Марказий Осиё Халқлари Динлари Тарихи



Download 1,33 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/65
Sana22.02.2022
Hajmi1,33 Mb.
#92300
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   65
Bog'liq
markazij osiyo xalqlari dinlari tarixi(1)

 
 


70 
VIII БОБ. ИСЛОМ 
ИСЛОМНИНГ МАРКАЗИЙ ОСИЁГА КИРИБ КЕЛИШИ ВА 
ИСЛОМЛАШУВ ЖАРАЁНИНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ 
РЕЖА: 
1. Ҳанафий мазҳаби ва Марказий Осиё маданияти. 
2. Суфий тариқатлари. 
3. Маҳаллий ислом жамоасининг шаклланиш хусусиятлари. 
ТАЯНЧ СУЗЛАР ВА АТАМАЛАР: 
Анъанавийчилик 
аҳолининг 
эски 
диний 
тажрибаси 
диний қонун 
дунёвий қонунчилик
зикр
фиқҳ усули фани (усул ал-
фикх) 
халқ исломи 
қози фиқҳ 
фиқҳ мактаби (мазҳаб) 
‘ибодат
илоҳиётчи (мутакаллим) 
имом
ислоҳ 
калом илми
мужтаҳид 
муржи’ 
тариқат
фақиҳ 
Маҳаллий аҳолини исломлаштириш.Ислом динининг Ўрта 
Осиёга кириб келиши ва тарқалиши бевосита араб истилолари ва арабларнинг 
кўп асрлик ҳукмронлиги билан боғлиқ. Ўрта Осиёга араб юришлари 643-644 
йилларда бошланган бўлса ҳам, ўлкани узил-кесил босиб олишга узоқ даврли 
курашдан сўнг фақат араб қўмондони Қутайба ибн Муслим ал-Боҳилий (704-
715) эришди. Минтақада янги сиёсий кучнинг пайдо бўлиши оқибатида Ўрта 
Осиё икки қисмга бўлинди: 1) Мовароуннаҳр («Икки дарё оралии») ва 2) Ароди 
ат-турк («Турклар ерлари», яъни арабларга бўйсунмаган ҳукмдорлар ерлари). 
Мазкур икки ҳудудда исломлашув жараёнлари турли хилда кеча бошлади. 
Мовароуннаҳрнинг исломлашувига қуйидаги икки омил бевосита ўз 
таъсирини ўтказди. Абу Муслим (747-755) қўзғолони давригача Ўрта Осиёда 
исломдан олдинги давр ҳукмдорлари (ихшид, бухор-худот ва бошқалар) ўз 
мавқеларини сақлаб турдилар. Жумладан, улар маҳаллий аҳолини бошқариш ва 
улардан араблар учун солиқ йиғиш вазифаларини бажардилар. Уммавий 
ҳукмдорлари мамлакат ички ишларига бевосита аралашмасдан, маҳаллий 
сулолалардан ўлпон олиш билан чекланардилар. Баъзида бу ўлпон маҳаллий 


71 
аҳолидан йиғилган жизъя (бошқа дин вакилларидан йиғиладиган солиқ) 
сифатида қабул қилинар эди. Бу эса кейинчалик ислом динини қабул қилган 
аҳолидан оддий солиқ ёки жизъя йиғиш масаласида чигалликнинг келиб 
чиқишига сабаб бўлди. Иккинчи омил Уммавийлар даврида (661-750) 
арабларнинг маҳаллий аҳоли тарафидан ислом динининг қабул қилинишига 
монелик қилишлари билан боғлиқдир. Чунки араблар илк даврда талай 
имтиёзларга эга эдилар. Бу давр қоидаларига кўра, ислом динини қабул қилган 
киши «араб»га айланар, яъни жамиятда араблар каби имтиёзларга эга 
бўлардилар. 
Бу ҳолда маҳаллий мусулмонлардан жизъя олмаслик, араб ва араб 
бўлмаган мусулмонларнинг тенг ҳуқуқлилиги учун кураш олиб борган ислом 
дини ичидаги муржи’ийлар диний-сиёсий ҳаракати ғоялари Мовароуннаҳрда 
кенг тарқалиш имконига эга бўлди. Чунки ўлкада араб бўлмаган 
мусулмонларнинг ҳақ-ҳуқуқлари араблар томонидан поймол этиларди. 
Муржи’ийларнинг фаол ҳаракатлари VII асрнинг 20-40 йилларига тўғри келади. 
Муржи’ий ал-Ҳорис ибн Сурайж қўзғолони (734-746) Мовароуннаҳр аҳолиси 
тарафидан қизғин қўллаб-қувватланди. VII асрда шакллана бошлаган 
муржи’ийларнинг айнан имон ва амалнинг айри-айри эканлиги ҳақидаги 
қарашлари бу ҳудудда ерли аҳолининг ҳеч бир қийинчиликсиз исломни қабул 
қилишларига, шунинг баробарида, янги шаклланаётган ислом жамиятида тенг 
ҳуқуқлиликка эришишларига қулай шароит яратиб берди; кейинчалик эса – 
улар гарчи араб тилини, қийин диний амалларни, ўзларига буткул ёт муҳитни 
тўла англаб етмасалар-да, ижтимоий мавқелари ва миллий-маданий 
қадриятларини сақлаб қолишга муваффақ бўлдилар. Абу Муслим (749 йил) 
ҳаракати ғалабаси оқибатида араб бўлмаган мусулмонларнинг араблар билан 
тенг ҳуқуқлиликка эришиши натижасида муржи’ийлик ғоялари сиёсий-
ижтимоий соҳадан илоҳиёт фани жабҳасига кўча бошлади. 

Download 1,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish