72
ал-‘Ийодий, Абу Аҳмад ал-‘Ийодий, Абу Салама ас-Самарқандий) мактаб
вакиллари фаол ҳаракат қилдилар. Улар шу диёрда фаолият кўрсатаётган Абу
Ҳафс ал-Бухорий ва Нусайр ибн Яҳё ал-Балхий мактаблари билан биргаликда
«аҳл ас-сунна ва-л-жамоъа» номини олдилар. Кейинчалик учинчи босқичда
мазкур мактаблар таълимоти ўзаро таъсир жараёнига киришиб, XI асрда Абу-л-
Муъин ан-Насафий (в. 1115 й.) ва Абу-л-Йуср ал-Паздавий (в. 1100 й.) саъй-
ҳаракатлари билан илоҳиёт тарихига Мотуридия таълимоти номи билан кирди.
Бу таълимот кейинчалик Самарқанддан бутун ислом оламига тарқалиб, аҳл ас-
суннанинг Ашъария билан бир қаторда икки илоҳиёт мактабидан бирига
айланди.
Сўнгги тадқиқотлар Мовароуннаҳр ҳудудларида исломнинг илк
даврларида рационализмнинг кенг тарқалганлиги ҳақида гувоҳлик беради.
Ўлкада табииёт (Муҳаммад ибн Мусо ал-Хоразмий, Абу Райҳон ал-Беруний) ва
фалсафа (Абу Наср ал-Форобий, Ибн Сино) илмлари билан бир қаторда
рационалистик диний илмлар ҳам барқ уриб ривожланди. Му‘тазилийлар,
исмо‘илийлар, илк суфийлар (ал-Ҳаким ат-Термизий) маданий ҳаёт тарихида
чуқур из қолдирдилар. Бунга жавобан ислом дунёсининг марказий
ҳудудларидан традиционалистлар (анъаначилар, аҳл ал-ҳадис) таълимотлари
кириб кела бошлади. Ислом таълимотини кейинги даврда пайдо бўлган
янгиликлардан (бидъат) тозалаш бу оқимнинг асосий шиори бўлиб қолди. Бу
танқидий руҳ муҳаддисларга сиёсий соҳада ҳам анча муваффақиятлар
келтирди. Ҳадисларни йиғиш, тартибга солиш ва фақат ишончлиларини
тўпламларга жамлаш борасида мислсиз ишлар қилинди. Имом ал-Бухорий,
Имом ат-Термизий, Имом ад-Доримий, ‘Абд ибн Ҳумайд ал-Кашший, Кулайб
ибн ал-Ҳайсам аш-Шошийлар ҳадис тўпламлари билан ислом тарихи
зарварақаларига ўз исмларини ёздилар. Натижада муҳаддисларнинг ижтимоий-
сиёсий мавқеи Мовароуннаҳрда, жумладан пойтахт Бухорода, беқиёс ўсди.
Бу эса ўз навбатида марказий шаҳарларда шу пайтгача кучли мавқега эга
бўлиб келган ҳанафийлар ва янги гуруҳ – аҳл ал-ҳадис ўртасидаги зиддиятни
кучайтирди. Муржи’ийлар ва ҳанафийларнинг диний қарашларидаги бевосита
алоқадорлик бир неча тадқиқотларда ўз исботини топган (Й. ван Эсс, В.
Маделунг, У. Рудольф). Дарҳақиқат, ўз вақтида Абу Ҳанифанинг (767 й.) араб
бўлмаган мусулмонларнинг ҳам тенг ҳуқуқли эканлиги ғояси, уларнинг
жамиятда камситилишларига қарши саъй-ҳаракатлари, дастлаб, унинг илоҳиёт
соҳасидаги, кейинчалик эса, фиқҳий таълимотнинг Мовароуннаҳр ҳудудида
тарқалишига кенг йўл очган эди. Энди жиддий мухолифлар босими остида
ҳанафийлар ўз таълимотларини ривожлантиришга мажбур бўлдилар. Абу
Абдуллоҳ ал-Бухорий (в. 878 й.), ас-Субазмуний (в. 952 й.), аз-
Зандависатийнинг (XI аср боши) шоҳ асарлари шу мақсадга хизмат қилди.
Do'stlaringiz bilan baham: