Маoлумотнома



Download 1,87 Mb.
bet32/160
Sana26.02.2022
Hajmi1,87 Mb.
#470204
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   160
Bog'liq
2 5395804372158386335

1. Ғайритабиий, ғайри оддий дастлабкиҳолатдан фойда-ланиш (зарур бўлган томонга орқа билан туриб узунликка сакрашлар ваҳ.к).
2. Машқни ойнага қараб бажариш (дискани чап қўл билан улоқтириш ёки боксчини чап томонлама туриб зарба бериши).
3.ҳаракатлар тезлиги ва сурoатнинг ўзгартириш (масалан, тезлаштирилган усулда ёки секинлаштириб машқлар бажариш).
4. Фазода машқлар бажарилаётган чегараларни ўзгарти-риш (масалан, улоқтиришда снарядларни кичиклаштирилган айланадан улоқтириш ёки майдони сатхи кичиклаштирилган спорт ўйинларидан фойдаланиланиш, чунки кенг майдон тор майдонга нисбатан чаққонликни намоён қилиш учун қулайлик туғдирмайди; баландликка турли усул билан: орқамачасига, олди, ёнлама, айланиб югуриб сакраш ваҳоказолар).
5. Қўшимчаҳаракатлар киритиб машқларни мураккаб-лаштириш (масалан, ерга тушиш олдидан қўшимча бурилишлар қўшиб, таяниб сакраш ва бошқалар).
6. Таниш машқларни олдиндан режалаштирмай, маoлум бўлмаган тарзда қўшиб бажариш (масалан, гимнастик комбина-цияларини кўрган ва ўқитган заъоти бажариш мусобақаси ва шунга ўхшашлар).
7. Жуфт ва группа бўлиб бажариладиган машқларда шуғулланувчиларнинг бир-бирига кўрсатадиган қаршиликларини ўзгартириш (масалан, ўйинларда турли тактик комбинацияларни қўллаш, машқларни бажаришда тез-тез шерикларни ўзгар-тириш).
Чаққонликни нисбатан хусусий бўлган сифатларидан бири мускулларни рационал бўшаштира билишни ўрганиш ва уни такомиллаштиришдир.ҳар қандайҳаракат маoлум маoнода мускулларни кўзғалиши ва бўшаштирилишининг натижасидир. Кўзғалишдек, бўшаштириш (лозим бўлган мускулни, лозим бўлган пайитда) ни билишҳар қандайҳаракатни самарали бажаришда муъим рол ўйнайди.ҳаракатни қойилмақом қилиб бажариш учун вақтинча бўшашиб туриши керак бўлган мускуллар гуруъининг таранглигиҳаракатни бажариш учун лозим бўлган бемалоллик (бўғиқлиқ) ни,ҳаракатни эркин бажаришни йўққа чиқаради.
Ъаракатни бўғиқ, эмин-эркин бажара олмасак руъий ва мускул таранглиги орқали содир бўлади деб уни икки гуруъга ажратилади. Руъий таранглик асосанҳисҳаяжонга сабаб бўладиган факторлар (кучли рақибни кўриш, мусобақалашадиган муъит, томошабинлар ваҳ.к.) орқали содир бўлади ва чаққон-ликкагина эмас, организмнинг бошқа функционалҳамда жисмо-ний сифатларигаҳам салбий таoсир кўрсатади. Бу диққатни тўплай олмаслик, фаолият таркибидаги ўзгартириш қилишда кечикиш,ҳаракатлар кетма-кетлигини бузилиши ва бошқалар тарзида намоён бўлади. Бу ноқулайликлар билан курашиш йўллари хақида “Спорт психологияси” фанида лозим бўлган маoлумотларни олиш мумкин. Руъий таранглик албатта мускул таранглигини содир бўлиши билан кузатилади.
Мускул таранглиги турли сабаблар орқали вужудга келиб қуйидаги қайд қилинган уч шаклда намоён бўлади: а) мускул тонусини ортиши (гипермоиотония) орқали мускул тарангла-шиши; б) ўта тез бажариш оқибатида мускулни тарангликдан тушишга, бўшашишга улгурмаслигидан содир бўладиган таранг-лик; в) координациявий, (такомиллашмаган координация сабаб-ли мускул бўшашиши фазасида бир оз қўзғалувчанликни мав-жудлиги орқали содир бўладиган) таранглик.
Қайд қилинган чаққонликни намоён бўлишига салбий таoсир кўрсатаётган мускул таранглигини енгиш усуллари спорт физиологияси ва жисмоний тарбия назарияси фанлари орқали ўрганилади.
Чаққонликни ривожлантирувчи машқлар тез чарчатади. Бундай машқларни бажаришда мускуллар ниъоятда аниқ ва юқори даражадаги сезги талабига муътож бўлиб, чарчаш содир бўлганда, машқни бажариш кам самара беради. Шунга кўра организм сарфланган энергияни нисбатан тўлиқ тикланиши учун етарли бўлганда дам олиш оралиқларидан (интервалдан) фойда-ланилади. Юқори даражада энергия сарфлаш билан бажарилган машқлардан сўнг чаққонликни тарбиялайдиган машқларни бажариш биз кутмаган натижани беради.



Download 1,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish