Марказий Осиё Халқлари Динлари Тарихи



Download 1,33 Mb.
Pdf ko'rish
bet58/65
Sana22.02.2022
Hajmi1,33 Mb.
#92300
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   65
Bog'liq
markazij osiyo xalqlari dinlari tarixi(1)

АНЪАНАЧИ УЛАМОЛАР. ЎОМДИ тизимида бўлмаган барча 
уламолар фаолияти қатъий таъқиқланган бўлишига қарамай, улар ўз жонларини 
хавф ва хатарга қўйиб норасмий равишда фаолият кўрсатиб талабаларни 
ўқитишда давом этдилар. Ушбу уламолар фаолиятини Фарғона водийси ва 
Тожикистонда энг кўзга кўринган ҳанафий олими халқ орасида Домулло 
Ҳиндустоний номи билан машҳур бўлган Муҳаммаджон Рустамов (1892-1989) 
мисолида кўриб чиқамиз. У анъанавий таълимни ўзи туғилган Қўқонда, кейин 
Бухоро ва Ҳиндистонда (унинг иккинчи нисбаси - Ҳиндустоний шундан) олди. 
Тахминан 50-йиллар охирларидан бошлаб, Ҳиндустоний бир гуруҳ ўз 
ҳаммаслаклари учун норасмий таълим (Ҳужра) ташкил қилди. Вақт ўтиши 
билан унинг Ҳужрасида ўқувчилар сони ортиб борди; бу ерда яқингача бутун 
минтақа, айниқса, Фарғонада машҳур бўлган кўплаб уламолар таҳсил олдилар. 
Ҳиндустоний таълим беришдан ташқари турли рисолалар, диний асарлар ва 
тасаввуфий шеърларга шарҳлар битди. Унинг энг мукаммал асари олти жилдли 
Қуръон тафсири (ўзбек тилида) 1984 йилда тамомланган бўлиб, муаллиф сўзига 
кўра, ёш диний илм толиблари ва муқаддас Китобни тушинишга қийналадиган 
оддий диндорларга мўлжалланган. Унинг ваъзлари ва талабалар билан 
суҳбатлари ҳамда мунозаралари туширилган видео ва аудио ёзувлар алоҳида 
диққатга сазовор. У расмий ислом тизими (ЎОМДИ)га кирган бўлишига 
қарамай, доимо унинг фаолиятига, айниқса, одатий ҳанафий амалиётларни 
ношаръий деб эълон қилган фатволарига танқидий муносабатда бўлди. 
Ҳиндустоний ҳаётининг охирги 10-12 йилида, унинг фикрича ҳанафийлик 
эътиқоди ва амалиётларидан узоқлаша бошлаган Фарғона ва Тожикистоннинг 
бир гуруҳ уламоларига нисбатан (улар орасида ўзининг собиқ шогирдлари ҳам 


123 
бор) бир неча бор очиқ ёки ёзма тарзда мунозаралар билан чиқди. Дастлаб, 
аксар мунозаралар мусулмонлар орасида анча чуқур илдиз отган ақидавий ва 
амалий масалалар атрофида пайдо бўлди. Хусусан, Ҳиндустоний уни танқид 
қилувчиларнинг сиёсий даъватларини қабул қилмади. Шу маънода, унингча, 
ўзининг мавқеи ҳам ҳанафийлик кўрсатма ва қоидаларига асосланган. Унинг 
учун дин йўлида курашишнинг куч ишлатиш усули (ал-жиҳод ас-сағир) афзал 
эмас. Бу масала, Ҳиндустоний фикрича, маҳаллий диний ислоҳотчилар 
назарида нафақат мусулмон мамлакатларидаги дунёвий давлатга нисбатан, 
балки умматнинг улар фикрига қўшилмайдиган аъзоларига нисбатан ҳам 
диний мажбурият – фарз - бўлган жиҳод тушунчасини қандай шарҳлашга 
боғлиқ. Ҳиндустоний, унинг фикрича, четдан келган, араб давлатларидаги 
диний-сиёсий ҳаракатлар раҳбарларидан чиққан «исломни тозалаш» ғояларига 
мутлақо салбий муносабатда бўлган. У ушбу ғояларнинг бидъат эканлигини 
мусулмон ислоҳотчилари ва «исломни тозалаш» тарафдорларидан бўлган 
Муҳаммад Абдуҳни ҳажв қилган «Ҳажвия-и Муҳаммад Абдуҳ» номли 
рисоласида намойиш қилишга ҳаракат қилган ва унда Муҳаммад Абдуҳни 
яхшигина пичинглар билан танқид остига олган. 
Минтақада Ҳиндустонийнинг кўплаб тарафдор ва ҳамфикрлари бор эди: 
Шаҳрисабзда Домулло Фақирий (ваф. 1976), Тошкентда Нодирхон Домулло 
(ваф. 1971) ва бошқалар. Улар анъанавий уламоларнинг янги авлодини 
ўқитишга кўп куч сарфлаган бўлсаларда, лекин ўз шогирдларидан бир қанчаси 
атрофдаги вазиятга бошқача қарашини, Компартия ва давлат органларининг 
вақти-вақти билан такрорланиб турган атестик ҳаракатларининг кучайиб 
боришига ва аҳолининг катта қисми тобора ўзининг мусулмонлик эътиқодини 
йўқотиб бораётганига лоқайд қараб туришни истамаслигини бирданига пайқаб 
олмадилар. 

Download 1,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish