Маркетинг



Download 8,01 Mb.
Pdf ko'rish
bet126/177
Sana25.02.2022
Hajmi8,01 Mb.
#263611
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   177
Bog'liq
Маъруза - Маркетинг .

Маркетинг
 
 
 
130 
фирманинг бозорга ўрнашган кунидан бошлаб то унинг бозорда бўладиган охирги 
кунига қадар ўтказиш зарур. 
Шунингдек, кўргазма ва ярмаркалар маркетинг ва рекламанинг самарали 
воситалари саналади. 
Кўргазма ва ярмаркаларнинг энг яхши томони - харидорларга товарни унинг 
ҳақиқий киѐфасида тақдим этиш имконияти борлигидадир. Кўргазма ҳам, ярмарка 
ҳам тижорат-томоша тадбирлари ҳисобланади. Уларнинг ўртасидаги фарқ шундан 
иборатки, кўргазма исталган шаҳарда ҳар хил сабаблар билан, ҳатто товарсиз 
ташкил этиш мумкин. Ярмарка эса катъий суръатда ва мунтазам равишда бир 
жойда ўтказилади. Бундан ташқари, кўргазма гарчи унда битишувлар ўтказилган 
бўлса ҳам ўз рухига кўра асосан маърифий-тарғибот йўналишига эга, кўп ҳолларда 
унда «келажак товарлари» ҳам намойиш қилинади. Ярмарка эса биринчи навбатда 
тижорат йўналиши билан ажралиб туради, унда ҳали талабдан қолмаган «ески» 
товарлар ҳам бўлиши мумкин. 
Шундай қилиб, ярмарка - бу даврий фаолият қилувчи, бозор яъни белгиланган 
муддатларда бир жойда мунтазам тўпланадиган бозордир. Ярмарканинг мақсади - 
унинг иштирокчиларига ўзлари ишлаб чиқарган маҳсулотлар намуналарини 
кўрсатишга имконият яратиб бериш, савдо битимлари тузиш мақсадларида янги 
ютуқлар ва техник камолатни намойиш қилишдан иборат. Савдо-саноат 
кўргазмалари бир ѐки бир қанча мамлакат ишлаб чиқаришнинг бир ѐки бир неча 
соҳаларида, фан ва техника соҳасида эришган илмий-техника ютуқларини 
кўрсатиш мақсадларида ташкил этилади. Ўз иштирокчилари ва ташқи иқтисодий 
алоқалардаги иқтисодий алоқалардаги иқтисодий аҳамиятга кўра, кўргазма ҳамда 
ярмаркалар миллий ва халқаро турларга бўлинади. Ўз мамлакатида ўтказиладиган 
миллий кўргазма ва ярмаркаларда чет ел харидорлари ҳам қўйилади, лекин товар 
сотиш ҳуқуқи миллий фирмага катъий берилган бўлади. 
Ҳозирги замон шароитларида бир мамлакатнинг ҳукумати ѐки саноат 
бирлашмалари бошқа мамлакатда ташкил этадиган миллий кўргазмаларда ўз 
мамлакатининг ютуқлари ва товар муносабатларининг ривожини намойиш қилади. 
Ўтказиш муддати ва усулларига кўра, улар қуйидаги турларга бўлинади: қисқа 
муддатли кўргазмалар, кўчма кўргазмалар, намуналар доимий кўргазмаси, савдо 
марказлари, савдо ҳафталиклари. 
Қисқа муддатли кўргазмалар уч ҳафтадан ортиқ бўлмаган муддатда 
ўтказилади. Бундай кўргазма ѐ умумий мазмунда, яъни ўз мамлакатининг барча 
ишлаб чиқариш фаолияти соҳаларидаги ютуқларини намойиш этади ѐки 
ихтисослашган бўлиб, бирон бир тармоқ ютуқларини кўрсатади. 
Кўчма 
кўргазмалар 
турли 
транспорт 
воситаларидан 
фойдаланиб, 
томошабинлар доирасини кенгайтириш мақсадларида ташкил этади. Кейинги 
йилларда йирик кемаларда кўргазмалар ташкил этиш тобора кенг расм бўлаѐтир. 
Япония, Англия, Швецияда бундай кўргазмалар йирик кема бортларида ташкил 
этилади, кетма бир қанча давлатларнинг савдо шаҳарларида бўлиб, қўйилган 
товарларни намойиш этади, шунингдек савдо-сотиқ ҳам қилади.
Намуналар доимий кўргазмасининг аксарияти ўз мамлакатининг чет 
эллардаги дипломатик консул хоналари ва бошқа ваколатхоналарида ташкил 
этилади, чет еллардаги эҳтимол тўтилган харидорларга намуналар бўйича 
шартномалар тузиш учун экспорт маҳсулот намуналари намойиш этилади. Миллий 
ташкилотлар томонидан чет еллар ташкил қилинадиган доимий савдо марказлари 



Download 8,01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   177




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish