МАҚОМ ЙЎНАЛИШЛАРИ
Ўзбек мумтоз мусиқасини ташкил этувчи мақом йўналишлари қуйидагилардан иборат. Ва мазкур йўналишлар ўзбек миллий мақом йўналиши бўлиб, мақом санъатини янада тараққий этишига хизмат қилиб келган.
Ялла. (мақомот жанри асосида яратилган яллалар)
Катта ашула.
Бухоро “Шашмақоми”.
“Хоразм мақомлари”.
Фарғона-Тошкент мақом йўллари.
ЯЛЛА
Ялла кенг тарқалган қўшиқ-рақссимон жанр бўлиб, ишқийлик мазмуни билан якканавоз (хонанда ёки яллачи томонидан) чолғу ансамбли жўрлигида ижро этилади. Мумтоз яллалар халқ йўлидаги яллаларга нисбатан кенг диапазонли ривожланган куй билан фарқ қилади. Халқ яллалари тор диапазонли бўлиб, унинг шеърдаги ҳар бир банди ва рақс харакатлари яккахон яллачи, нақорати эса гуруҳ томонидан чолғу жўрлиги (кўпроқ доира ёки дутор) да айтилиб келинган. Жозибадор ва ўйноқи характердаги куй ҳаммани рақсга чорлайди. (ялла бу “ўйнаб-куйлаш қўшиғи” маъносини билдиради). Ялла мумтоз шеъри ва ижрочилик маданияти ривожи билан чамбарчас боғлиқ ҳолда тараққий қилган. Ҳарбий яллада шеърлар байти сони куй ва хажмига мутаносиб бўлиб, асарнинг куй тузилиши ва шаклини (куплет шакли) таъминлайди (шеър матни сифатида халқ сўзлари ва ўзбек мумтоз” ва замонавий шоирларининг шеърлари қўлланади). Шу туфайли мумтоз яллалар ҳам жозибали, ўйноқи характерда, ўзига хос рақсбоп ўлчовли ритм-усулда айтилади. Рақсни эса қўшиқчи-яллачи ўзи эмас, балки алоҳида раққоса (ёки раққос) ижро этади. Асарнинг таъсирчалиги –ҳамма воситаларни бир-бири билан чамбарчас ҳолда маҳорат ва хушкайфият билан ижро этилишидадир. Бундай бирликни ялланинг ғоявий-эстетик мантиқи, асар образининг ички дунёси ҳамда куй-оҳанг, ритм-ўлчов, шакл ва усул сингари мусиқий-поэтик воситалар келтириб чиқаради. Шу маънода Чокарий сўзи билан айтиладиган “Мустаҳзод” ялласи бунга мисол бўла олади. Бу асар мавзуси муҳаббат бўлиб, ошиқнинг маъшуқага нисбатан оташин севгиси тавсифи ялла мазмунини ташкил этади. Куй жозибали характерда бўлиб, унинг ривожланиши муайян оҳанг такрорига асосланади. Анча давомли ва таъсирчан, услубан уфарсифат оҳанглар бу асарда бошқа шакллантирувчи воситалар қатори моҳирона ишлатилган. Ишқий-лирик йўсиндаги нафис ҳиссиётларни ифода этувчи мисраларни ижодкор ўта ҳушёрлик ҳамда нозик дид билан, мазмунига, кайфиятига монанд оҳанлар, усуллар, суръат, усул, чолғу ва яллага хос безакларни ҳамда рақсбоп воситалар ёрдамида бирмунча мураккаб мусиқий шаклда баён этади. Ҳудди шу ҳолат “Қалам қошлигинг” ялласида ҳам номоён бўлади. Яллада зуҳур этилган рақсбоп ҳолати мусиқий омиллар воситасида яна ҳам ёрқин тус олган, унинг жонли ва рақсбоп уфар усули орқали ўзига хос акс эттирилган. Ялланинг жўрновозлиги бошидан оҳиригача, ҳудди шу зайлда кечади.
Мумтоз ва замонавий ўзбек шоирларининг шеърлари асосида вазни оҳангдошлиги ҳислатларини ялла услубига тадбиқ этишни “Суратинг”, “Доғман”, “Ўзингсан”, “Кўчабоғи 2” “Фиғондур” ҳамда “Гулёр” каби асарларда кузатиш мумкин.
Яллалар ҳозирги кунда ҳам тингловчиларнинг қалбида нозик туйғулар ҳаяжонли фазилатлар уйғотиб, эшитувчи омманининг олқишига сазовор бўлмоқда. Ўз куйининг ривожланиш услуби ва характери жиҳатидан мумтоз ялла ашула жанрига мос келади. “Айрилмасин” мумтоз ялласи Муқумий шеъри билан халқ орасида оммалашиб кетган, у севимли яллалардан бўлиб қолган. Муқумий шеърларининг яшовчанлиги – уларнинг юксак бадиийлиги, чуқур ғоявийлиги ва жозибадорлигида.
Дўстлар хеч ким менингдек ёрдин айрилмасун,
Меҳрибон мўнис ўшал дийдоридан айрилмасун.
Ишқий лирик мазмундаги шеър матни асарнинг кейинги мос тушган, унинг оҳанги ва ритмик асоси сўзларнинг нозик табиатини, дилкашлигини таъминлайди. Ялланинг асосий куйи равон таралади, таянч пардалар эса давомли товуш чўзимлари орқали берилган. Куйнинг ғазаллиги, ривож топиши, усул равон ҳаракати билан авжга етиб бориши ва умумий ҳолатини ҳаққоний усуллар ила бойитган бадиий тасвирлаш учун шеър мазмунига ўта ҳушёрлик билан ёндошиш асарнинг кўпгина хонандалар томонидан талқин этилишига олиб келган ва халқимиз орасида жуда кенг тарқалганидан далолат беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |