Маoлумотнома


-БОБ. ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ НАЗАРИЯСИНИНГ УМУМИЙ ПРИНЦИПЛАРИ



Download 1,87 Mb.
bet12/160
Sana26.02.2022
Hajmi1,87 Mb.
#470204
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   160
Bog'liq
2 5395804372158386335

4-БОБ. ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ НАЗАРИЯСИНИНГ УМУМИЙ ПРИНЦИПЛАРИ


Жисмоний тарбия назарияси ва амалиёти умумий принциплари ва жисмоний тарбия назарияси усулиятининг принциплари деб аталадиган принципларга таянади: Булардан ташқари, жисмоний тарбиянинг айрим кўринишлари ва хусусиятларини ифодаловчи (масалан, спорт, тренировкаси, космонавтлар, ўт ўчирувчилар тренировкаси ваҳоказо) принциплариҳам мавжуд. Улар бир-бири билан узвий боғлиқ бўлиб, принципларнинг ягона тизимини ташкил этади. Энг аввало, биз жисмоний тарбия назариясининг умумий принцип-лари билан танишиб чиқайлик. Улар: а) жисмоний тарбиянинг меънат ваҳарбий амалиёт билан боғлиқлиги; б) шахсниҳар томонлама ривожлантириш; в) жисмоний тарбиянинг соғлом-лаштиришга йўналтириш принципи деб гуруъланади.
Жисмоний тарбия жараёнида назарий принциплар, бир томондан, низом вазифасини ўтаса, иккинчи томондан, жисмоний тарбия жараёнида ўқитувчини назарий ва методик жиъатдан маoлум рамка (қолип)га, йўналишга солади. Педагогик жараён ва амалий фаолиятда принцип мажбурият, қонун тарзида аъамият касб этиши мумкин.
Айримҳолатларда: принципга жисмоний тарбиядаги маoлум билимларнинг бир қисми, ёки фаолиятга йўриқчи (кўрсатма берувчи), ёки турли хил алоъида вазифани бажариш учун умумий асос деб қараймиз.


4.1. Жисмоний тарбиянинг меънат ваҳарбий амалиёт
билан боғлиқлиги принципи


Бу принцип кишиларниҳаракат фаолиятига ёки меънатга тайёрлашда жисмоний тарбия жараёнинг асосий социал қонуниятини ва унинг хизмат функциясини ифодалайди. Барча тизимларда бу қонуният ўзининг махсус ифодасини топади. Айрим олимлар гуруъи физкулpтура ва спортнинг хизмат функциясигаҳозирги давр турмушидаги,ҳаётидаги зичликни, тарангликни юмшатишдан иборат деб қарайдилар. Уларҳозирги замон ишлаб чиқариши механикаси, автоматикаси, индустрияси вужудга келтирган психик ва жисмоний мувозанатни сақлаш учун спортни асосий восита қилиб олмоқчилар.
Физкулpтура ва спорт жисмоний тарбия жараёнидаҳаёт учун керак бўлганҳаракат малакаларини тарбиялаш ва ривож-лантиришдагинаҳаётий аъамият касб этиш билан чекланмай ижтимоийҳаётдаҳам фойдаланадилар. Аслида эса у ёки бу жисмоний машқлар билан шуғулланиш орқалиҳосил қилинган малака тўғридан-тўғри меънат фаолияти жараёнига кўчсагина, уҳаётийдир.
Тўғри, велосипедда юриш малакаси, граната улоқтириш ва бошқалар айнан амалийҳаётий аъамиятга эга. Лекин бу билан жисмоний тарбиянингҳаётий заруриятиҳали айтарли чеклан-майди. Агар чекланса, биз футбол ва бошқа спорт ўйинлари, гимнастика, штанга билан бажариладиган жисмоний тарбия жараёнидаги энг муъим машқлар асосий омиллар,ҳаётий аъамиятга эга эмас, деган хулосага келишимиз мумкин. Аслида эса бизнинг жисмоний тарбия тизимимиз бу машқларни “ъаёт учун зарур” деб ўзининг педагогик жараёни таркибидан чиқармайди. Тушунарлики, футболчи меънатда ёки мудофаа шароитида кучини тежаб сарфлаб, тўпни аниқ нишонга уришига эътиёжи йўқ. Меънатда ёки мудофаада ундан фойда йўқ. Бироқ футбол ўйини машғулотларида эгалланган чаққонлик, чидам-лилик, тезкорлик, қисқа вақт ичидаҳал қилувчи қарор қабул қила олиш, дадил аниқ бажариладиганҳаракат сифат-ларини ривожлантиришга эришишҳаётий заруриятдир.
Жисмоний тарбиянинг мақсади меънатга ва мудофаага тўғридан-тўғри йўналтирилсагина, унда тарбия орқали эгаллан-ган малака ва кўникмалар заъираси кўп бўлса, киши нотаниш шароитга ишлаб чиқаришдами, армиядами қисқа вақт ичида тез мослашади ва лозим бўлган меънат фаолиятиҳаракат техникасини тез эгаллайди.
Маoлумки, чаққон, кучли, чидамли, тезкор ва эгилувчан киши янгиҳаракат малакасини эгаллашда қийинчиликка нисбатан кам учрайди. Амалда соғлом бўлсада,ҳаракат заъираси кам бўлса, у киши лозим бўлганҳаракат техникасини секин ўзлаштиради.
Гимнастика машқлариҳаётийми? Албатта! Оддий мисол: иш бошланишидан олдинги бажариладиган гимнастика толи-қишнинг, чарчашнинг олдини олади, организмнинг юқори иш қобилиятини таoминлайди.
Сузиш, мувозанат сақлаш аппарати (мияча) функциясини яхшилайдиган энг яхши восита деб исботланган. Гимнастика жиъози - “Кон” даги хилма-хил машқлар вазнсизлик шароитида, парашют билан сакраш, сувости ишларига осон мослаштиради.
Ташқи кўринишидан бу машқларҳаётий-амалий эмасдек туюлсада, аслида... Яна мисол, маoлумки, самолет ва космик кеманинг учиш тезлиги жуда юқоридир. Уларнинг бошқа-рувчилари организмида кутилмаганда хилма-хил ўзгаришлар рўй беради - маoлум вақт ичида мияга бирданига қон бормай қолади ёки оз боради. Сабаби, босимнинг юқори ёки камлиги, тезликнинг ўта юқорилигидир. Бу таoсирдан тез қутилишни эса яхши ривожланган тана мускулларигина уддалайди. Тана мускуллари эса жисмоний машқлар билан шуғулланиш орқали ривожлантирилади. Демак, жисмоний тарбияҳаётий ва зарурий. Шунинг учун жисмоний тарбия мутахассиси жисмоний тарбия жараёнида меънат ваҳарбий амалиётнингҳаётий-амалий машқ-ларидан мукаммал фойдаланишни ўз фаолиятининг принципига айлантириш шарт. Вазнсизлик гавдани бошқаришни талаб қилади. Батута, Лопинг ва бошқалардаги машқлар космонавтлар тренировка машғулотларининг асосини ташкил қилади.
Улуғ Ватан уруши ваҳозирги замонҳарбий ўқув машғу-лотлари тажрибаси, максимал автоматлашганҳарбий техника, тез манёвр қилиш учун солдат ва офицерда юқори жисмоний тайёргарликка эга бўлиш талабини илгари сурмокда. Бунга эсаҳарбийҳаётда жисмоний машқлар билан системали шуғулланиш, машқ қилиш орқалигина эришиш мумкинлигига амалда гувоъмиз.
Юқори даражада уюштирилган ишлаб чиқариш меънати фабрика ишчисидан бир томонлама ривожланишни эмас, ундан универсалликни талаб қилади. У ўз навбатида юқори даражадаги жисмоний тайёргарлик сифатлари ёки кўрсаткичларига эга бўлишликни тақазо этади.
Шунинг учунҳам меънатни уюштиришнинг юқори дара-жаси такомиллашган меънат ишлаб чиқариши «ъар томонлама ривожланган шахс тарбияси» муаммосини пайдо бўлишига олиб келиши табиийдир.

Download 1,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish