Марказий Осиё Халқлари Динлари Тарихи


СОВЕТ ДАВРИДАГИ ТАСАВВУФ ҲАҚИДА



Download 1,33 Mb.
Pdf ko'rish
bet62/65
Sana22.02.2022
Hajmi1,33 Mb.
#92300
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   65
Bog'liq
markazij osiyo xalqlari dinlari tarixi(1)

СОВЕТ ДАВРИДАГИ ТАСАВВУФ ҲАҚИДА. Юқорида совет даврида 
ҳокимиятнинг руҳонийларга ва хусусан суфийларга нисбатан агрессив 
муносабати кузатилганлиги айтилган эди. Бунинг асосий сабаби шунда эдики, 
атеизм коммунистик мафкура ва сиёсатнинг асосини ташкил қилган ва, 
шунингдек, руҳонийлар (биринчи навбатда суфийлар) минтақанинг 
большевиклаштирилишига қарши чиққан эди. Янги ҳокимиятга, энг аввало, 
кўпчилик суфий гуруҳларининг муриднинг муршидга сўзсиз бўйсунишига 
асосланган яхши ташкилий тизимга эга эканлиги ёқмас эди. Асрлар давомида 
маъқулланган бундай тизим қуролли қаршилик кўрсатишга лаёқатли яхши 
ташкилланган ва интизомли жангари гуруҳлар тузиш ва уларни 
жипслаштиришга кўп марталаб қулай имкониятлар яратиб берган. Совет 
ҳукумати қатл этиш, қамаш, сургун қилиш йўллари билан кўпчилик суфий 
шайхлари, 
суфий 
тариқатлари 
кўриншидаги 
диний 
жамоаларни 
таъсирсизлантиришга эришди. Шундай бўлсада, сақланиб қолган оз сонли 
суфий шайхлар норасмий тарзда тасаввуф амалиётлари (зикр, само‘, суҳбат ва 
ҳоказо)ни бажариш, муридлар тўплаш билан шуғулланишда давом этдилар. Бу 
ҳол, хусусан, анъанавий равишда сиёсий фаоллик кўрсатмаган суфий 
гуруҳларига хос. Шундай бўлса-да, совет ҳукуматининг махсус хизматлари 
уларга нисбатан ўта сезгирлик билан, ҳудди «илғор марксча-ленинча» 
идеологиянинг ўзига хос рақибларига қарагандек қарадилар; ҳатто машҳур 
аянчли қатағонлар тугаганидан кейин ҳам бу инсонларни вақти-вақти билан 
турли айбловлар билан қамоқларга гирифтор қилдилар. Бироқ, улар озодликка 
чиққач, яна шогирдлар йиғишга интилдилар, булар ҳам ўз навбатида бир 
миқдорда мухлислар ортдирдилар. Гарчи, вақт ўтиши билан диний 


131 
намояндалар устидан назорат сусайган бўлсада, лекин суфийлик тариқатлари 
тўлиқ ҳолда тикланмади. 
Қолаверса, айрим тасаввуф амалиётлари (ёки шу каби расм-русумлар) 
узоқ вақтлар давомида маҳаллий аҳоли урф-одатларининг бир қисмига айланиб 
халқ орасида яшашда давом этди. Ҳақиқий суфий йиғинларига келсак, улар 
ғоят кам ва яширин ҳолда суфий жамоа аъзоларидан бирининг уйида ёки шаҳар 
ташқарисидаги мозорлар ёхуд бошқа муқаддас жойларда ўтказилган. Шу боис 
уларнинг тикланиб кетиши ҳақида гап бўлиши мумкин эмас эди. 
Совет даврида қабул қилинган ва сақланиб қолган тасаввуф кўринишини 
юқори даражадиги интеллектуал (ёки «элит») тасаввуф деб атаб бўлмайди, 
зеро, бундай “олий тасаввуф” кўриниши жуда нодир ҳол. Шуни эътиборга 
олиш адолатдан бўлар эдики, ўрта асрлар ёзма анъанаси айнан мана шу 
интеллектуал тасаввуф самараси ва кўпроқ шаҳарларга ҳос ҳодиса эди. 
Интеллектуал тасаввуф айнан шаҳарларда билимсиз қишлоқликлар учун 
мураккаб бўлган асарларнинг «асосий ўқувчисини» топди. Ўз ўрнида 
интеллектуал тасаввуфни (руҳий-жисмоний ҳолатларнинг мураккаб талқинлари 
ва ҳокказолар билан) алоҳида олиб кўрсатиш ва уни тарафдорлари одатда расм-
русум қоидаларининг нозик жиҳатларини чуқур англашдан бебаҳра бўлган 
“халқ тасаввуфи”дан фарқлаш лозим. Уларнинг тасаввуфлари мистик йўлнинг 
асосий мақсади бўлган расм-русумларни бошланғич изоҳлар асосида 
ўзлаштириш даражасида қолмоқда. Бироқ, тарихий тажрибадан кўриниб 
турибдики, интеллектуал тасаввуф Марказий Осиёда XVII асрдаёқ таназзулга 
учради (фақат Нақшбандийа-Мужаддидийа бундан мустасно) ва кейин 
ўнгланиб кетмади.
Совет даврида эса тўлақонли (хусусан интеллектуал) тасаввуфнинг қайта 
пайдо бўлиш имкониятлари яна ҳам камроқ бўлди. Аксинча, айнан иккинчи, 
«халқ тасаввуфи» ва у билан ёнма-ён амал қилиб келаётган расм-русумлар 
оддий ва халқ урф-одатлари билан чамбарчас боғлиқ бўлганлиги сабабли 
ҳаётчанроқ бўлиб чиқди. Мутлақо аёнки, совет даври этнографлари айнан 
«халқ» тасаввуфи расм-русумларини қайд этганлар ва энди Марказий Осиёнинг 
турли минтақаларидаги тадқиқотчилар қайд этмоқдалар. 

Download 1,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish