7.3. Тезкорлик сифати ва уни ривожлантириш усулияти
Тезкорлик деганда, индивидҳаракатларининг тезлик характеристикаси, асосанҳаракат реакциясининг вақтини бел-гиловчи функционал хусусиятларнинг комплекси тушуни-лади. Тезликни намоён бўлишининг учта асосий шакли бор:
1. Яккаҳаракат тезлиги (кичик ташқи қаршиликни енгиш билан);
2.ҳаракатлар частотаси;
3.ҳаракатлар реакцияси тезлиги (яширин латент даври).
Тезкорликнинг энг содда шаклларининг намоён бўлиши бир-бирига алоқадор эмас. Айниқса бу реакция вақтига боғлиқ бўлиб, кўпҳоллардаҳаракат тезлиги кўрсаткичлари билан кореляция қилинмайди. Тезликнинг намоён қилинишини қайд этилган учта шаклининг умумлашмасидан (қўшилмасидан) аниқлаш мумкин.
Масалан, 100 м га югуриш натижаси стартдан чиқиш реакцияси вақтига, алоъидаҳаракатларнинг бажарилиши тезлиги (депсиниш, сонни тез тиклаб олиш қадамлар сурoати) ва бошқаларга боғлиқ. Амалда яхлитҳаракатлар (югуриш, сузиш) нинг тезлиги тўлаҳаракат актининг тезлигига боғлиқ. Бироқ мураккаб координационҳаракатлардаги тезлик фақат тезкорлик даражасига эмас, балки бошқа сабабларга, масалан, югуришда қадам узунлилигига, у ўз навбатида, оёқнинг узунлилигига ва депсиниш кучигаҳам боғлиқдир. Шунинг учун яхлитҳаракат тезлиги индивиднинг тезкорлигини қисман ифодалайди холос. Аслида тезкорликнинг энг содда шаклларининг намоён бўлаёт-ганлигини таълил қила оламиз холос.
Кўпинча максимал тезлик билан бажарилаётганҳаракат-ларда икки хил фазаси фарқланмоқда:
а) тезликни ошириб бориш (тезланиш, олиш) фазаси;
б) тезликнинг нисбатан стабиллашуви фазаси (стартдаги тезланиш).
Тезликни ошириб бориш қобилияти билан масофани катта тезликда ўтиш қобилияти – тезкорлик намоён қилишда бири иккинчисига боғлиқ эмас. Жуда юқори даражада стартдан чиқиш тезлигига эга бўлиб масофада тез югураолмаслиги ёки унинг аксичаҳам бўлиши мумкин. Сигналларга реакция яхши бўлганиҳолда,ҳаракат частотаси оз бўлишиҳам кузатилади.
Психолофизикавий механизмлар тезлик реакциясининг характерини турлича намоён бўлишига сабабчи бўлади. Тезлик намоён бўлишининг бундай характерини қисқа масофага югуришда аниқ кўришимиз мумкин. Стартни (вақт характерис-тикасига кўра) тез олиш мумкин, лекин тезликни масофада узоқ ушлаб тура олмаслигига гувоъ бўлишимиз мумкин.
Югуриш тезлигиҳаракатни кўрсатилган характеристикаси билан нисбий боғлиқ холос. Тезликнинг намоён бўлишида югурувчи қадамининг узунлиги, унинг оёғи узунлигига, ўз навбатида, югурувчи оёқ мускулларининг ерга тираниш кучига боғлиқдир. Шунинг учунҳаракат реакциясининг вақт давомида намоён бўлишига қараб ўқувчининг спринтда ўзини қандай намоён қилишини башорат қилишимиз ғоятда мушкул.
Тезкорлик сифатини бир машқдан иккинчи машқка “кўчириш” қоидада кузатилмаган. Унинг кўчиши машқларни бир-бирига координация нуқтаи назаридан яқин ўхшашалиги бўлсагина намоён бўлган, қолаверса индивиднинг машқланган-лиги (шуғулланганлиги) қанча юқори бўлса, бу кўчиш шунчалик паст даражада бўлади (Н.Г. Озолин, 1949; В.М. Зациорский, 1961). Шунга кўра, тезкорлик сифати хақида гапирганда, бу сифатни, тарбиялаш хақида гапирмай, инсонҳаракатидаги аниқ тезкорлик хусусиятларини ривожлантириш хақида гапириш лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |