Марказий Осиё Халқлари Динлари Тарихи



Download 1,33 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/65
Sana22.02.2022
Hajmi1,33 Mb.
#92300
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   65
Bog'liq
markazij osiyo xalqlari dinlari tarixi(1)

Ҳанафия мазҳаби. Ҳанафий фақиҳлар шаҳар аҳлининг турли қатламлари 
билан чамбарчас мустаҳкам алоқада бўлиб, ўз диний-ижтимоий фаолиятларида 
уларнинг манфаатларини акс эттирар эдилар. Шу пайтгача исломшуносликда 


73 
Сомонийларнинг (874-999) ҳокимиятга келиши ўз-ўзидан ҳанафийларнинг 
мавқеларини кучайтирди, деб ҳисобланар эди (В. Маделунг). Аммо янги кашф 
этилган манбалардан маълум бўлишича, асли хуросонлик Сомонийлар 
маҳаллий аҳоли ва уларнинг етакчи вакиллари – ҳанафийлар таъсир доирасини 
чеклаш ва торайтириш учун аҳл ал-ҳадис ва шофиъийлардан фойдаланганлар 
(жумладан, Исмо‘ил Сомоний, 892-907). Улар ўртасидаги кескин рақобат 
кураши илм соҳасида мумтоз асарлар пайдо бўлишига олиб келди. Бу ўринда 
Шамс ал-а’имма ал-Ҳалво’ий, Шамс ал-а’имма ас-Сарахсий, Абу Зайд ад-
Дабусий, Фахр ал-ислом ал-Паздавий, ас-Садр аш-Шаҳид, Абу Ҳафс ан-
Насафий, аз-Замахшарий, ‘Ало’ ад-дин ас-Самарқандий, ал-Мутарризий, 
Бурҳон ад-дин ал-Бухорий, Фахр ад-дин Қодихон, Бурҳон ад-дин ал-
Марғинонийнинг фиқҳ методологияси, фиқҳнинг амалий масалалари, ҳадис, 
ақо’ид, филология, тафсир ва бошқа соҳаларда яратган юзлаб асар номларини 
келтириш кифоя. Мазкур асарлар орқали Ўрта Осиё бой маданий анъаналари, 
диний тажрибаси, ҳуқуқий тасаввурлари ислом тамаддуни доирасига 
киритилди. Бу билан исломнинг тўлақонли, ўз-ўзига етарли, мукаммал 
минтақавий шаклига асос солинди. Унда умумисломий ва маҳаллий элементлар 
орасидаги муносабатда ҳамоҳанглик, мутаносибликка эришила борилди. 
Дунёвий давлат ва уламолар. Ўрта Осиёда узоқ вақт давомида (VIII-
XIII асрлар) давлат тузуми Бағдоддаги ҳолатни такрорлар эди. Яхши маълумки, 
Пайғамбар вафотидан (632 й.) сўнг давлат ҳаётида дунёвийлик принципи устун 
бўлиб келди. Аммо ислом динини биринчи навбатда ҳукмрон доиралар 
тарафидан ягона дин (монодин) деб эътироф этиш жамият ҳаётида уламолар 
мавқеининг юқори бўлишига табиий тарзда олиб келди. Чунки дин 
қоидаларини ишлаб чиқиш давлат тасарруфида эмас, балки етарли диний 
тайёргарликка эга бўлган шаҳарликлар – уламолар қўлида эди. Улар, албатта, 
бу қоидаларни таъбирлаш давомида ўз табақаси манфаатларини эсдан чиқармас 
эдилар. Ёки оғир ва зиддиятли ҳолларда шаҳар аҳли қўллаб-қувватлашига 
таяниб, ҳокиму султонларни «диний шиорлар» остида тартибга чақириб 
қўйиши ҳам мумкин эди. Шунинг учун доимо ислом дунёсидаги турли 
минтақаларда ҳурмронлик қилган давлатлар муайян диний сиёсат олиб 
боришга мажбур бўлди. Масалан, Сомонийлар келишувчан (конформист) 
уламолардан ўз сиёсатларини ўтказишда фойдаланиб, норозиларини эса таъқиб 
қилдилар. Қорахонийлар (999-1212) расмий диний мансабларга маҳаллий 
уламолар ўрнига чекка ҳудудлардан таклиф қилинган олимларни тайинлай 
бошладилар. Шунингдек, улар ўз кадрларини тарбиялаш мақсадида мадрасалар 
таъсис этдилар. Салжуқийлар, қорахитойлар, хоразмшоҳлар юришлари 
оқибатида марказий ҳокимият қудратига путур етди. Бу эса мамлакат сиёсатига 
шаҳарликларнинг, уларнинг етакчилари – уламоларнинг аралашувини 
кучайтирди. Бундай ҳолат илму фанда ҳозиргача яхши ўрганилмаган ҳодиса – 
Бухоро шаҳри бошқарувига уламолар сулоласи – Садрлар (1102-1238) келиши 
феноменини юзага келтирди. 


74 
Мўғуллар истилоси (1218-1221) натижасида Ўрта Осиёда ўрнатилган 
сиёсий тузум олдингиларидан тубдан фарқ қилади. Унга Яқин ва Ўрта Шарқ 
мамлакатларида шаклланган давлатчилик принциплари ўрнига Марказий Осиё 
кўчманчилик анъаналари асос қилиб олинди. Барпо этилган янги тузумда 
динга, хусусан уламоларга бўлган муносабат бутунлай бошқача эди. Ўрта Осиё 
сиёсий ҳаётида шаҳарлик аҳоли аҳамияти пасайиб, янги аҳоли табақаси – 
чиғатойлар роли ошиб борди. Натижада Бухоро ва Самарқанд ҳанафий 
уламоларининг ижтимоий салмоғи тобора пасайиб борди. Бу эса мазкур мактаб 
илмий салоҳиятида аввал турғунликка, сўнгра эса парокандаликка олиб келди. 
Янги шароитда уламоларнинг бошқа бир тоифасининг аҳамияти оша борди. 
Улар аввалига харизматик (кароматли) шайхлар, овлоқ ерлик (чекка ҳудудлик) 
шайхлар номлари билан маълум бўлдилар. 

Download 1,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish