Маoлумотнома



Download 1,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet75/171
Sana21.02.2022
Hajmi1,18 Mb.
#40597
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   171
Bog'liq
75. жисмоний тарбия назарияси

Оддий ва вариацияда (турлича кўринишда, шаклда) такрорлаш. 
Оддий такрорлаш бир хил, ўзгармас шароитда ҳосил бўлган ҳаракат, 
малакасининг асосий вариантини мустаҳкамлашга имкон беради. Бундай 
такрорлаш таълимнинг моҳиятига кўра нусха кўчириш, тақлид қилиш 
билан бажариш. Масалан: ўқитувчи ҳаракатнинг стандарт техникасини 
тушунтирганда ва уни кўрсатганда, ўқувчи кўрганига ўхшатишга, ўз 
ҳаракатини ўша ҳаракатга яқин қилиб бажаришга уринади. Таълимда оддий 
такрорлашдан фойдаланиш зарурияти мавжуд, лекин у чегараланган 
дидактик имкониятларга эга. 
Вариатив такрорлаш бошқача вазифани назарда тутади: у ҳаракат 
малакасига шундай мосланувчанлик, эгулувчанлик беришки, ундан турли 
шароитларда фойдаланиш мумкин бўлсин. Шу мақсадда ҳаракат фаолиятини 
такрорлаш тизимли равишда ўзгарувчан вариантларда ва шароитларда 
бажартирилади. Вариатив такрорлашдан онгли равишда фойдаланиш катта 
самара беради: 
1) агарда вариатив такрорлаш ўқувчидан оптимал даражадаги усулни 
топишни талаб қиладиган қилиб вазифа қўйиш билан амалга оширилса, бу 
муаммоли ўқитишга асос бўлиб қолаверади. Маълумки, муаммоли ўқитиш, 
ҳаракат вазифасини ҳал этиш, мустақил фикр юритиш ва унга ижодий 
ёндошишга ёрдам беради; 
2)ҳаракат фаолиятини ўзгарувчан турлича вариант ва шароитда 
такрорлаш, малакани фақат ўзгарувчан спорт кураши шароитидагина эмас, 
меҳнат, ҳарбий амалиёти ва турмуш шароитида қўллай олишга ўргатади; 


104 
3) машғулотларда ижронинг турли вариантларда бажарилиши 
ўқувчиларнинг қизиқишини оширади. Маълумки, болалар бажарилиши 
қийин бўлган ҳаракат фаолиятини, ўзлаштириш, мустаҳкамлаш ва 
такомиллаштиришда янгича вазифа қўйиб бажартирилса машқни зўр истак ва 
интилиш билан амалда такрорлайдилар, бу ўз навбатида, уларнинг 
иқтидорини, ҳаракат заҳираси ва тажрибасини орттиради, бойитади. 
Максимал педагогик самарага эришиш учун такрорлашлар сони 
оптимал бўлиши керак. Машқ натижасининг ортириш уни такрорлашлар 
сонига боғлиқ, лекин унга тўғри пропорционал эмас. Кўп сонли қайтаришлар 
тездагина механик бажаришга айланиб қолиб, машғулотлардаги фаоллик 
пасаяди. 
Такрорлашлар 
сони, таълимнинг 
вазифаси, фаолиятнинг 
мураккаблиги, ўқувчининг тайёргарлик даражаси ва ўқитиш методикасини 
такомиллашганлилиги факторларига ҳам боғлиқ. Мактабда жисмоний тарбия 
дастури материалининг ҳажми ва мураккаблиги ўқув режаси чегарасидан 
чиқмаган ҳолда, такрорлашлар сонини етарли тарзда белгилашга имкон 
беради. Агар шаклланган малака етарли даражада пухта, мустаҳкам бўлиб 
қолган бўлса, ҳаракат ҳиссиёти янги материални ўзлаштиришни 
қийинлаштирмаса, такрорлашлар сонини фақат шундагина қисқартириш 
мумкин. 
Қайтаришлар сони ҳаракат фаолиятини биринчи маротаба такрорлаш 
учун керагидан ортиқрок сонда белгиланади. Бу ортиқча қайтаришлар 
ҳаракат малакасининг мустаҳкамлигини ошириш ҳаракат заҳираси 
(запаси)ни бойитишни назарда тутиб белгиланади. 
Такрорлашларни вақтига қараб, маълум низомга таянган ҳолда, 
ўзлаштарилганларни эсдан чиқармай, тизимли такрорлашни тўхтатиб қўймай 
вақтидан бошлашни унутмаслик лозим. 
Методик нуқтаи назардан ўқитувчи икки вазифани ҳал қилади: 
1) ўзлаштирилган фаолиятни такрорлашни бир дарсда ва бир қатор 
дарсларда қандай кетма-кетликда жойлаштириш; 
2) таълимнинг тўла этапларида машқни қандай частотада (такрорлаш 
тезлиги)да такрорлаш кераклиги. 
Бунинг учун ўқитиш жараёнидаги барча факторларни аниқ равишда 
ҳисобга олиш ва такрорлашнинг икки услубини чўзиб илмий асосда қўллаш. 
Бу услублар: (узоқ муддат давомида) такрорлаш ва концентрация қилинган  
машқ жараёнини сиқиғ, йиғиштирилган ёки ҳаракат таркибидаги айрим 
звенога эътиборни чуқурроқ тарзда такрорлашдан фойдаланиш керак бўлади. 
Дам олиш интервали ва унинг узунлигини белгилашда икковининг 
умумий йиғиндиси тенг бўлса, узоқ вақт дам олиб, нагрузка интервали 
сийрак бўлганга қараганда, интервали қисқа дам олиш интервали кўп бўлган 
машғулотлар организмнинг иш қобилиятини яхшилайди. Шунинг учун 
жисмоний тарбия дарсларини мактабда икки дарсни бирлаштириб ўтиш ҳар 
доим ҳам ижобий самара бермайди. 


105 
Ўқитишни тезлаштириш натижага эришиш, эътиборна айнан бир 
нарсага (концентрация қилиб) қаратиб такрорлаш орқали амалга ошириш, 
оммавий ўргатишда катта самара бермаган. Лекин юқори маҳоратли 
спортчиларни тайёрлашда юқорида қайд қилинган тез натижага эришиш 
усули таълим методикасининг асосини ташкил қилади. Ҳаракат малакасини 
бошланғич этапида қайтаришнинг бу усулидан фойдаланиб бўлмайди. У 
фаолият техникасини тўғри тушиниш ҳамда фикрлашга салбий таъсир этиб, 
ҳосил бўлган малаканинг пухталашишига тўсиқ бўлиши, пухталашишининг 
чўзилишига олиб келиши мумкин. Малаканинг тўғри шаклланиши лозим 
бўлган жисмоний сифатларини мувофиқ даражада ривожланишига боғлиқ, бу 
албатта, узоқ муддат давомида ҳаракат фаолиятини такомиллаштиришни 
тақозо этади. 
Такрорлашнинг икки услубига хос тугал натижани аниқлашда, яъни 
такрорлашларнинг яхши-ёмонлигига баҳо беришда узоқроқ чўзиб такрорлаш 
қийин ўзлаштираётган ўқув материалини ўзлаштиришда самарадорроқ 
ҳисобланса осонроқ материал учун концентрациялаштириб такрорлаш 
мақсадга мувофиқдир. 
Иккала услубда ҳам такрорлашни тақсимланишининг характери бир 
хил эмаслиги билан ажраб туради: ўқитишнинг биринчи босқичида 
такрорлашлар частотаси максимал даражада, бажаргиси келса ижозат бериш 
лозим, вақт ўтиши билан бу кўтаринкилик бир оз сусаяди. Буни янги малака 
ҳосил 
бўлиши 
янги нерв алоқаларини 
юзага 
келиши 
уларни 
мустаҳкамланиши билан тушунтириш мумкин. Бу алоқаларнинг пухталиги 
етарли даражага етса, уларнинг сақлаш учун такрорлашларга талабни 
камайиб кетиши билан кузатиш мумкин.
Оммавий ўргатиш шароитида фаолият техникасини эгаллашнинг 
амалий чегарасига етишда дам олиш интервалининг узунлиги ўзининг 
принципиал аҳамиятини йўқотади. Кўникмани сақлаш учун, унга керак 
бўлган қисмида ўзгартиришлар киритиш мақсадга мувофиқ. Бу ўзгаришлар 
шуғулланувчининг жисмоний тайёргарлиги маълум даражада ошганлиги 
сабабли қилинади. Агарда бу такрорлашлар ҳаракат малакасини доим 
такомиллаштиришни вазифа қилиб қўймаса, керак бўлган даражадаги 
ҳаракат сифатларини қўллаб-қувватлаш учунгина, эгаллаган малаканинг 
сўнишини олдини олиш мақсадида такрорланади холос. 
Шунга кўра, мактаб дастурида берилган янги фаолиятларни 
ўзлаштириш давомида асосий такрорлашларни чорагидаги аралаш типига 
кирувчи дарсларда ўтказиш мақсадга мувофиқдир. 

Download 1,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   171




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish