2-мавзу. Маркетинг тамойиллари, вазифалари, функциялари ва турлари.
Маркетингни асосий тамойиллари. Бозорни ўрганиш, ўзгаришларга тезда мослашиш ва унга
фаол таъсир ўтказиш жараѐни - маркетингни асосий тамойилидир. Маркетингнинг асосий
вазифалари. Маркетинг функциялари ва фаолияти мазмуни. Тактик режалаштириш ва назорат.
Мамлакатни модернизациялаш ва ислоҳотларни чуқурлаштириш шароитида товар, нарх,
тақсимот коммуникация ва силжитиш сиѐсатларини амалга ошириш йўллари.
Талабнинг ҳолати ва ривожланишига кўра маркетингнинг турлари.
3-мавзу. Маркетинг фаолиятини ахборот билан таъминлаш. Ахборот маркетингни
пойдеворидир. Ахборот тизими. Ахборот турлари ва уларни туркимлаш. Ички ва ташқи
ахборот. Бирламчи ва иккиламчи маълумотлар. Ахборотларни тўплаш услублари. Аудитория
билан алоқа қилиш услублари. Тўпланган ахборотларни таҳлил қилиш ва қайта ишлаш.
Маркетинг ахборотларини асосий элементлари. Ахборотларни ишлатишда компьютер
дасрурларини қўллаш. Ахборотларни статистик, бухгалтерия ва жорий ҳисоботлардан тўплаш,
уларни эконометрик усуллар билан баҳолаш. Бозор ҳолатига(ахборотига) ташхис(диагноз)
қўйиш–аналитик, эксперт ва иммитация усуллари.
4-мавзу. Маркетингни таркибий тузилиши ва уни бошқаришни ташкил этиш.
Маркетинг тизими ҳақида тушунча. Маркетинг турларини асосий белгилари. Инновацион
маркетинг. Логистик маркетинг. Глобаль маркетинг. Нейромаркетинг. Тармоқлар маркетинги.
Товарлар маркетинги. Хизматлар маркетинги, ишлаб чиқариш воситалари маркетинги,
агромаркетинг ва бошқалар. Макромаркетинг ва микромаркетинг. Ички ва ташқи бозорлар
маркетинги. Халқаро маркетинг. Халқаро ва миллий маркетинг ассоциациялари. Ўзбекистонда
маркетинг фаолиятини ташкил этиш. Маркетингни ички (микромуҳит) ва ташқи муҳити
(макромуҳити ва бевосита ўзаро алоқалар). Корхонанинг ички маркетинг муҳити – раҳбарият
томонидан бошқариладиган омиллар: бозорни танлаш, ўрганиш, хом–ашѐ, техника ва
технология, меҳнат ресурслари таъминоти, моддий техника таъминоти, илмий ва
конструкторлик ишлари хизмати, ишлаб чиқариш, сервисни ташкил этиш ва бошқариш.
Ташқи муҳит. Макромуҳит ва бевосита ўзаро алоқалар. Макромуҳит омиллари: демографик,
иқтисодий, табиат омиллари, илмий–техник омиллар, сиѐсий ҳуқуқий омиллар, ижтимоий–
маданий омиллар. Бевосита ўзаро алоқалар: харидорлар, рақобатчилар, таъминотчилар,
воситачилар, контакт аудиториялар. Рақобат тушунчаси ва моҳияти. Рақобат турлари ва
шакллари.
Мамлакатимиз иқтисодиѐтини таркибий тубдан ўзгартириш, уни диверсификациялаш ва
модернизация қилиш шароитида маркетинг фаолиятини бошқаришни ташкил этиш ва
ривожлантириш йўллари. Бозор имкониятларини таҳлил этиш. Мақсадли бозорни танлаш.
Маркетинг чора–тадбирларини ҳаѐтга тадбиқ этиш. Маркетинг комплексини ишлаб чиқиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |