Марказий осиё динлари



Download 45,36 Kb.
bet1/4
Sana21.02.2022
Hajmi45,36 Kb.
#23803
  1   2   3   4
Bog'liq
markazij osijo dinlari


Aim.Uz

Марказий осиё динлари
Режа:

  1. Тангрчилик

  2. Зардуштийлик

  3. Монийлик



Таянч тушунчалар:
Тангри, Эрлик, Умай, Жумай, Олқиш, Ахурамазда, Ахриман, Зардушт, Авесто, Фраваши, Ясна, Яшт, Видевдат, Висперад, Моний, Дуализм, Кефалайя.

ТАНГРИЧИЛИК

Тангричилик осмон худоси “Тангри” (Тангрихон)га эътиқод қилган қадимий туркийларнинг дини бўлиб, мил.авв. 2-минг йиллик охири ва 1-минг йилликда вужудга келган. Кўпчилик мутахассислар олий осмон худоси шумерларда – “Дингир”, қадим хитойликларда – “Тянь” ва хуннларда – “Ченли” номи билан мавжуд бўлганидан келиб чиқиб, уларда айнан бир худо – Тангри назарда тутилган, деб эътироф этади. Олимлар мазкур қиёсга таянган ҳолда тангричилик энг қадимги динлардан бири эканини таъкидлайдилар.
Кўпчилик олимлар фикрича, тангричилик ҳукмдор Канишка томонидан мил.авв. 165 йилда илгари сурилган буддавийликка яқин, аммо мустақил ақидага эга дин сифатида шаклланган эди.
Диний қарашлар содда ва тушунарли бўлгани, диний маросимларнинг қатъий бажарилгани уларнинг минг йиллар давомида авлоддан авлодга ўтиб келишини таъминлаган. Баъзи олимлар тангричиликда “Олқиш” (“Қўшиқлар тўплами”) ёзма манбаси бўлгани ва унда тангричилик ақидаси, маросимлари ва ибодат қилиш тартиблари баён этилганини таъкидлашади.
Тангричилик таълимотига кўра, Тангри бу – Мовий Осмон, Буюк Осмон соҳиби руҳи бўлиб, унинг доимий макони осмон деб ҳисобланган. Тангри сўзи туркий халқларда Тенгри ёки Тенгери (олтой), Тенгри (қипчоқ), Танри (турк), Тэнгри (татар), Тангара (ёқут), Тэнгири (кумиқ), Тейри (болқор-қорачой), Тэнгер (мўғул), Тура (чуваш) шакли ҳам ишлатилган. Тангри бутун борлиқнинг яратувчиси, чексиз фазода фақат унинг ўзи ҳамма нарсадан воқиф, адолатли ва марҳамат эгаси бўлган эркак қиёфадаги ягона худо сифатида тасаввур қилинган. Бутун борлиқ бўйсунувчи Тангри инсонлар, халқ ва давлатларнинг тақдирини белгилайди деб эътиқод қилинган.
Милодий IV-V асрларга оид Ўрхун Энасой ёдгорликлари битикларида Тангри ягона, азалий, абадий, ҳаёт берувчи, яратувчи, ўлдирувчи, ҳукм қилувчи, ёрдам берувчи, жазоловчи, банданинг дуосини қабул қилувчи, ҳимоя қилувчи ва мағфиратига олувчи, ҳамма нарсани билувчи, инсонларга илм берувчи ва йўл кўрсатувчи сифатлар билан мақталган. Бундан ташқари уларга ҳоқонларни тахтга чиқарган ва мустақил давлат тузишларига ёрдам берган ҳам Тангри экани қайд этилган.
Қадимги туркийлар эътиқодига кўра, бутун борлиқ устидан ягона ҳукмдор Тангрихон ўзига бир қатор кўмакчи маъбудларни ҳам яратган. Жумладан, ушбу пантеон Умай (Жумай, она маъбуда), Эрлик (ота маъбуда), Ер, Сув, Олов, Қуёш, Ой, Юлдузлар, Ҳаво, Булут, Шамол, Тўфон, Момоқалдироқ, Чақмоқ, Ёмғир, Камалак маъбудларидан иборат бўлган. Тангрихон Ер ва бошқа руҳлар (Юрт эгаси, Сув онаси) билан Ер олами ишларини ҳал қилиб, барча жонзотларнинг умрини белгилаган. Ерда ҳаётнинг сабабчиси бўлган Умай маъбуди аёл қиёфасида ва “ҳаёт онаси” деб эъзозланган. Эркак жинсидаги Эрлик ўлим сабабчиси бўлиб, унинг макони Ерости олами ҳисобланган.
Тангричиликда Тангри ва Ер икки қутб сифатида қаралса-да, улар орасида ўзаро ҳамкорлик мавжуд деб эътиқод қилинган. Инсон Ерда туғилиб, Ерда яшаган. У вафот этганда, Ер уни ўз бағрига олган. Ер инсонга фақат моддий бўлагини бера олган. Лекин инсон бошқа мавжудотлардан фарқланиб туриши учун Тангри унга, руҳий куч бўлган “кут” (қувват) ва “сур” (руҳ)ни ато этган деб эътиқод қилинган.
Тангричиликда табиат ва инсон ўртасида чегара дахлсизлигини сақлашга алоҳида эътибор билан қаралган. Агар инсон табиатга меъёрдан ортиқ зарар етказса, унда табиат руҳларининг розилигига эришиш учун қурбонлик келтириш зарур бўлган. Қурбонликлар йирик тоғлар ёки дарёлар олдида оммавий равишда ўтказилган. Дарахтлар орқали маъбудлар озиқланади, – деб эътиқод қилингани сабабли қурбонлик қонлари дарахтлар остига қуйилган. Лекин, одамлар табиат руҳларини ўзларига ҳамкор сифатида қарашган, уларни қариндош ёки аждодлар руҳлари деб билишган.
Кўринмайдиган Ерости олами барча ёвуз руҳларнинг макони бўлиб, уларга қудратли Эрлик бошчилик қилган. Тўққиз қатламлар аро кўчиб юриш имконига эга Ер оламида ҳаёт ва ўлимнинг мавжудлиги туфайли у ерда одамлар орасида маълум вақт бўла олади холос. Ерости оламида Ер оламидан фарқли равишда барча чегаралар кўриниб туради ва бошқа ҳудудларга ўтиш ўзига хос эшиклар ёрдамида амалга ошади. Ерости ва сув олами тирик жонзотлари Эрлик тасарруфига киради. Инсон вафотидан кейин кўмилгач, унинг жисми энг қуйи қатламга тушиб боради.
Умуман олганда, қадимий туркийларнинг дунёқарашида борлиқнинг чексизлиги, ҳаётнинг доимий ҳаракат ва мунтазам янгиланишда экани муҳим ўрин эгаллаган. Айни пайтда Руҳнинг кўчиб юришига ишонганлиги боис инсон тириклик чоғида борлиқнинг бир бўлаги сифатида барча диний маросимларни тўла адо этиши лозим, акс ҳолда ёвуз руҳлар қаторидан жой олади, деб эътиқод қилинган.
Тангричиликда диний рамз тўрт томони тенг бўлган салб – “аджи” ҳисобланган. Шундан келиб чиқиб, туркийлар уни пешоналарига қизил рангда чизиб юрганлар.
Қадимий туркийларда бўри тотеми мавжуд бўлиб, уни “Бозкурт” (кулранг бўри) деб аташган. Мовий юнги осмонни англатган Бозкурт туркий ҳалқларнинг абадийлик тимсоли ҳисобланган.
Тангричилик таълимотига кўра, инсон танасига “тин” (жон) руҳидан пуфлаш орқали унга жон киради. Инсон “тин битти” (жон тугади, жон чиқди) ҳолатига етмагунча умр кечиради. Инсонга бирор бир нарсани олдиндан сезиш қобилияти “кунел” (кунелем сизе, интуиция) ҳам берилади. Инсон ўлимидан сўнг кут, тин ва сур бир вақтда осмонга кўчади ва асл руҳ (аждод руҳи)га айланади. Қадимий туркийлар мутлоқ ўлимга ишонишмаган, ҳаёт маълум доира ичида бутун фазо бўйлаб айланиб юради, деб эътиқод қилишган. Шундан келиб чиқиб, улар инсоннинг жисмоний ўлимидан қўрқишмаган ва уни ҳаётнинг табиий давом этиши, деб қарашган.
Қадимий туркийлар жанг майдонида қаҳрамонлик қилган аждодлар руҳига алоҳида эътибор қаратганлар. Аждодлар руҳига сиғиниш туркийларда ўзидан олдинги етти ота-бобоси фаолиятини яхши билиш анъанасини шакллантирган.


Download 45,36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish