124
“янгиликлар”дан “тозалаш ва тиклашга” йўналтириш; диндорларда сиёсий
онгни шакллантириш. Юқорида эсга олинган ва бошқа мотуридийлик
эътиқодларидан узоқлашган ғояни баъзи уламолар 80-йилларнинг бошларидаёқ
жамоат йиғинлари ва жума хутбаларида очиқ айта бошлаган эдилар.
Бу борада, масалан, бошқа кўпгина ислоҳотчи уламолар сингари айниқса
Фарғона водийси ва Тошкентда кўплаб тарафдорлари бўлган Абдували қори
Мирзаев кўтариб чиққан ва кейинроқ Муҳаммад Ражаб Қўқандий
томонидан
такрорланган тўғридан-тўғри чақириқларни айтиб ўтиш мумкин. Улар,
жумладан, жамиятннинг исломий характерига хавф туғилиб турган мураккаб
вазиятда мотуридийлик ақидаларидан тамоман воз кечиш, “мусулмонларнинг
солиҳ амаллари билан исломни «ғайридинлар» томонидан тиқиштирилган
янгиликлар ва фаҳшлардан тозалаш» лозим” дедилар (иқтибос уларнинг
биргаликдаги ваъзлари –
амр би-л-маъруф ва наҳй ан ал-мункар ёзилган аудио
кассетадан олинган). Бунинг ўрнига улар илк ислом жамияти ҳаёт
тарзига
мосланган салафийлик йўлини таклиф қилдилар. Бундай йўлни маҳаллий
ҳанафий-анъаначилар «ваҳҳобийлик» деб ҳисобладилар. “Ислоҳотчилар”ни –
«ваҳҳобийлар» деб аташ шундан бошланган. Атаманинг ўзи вақт ўтиши билан
мослашиб, маъноси эса кенгайиб борди. 70-йилларнинг ўрталаригача ҳам баъзи
маҳаллий уламолар (шу жумладан Муҳаммаджон Ҳиндустоний ҳам) маҳаллий
мусулмонлар ўртасида ўрнашиб қолган маросим шаклларини ўзгартиришга
ҳар қандай уринишни “ваҳҳобийлик” деб ҳисоблаганлар. Кейинроқ, баъзи
мусулмон раҳнамоларда сиёсий интилишлар пайдо бўла бошлаган пайтда
(М.Горбачёв “қайта-қуриш”лари даврида) ушбу атама уларга нисбатан ҳам
қўллана бошлади. Шундан буён «ваҳҳобийлар» атамаси маҳаллий ҳанафийлар
орасида аста-секин яна бир маънони – «исломни сиёсийлаштириш учун
курашувчи» маъносини касб этди. Ҳозирга келиб бу атама маҳаллий
диндорлар, расмий матбуот ва сиёсий идоралар ва бошқаларда ҳам маҳкам
ўрнашди (шу жумладан, Россия ва Кавказда «Ваххабитў» кўринишида).
«Ваҳҳобийлар» деб аталганларнинг ўзлари эса, ёрлиқ осиш борасида
рақибларидан орқада қолмадилар. Улар ўз рақибларини «
мушриклар» деб атай
бошладилар. Бундай деб айблаш учун улар маҳаллий ҳанафийлар
амалиётларидаги тасаввуф таъсири остида пайдо бўлган «авлиёлар»
мозорларини зиёрат қилишлари ва бошқа амалларни асос қилиб кўрсатдилар.
Мужаддидия («Ваҳҳбийлар») асосчиларининг, ўз қарашларича, исломнинг янги
кўринишини қидиришларига энг аввало коммунистик мафкуранинг очиқ
намоён бўлаётган инқирози соясида давом этиб келаётган атестик сиёсат
туртки
бўлган эди.
Мужаддидия асосчиларига кўра, давлатнинг атеистик сиёсати ва бу
сиёсатга ҳанафий уламоларнинг асосий қисмининг чидаб туришлари ва
натижада исломнинг инқирозга юз тутиши маҳаллий жамоанинг исломий
характерини йўқотиши хавфини туғдирди. Қайта қуришнинг бошларидаёқ,
Мужаддидиянинг биринчи авлоди ўз-ўзларини Фарғона ва Тошкентдаги баъзи
масжидларга имомлар ва хатиблар сифатида тайинлашига эришгач (яъни,
Диний идора буйруғисиз), ўз хусусий ишлари билан шуғулланган ҳолда,
125
масжидларга тушадиган даромаддан маош олишни намойишкорона рад
этдилар.
Афғон мужоҳидларининг совет армиясига қарши қуролли курашлари ёки
1979 йилдаги Эрон революцияси Мужаддидия учун чуқур
рамзий маъно касб
этди. Эҳтимол, мана шу воқеалар таъсири остида
Мужаддидия ўз ғояларининг
ислом давлат дини бўлган (албатта, «тозаланган» ҳолда), ислом дини равнақ
топган мамлакат эса «Мусулмонобод» деб аталган тақдирдагина амалга ошиши
мумкин, деб ҳисоблагандирлар.
Бу даврда («Қайта қуриш»нинг охири, СССР тарқашининг бошларида)
Марказий Осиё мусулмонлари орасида бўлиниш юз берди. «Ваҳҳобийлар» ва
анъаначи мусулмонлар ўртасидаги баҳслар ва жанжалли тўқнашувлар оддий
ҳолга айланиб қолди. Исломнинг сиёсий мавқеи борасидаги тортишувлар яна
ҳам кескин эди: «ваҳҳобийлар»га кўра, коммунистик мафкуранинг мутлақ
инқирози, СССР тарқалиб кетишининг аниқ
белгилари, мамлакатда куч
йиғаётган қайта исломлашув жараёнлари «Эроннинг йўлини такрорлаш»га,
«мамлакатни исломнинг нурли йўлига қайтариш»га яхши имкон берар эди.
Томонларни иккинчи бор келиштириш (сулҳ)га собиқ муфтий Муҳаммад Содиқ
Муҳаммад Юсуф (1989-1993) қарор қилди. Бироқ, 1990 йил май ойида Диний
идорада бўлиб ўтган «ваҳҳобийлар» (Ҳакимжон қори Марғилоний ва Абдували
қори Мирзоевлар бошчилигида) билан ҳанафийлар (Умархон қори Номангоний
бошчилигида) йиғилиши муфтий эришмоқчи бўлган натижаларнинг акси билан
якунланди.
Айни шу вақтда турли мусулмон ташкилотларининг хорижий
эмиссарлари ҳам фаоллашдилар. Улар «чин исломни» билишликни даъво
қилиб, маҳаллий мусулмонларни ислом асослари (яъни Қуръон ва ҳадис)га
эмас, балки ҳанафий мазҳаби қоидаларига амал қилиб яшашда айбладилар.
Қолаверса, бундай ҳаракатлар фақатгина маҳаллий мусулмонлар орасига кириб
олишга баҳона эди, холос ва кўпчилик тадқиқотчи-экспертларнинг қайд
этишича, бу ўз мавқеи ва маҳаллий шароитдан узоқни кўзловчи сиёсий
мақсадаларда фойдаланишга интилиш эди.
Давлат ўзининг дунёвий характерини сақлаб қолган ҳолда,
мусулмонлар
ўртасидаги (айниқса, Фарғона водийсида) бўлиниш ва бошланаётган ихтилоф
аломатлари анча катта кўламдаги беқарорликка олиб келиши мумкинлигидан
ҳавотирланиб, воқеалар жараёнига таъсир ўтказишга ҳаракат қилди. Бироқ, на
Диний идора, на ўша пайтдаги муфтий Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
низолашаётган томонларга таъсир ўтказа олди: уларнинг низолари жуда
чуқурлашиб кетган эди. «Ваҳҳобийлар»нинг ҳокимият учун интилаётган
радикал гуруҳларининг асосий(анча ҳаяжонли) ҳаракатлари ҳали олдинда эди –
улар Республика мустақиллиги қўлга киритилган пайтдан бошлаб авжга чиқиб
кетди.
Do'stlaringiz bilan baham: