"Бобурнома"да у подшоҳ (мамлакат раҳбари) қуйидаги сифатларга эга бўлиши лозимлигини кўрсатади: нажҳати (омади) баланд, ҳиммати аржуманд (бағрикенглик), вилоят олмоғ (давлатни кенгайтириш), вилоят сақламоғ (мамлакатни мустаҳкамламоқ), маъмурлуғ (бунёдкорлик ва мамлакатни фаровон қилиш), фуқаро ва раиятга меҳрибонлик, қўшин ҳақида ғамхўрлик, адолатпарварлик. - "Бобурнома"да у подшоҳ (мамлакат раҳбари) қуйидаги сифатларга эга бўлиши лозимлигини кўрсатади: нажҳати (омади) баланд, ҳиммати аржуманд (бағрикенглик), вилоят олмоғ (давлатни кенгайтириш), вилоят сақламоғ (мамлакатни мустаҳкамламоқ), маъмурлуғ (бунёдкорлик ва мамлакатни фаровон қилиш), фуқаро ва раиятга меҳрибонлик, қўшин ҳақида ғамхўрлик, адолатпарварлик.
- Шуниси эътиборлики, Бобур ислом эътиқодига риоя қилиш масаласига расмий давлат сиёсати миқёсидагина ёндошади. У ўқимишли киши ва олим бўлганлиги сабаб бир динни иккинчи дин устидан устун қўймайди, уларнинг халқлар ҳаётида муҳим роль ўйнашини тушунади. Шу маънода унинг Хиндистон шароитида исломга у ердаги бошқа динлар қатори бир кўзда қарагани ҳам халқ орасида диний асосдаги тушунмовчиликларнинг вужудга келишига тўсиқ бўлган. Гарчи унинг асарларида тасаввуф, хусусан нақшбандлик тариқатининг одамларни камтарликка, меҳнатсеварликка, маънавий баркамолликка чақиришига нисбатан кучли ҳурмат сезилсада, уни сўфий шоирлар қаторига киритиб бўлмайди.
Шотландиялик атоқли шарқшунос олим Уильям Эрскиннинг (1773-1852) "Бобур Ҳиндистонда. Бобур ҳукмронлиги давридаги Ҳиндистон тарихи" асарида Бобур фаолияти кенг ва батафсил ёритиб берилган: "...умрнинг барча азоб-уқубатларини кўргандан кейин ҳам, яна сахий қалб эгаси ва саховатли инсон қиёфасини сақлаб қолиш, юмшоқ кўнгил ва сабр-қаноат билан яна ўз фаолиятини давом эттириш ҳаммага ҳам хос бўлавермайди. Ҳукмдорлик ва улуғворлик одатда кишининг нозик дидини ва сезгирлигини ўтмаслаштиради. - Шотландиялик атоқли шарқшунос олим Уильям Эрскиннинг (1773-1852) "Бобур Ҳиндистонда. Бобур ҳукмронлиги давридаги Ҳиндистон тарихи" асарида Бобур фаолияти кенг ва батафсил ёритиб берилган: "...умрнинг барча азоб-уқубатларини кўргандан кейин ҳам, яна сахий қалб эгаси ва саховатли инсон қиёфасини сақлаб қолиш, юмшоқ кўнгил ва сабр-қаноат билан яна ўз фаолиятини давом эттириш ҳаммага ҳам хос бўлавермайди. Ҳукмдорлик ва улуғворлик одатда кишининг нозик дидини ва сезгирлигини ўтмаслаштиради.
- ...Бобурнинг феъл-атворидаги энг олижаноб фазилатлар унинг инсонпарварлиги ва беғараз кўнглидир.
- ...Бобур...эрон, араб ёки ҳинд шоҳларидан фарқли ўлароқ (унга қарши фитнага бош қўшган укалари ёки амирларни улар ўз айбини тан олиб тавба қилиши биланоқ) уларни кечирибгина қолмай уларга нисбатан ҳеч қандай гина ҳам сақламас эди".
Do'stlaringiz bilan baham: |