батафсил
таҳлил қилиш асосида у ѐки бу товарни ишлаб чиқариш зарурати, истиқболи ва
фойдадорлиги, ишлаб чиқариш дастурларини моддий-техника жиҳатларидан
таъминлаш имкониятлари тўғрисидаги масалаларни ҳал этади.
Мамлакат хўжалик субъектлари ички фаолиятида яхлит организм тарзида ва
фирма ичидаги режалаштиришда ҳам марказий ўринни эгаллади. Бу бозор
иқтисодиѐтига қаратилган стратегик бошқаришнинг янги шакли бўлиб, у энг кўп
фойда олиш мақсадида товарларни ўзлуксиз равишда ишлаб чиқарувчилар
истеъмолчига харажат қилдирадиган, корхонани ишлаб чиқариш ва сотишни
таҳлил қилиш кўп камровли тушунчадир.
Маҳсулотлар кўриниши ва технологияси қисман ўзгартирилган ҳолда кўплаб
ишлаб чиқаришлар бошланди. Рақобат курашининг асосий шакли нарх рақобатига
айланди. Шунинг учун кейинги йилларда харажатларни камайтириш, самарадор
технологияларни жорий этиш йўлида доимий кўраш олиб бориш муваффақият
гарови бўлиб қолди.
Ижтимоий ахлоқий маркетинг концепцияси - бу концепция корхонанинг
вазифаси якка шахсларнинг талабини ўрганиш, таҳлил қилиш ва бу талабларни
самарали қондиришдан, айни пайтда умуман жамият бутунлигини сақлаш ва
мустаҳкамлашдан иборат деб қарайди. Ижтимоий-ахлоқий маркетинг концепцияси
бошқаришнинг бозор концепциясига нисбатан кучайиб бораѐтган экологик
муаммолар, табиий ресурсларнинг етишмаслиги, умумжаҳон инфляцияси,
ижтимоий хизмат соҳаларининг ғариб ҳолати туфайли бу дастур бизнинг
замонамизга тўғри келишига билдирилган шубҳалар авж олиб тўрган паллада
майдонга келди. Дастлаб фирмаларнинг бозор муносабатларидаги фаолияти асосан
фойда олишгагина қаратилди. Кейинчалик улар харидор эҳтиѐжларини
қондиришнинг стратегик аҳамиятини англаб этдилар ва натижада бозор
маркетингги концепцияси пайдо бўлди. Бугунги кунга келиб, улар бирор муҳим
ишга қўл уришдан олдин, жамият манфаатлари ҳақида ҳам уйлай бошлайдилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |