Биринчи қисм-Сараҳбор негизида, иккинчи қисм-унинг таронаси ёки наср асосида, учинчи қисм– савт, тўртинчи қисм– қашқарча ва бешинчи қисм-сақийнома ёки улар асосида.
Баёт, Чоргоҳ ва Дугоҳ-Ҳусайний мақомлари “”Шашмақом”нинг шу номлар билан аталган шўбалари (“Наво” ва “Дугоҳ” мақомлари) асосида яратилган бўлиб, Гулёр-Шаҳноз эса турли мақом шўбалари аталган шўбалари (“Наво” ва “Дугоҳ” мақомлари) асосида яратилган бўлиб, Гулёр-Шаҳноз эса турли мақом шўбалари (“Сегоҳ” ва “Рост” мақомларми) асросида юзага келган (ушбу мақомларнинг бешта қисми ўз номига эга: Гулёр, Шаҳгоз, Чапандози Гулёр, Ушшоқ ва Уфори Гулёр деб аталади). Гулёр-Чапандоз мақоми ўз тузилиши жиҳатидан бошқа туркумлардан фарқ қилади. Лекин, Гулёр –Чапандрзнинг шоҳобчалари мазмунан ва услубан анча мураккаб, оригинал ашула мақом йўлларидир. Улар жозибали, ёқимли ҳам таъсирчан оҳангларга бой. “Чоргоҳ” мақом беш қисмили бўлиб, “Шашмақомнинг” Дугоҳ мақаоми шўъбалари асосида яратилган. Чоргоҳ 1 ўзининг улуғворлиги, ёқимлилиги билан Дугоҳ сарахбори куй шакли сифатида юзага келган; лекин куй ривожи қисқартирилган ва унга маълум ўзгартиришлар киритилган. Даромаддан авжга (Мухайяари Чоргоҳ намуди сақланган) куй йўналиши ва харакати сарахборга ўхшаб (доира усули, суръати, шеър вазни сақланган). Чоргоҳ 2 тарона услубида Чоргоҳ савти вариантидир. Чоргоҳ 3 – Чоргоҳ савти асосида айтилади, аммо унинг доира усули ва шакли соддалаштирилган. Чоргоҳ 4- Чоргоҳ савти қашқарчаси кўринишида бўлиб, куй мавзуи, шакли ва дойира усули сақланган. Чоргоҳ 5- уфор дойира усулида бўлиб, унинг суръати анча сустлаштирилган. Лекин ижро услуби ўзига хослиги билан зарактерланади. Чоргоҳ мақоми туркуми водий ижро услубига мослаштирилган холда “Шашмақом” шўъбаларидан қисқаритириб олинган (куй харакати ва ривожи, ханглар ишлатилганлиги, авжлар қисқартирилиши ёки умуман тушириб қолдирилишии, усул вариантлари қўлланиши билан равшан бўлади).
Фарғона- Тошкент мақомлари анъанавий ижрочилигида кенг тарқалган бўлиб, ўзбек бастакорлари томонидан уларнинг янги вариантлари юзага келган, жумладан Чоргоҳ VI (уфар услубида) ва Дугоҳ Хусайний VII-VIII (уфора супориш шаклларида) Юнус Ражабий ижодида мансуб.
Сўнги йилларда Фарғона-Тошкент мақомларининг ўзбек бастакорлари томонидан янгидан-янги вариантлари яратилиши, ушбу мақомларнинг янада ривожланишида алоҳида аҳамиятга эга бўлди. Жумладан, беш қисмли Насруллоқи (ашула ва чолғу) туркуми;
Мискин чолғу туркуми асосида Мискин ашула туркуми (етти қисмли), ушшоқ асосида «Қадимги ушшоқ», «Зикри ушшоқ», «Умрзоқ Полвон ушшоғи» ва бошқа асарлар таниқли хонанда ва бастакор Фаттоххон Мамадалиев томонидан ижро этилган. Булардан ташқари, халқ орасида Расулқори ушшоғи, Орифхон ушшоғи, Фаттоҳхон ушшоғи каби асарлар ҳам кенг тарқалган.
Фарғона-Тошкент мақомларини тарғиб этишда Ҳожи Абдулазиз, Абдурасулов Содирхон Ҳофиз Бобошарипов, Юнус Ражабий, Абдуқодир Исмоилов, Жўрахон Султонов, Маъмуржон Узақов, Имомжон Икромов, Орифхон Хотамов, Расулқори Мамадалиев, Очилхон Отахонов, Абдухошим Исмоилов, Махмуджон Тожибоев ва бошқа мақом йўллари янада бойитиш, янги намуналарни ижод этишга катта ҳисса қўшганлар.
Мақомларнинг бош мезони сифатида қабул қилинган ва улкан хажмга эга ва мураккаб тизим лад усул, мажмуаси бўлмиш шошмақом Ўрта Осиё мақомот йўналишларининг бош бўғинидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |