118
Оптимал кетма-кетликдаги машғулотлар ва машқларни ҳар бир
машғулот чегараси айнан шу машғулот учун танлаш характерига кўра турли
нагрузкаларнинг натижаси (таъсири)ни ҳисобга олишнинг аҳамияти жуда
каттадир. Тажрибада (С.П. Летунов, Н.Н. Яковлев ва бошқалар)
исботлашганки, тезкорлик характеридаги нагрузка, чидамлиликни талаб
қилувчи нагрузкаларга қулай физиологик фонни вужудга келтиради.
Охиргиси шундай фон қолдирадики (албатта, нагрузка аҳамиятли даражада
бўлган бўлса), бир неча соатлар давомида тезкорлик машқларини бажаришга
салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Аниқланганки, тезкорлик нагрузкаси куч
талаб қиладиган машқлар билан яхши навбатлашади, бу ўз навбатида ижобий
натижага олиб келади (Н.Н. Яковлев, В.М. Дғячков ва бошқалар), ижобий
натижа олдин куч талаб қиладиган машқлардан, сўнг, тезкорлик талаб
қиладиган машқлар кетма-кетлигида бажарилса содир бўлиши исботланган.
Юқорида таъкидланганидек, нагрузкаларнинг тартиби, уларнинг
қуйидаги йўналишига қараб: куч, тезкорлик-чидамлиликка ёки тезкорлик,
куч чидамлилик деб белгиланиши лозим. Бу алоҳида машғулотлар ичидаги
машқлар кетма-кетлиги учун ҳам, ҳафталик машғулотларнинг йўналишини
ёки узунлигига кўра яқин бўлган циклларда машқларни, машғулотларнинг
тартибини ўзгартириш учун ҳам тўғри келади. Бунда, чидамлиликни
ривожлантиришга йўналтирилган машғулотлардан сўнг актив ва пассив дам
олишнинг шундай интервали назарда тутиладики, навбатдаги тезкорлик ёки
куч талаб қилувчи характеридаги машқларга уларнинг зарур бўлмаган
таъсирлари бўлмаслиги керак.
Кўрсатилган тартиб кўп ҳолларда ўзини оқлаган, лекин у албатта ягона
ва мақсадга мувофиқ эмас. Чунки, машғулотлар ва машқларнинг кетма-
кетлиги қатор конкрет шароитларга, шу қаторда шуғулланувчилар
контингентининг хусусиятлари ва жисмоний тарбиянинг у ёки бу этапидаги
машғулотларнинг умумий йўналиши, қўлланилаётган нагрузкаларнинг
катталиги ва уларнинг динамикаси хусусиятлари ва шу кабиларга боғлиқдир.
Бундай шарт-шароитларни ҳисобга олиб, уларни қўллаш учун мақсадга
мувофиқ йўлни танлаш албатта, осон эмас. Ҳозирча бу муаммони барча
деталлари билан ҳал қилиш анча мушкуллигича қолмоқда. Вақти келиб,
сўзсиз равишда алоҳида машғулотнинг ўзини ёки машғулотлар тизимини
тўлалигича программалаштириш имконига эга бўламиз. Албатта, соҳа бўйича
катта шижоат билан программалаштириш ва модуллаштиришнинг асосли
равишдаги кибернетик услубиятини яратиш ва қўллаш устида тадқиқотлар
олиб борилмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: