Маoлумотнома



Download 1,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet79/171
Sana21.02.2022
Hajmi1,18 Mb.
#40597
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   171
Bog'liq
75. жисмоний тарбия назарияси

Индивидуаллаштириш ўқитишнинг муҳим омили. Ўқувчининг 
жисмоний ривожланганлиги кўрсаткичлари  бўйи, танаси ва аъзоларининг 
узун ёки қисқалиги, йўғон ёки ингичкалилиги, вазни, бўғинлар 
ҳаракатчанлиги, кўкрак қафаси, экскурсияси жисмоний сифатлари  
кучлилиги, тезкорлиги, чаққонлиги, чидамлилигининг ривожланганлиги, 
психология нуқтаи назаридан қайси типга мансублиги ва бошқалар 
индивиднинг хуссиятлари ҳисобланиб, улар таълимнинг самарадорлигига 
катта таъсир кўрсатади. Ўқитувчи ёки мураббийнинг индивидни қайд 
қилинган хусусиятларидан бирортасига нисбатан лоқайдлиги тарбия 
жараёнида, машғулотлар 
самарадорлигидан 
кўзланган 
мақсаддан 
узоқлаштиради. Масалан, жисмоний ривожланганлик кўрсаткичларидан, 
буйининг дарозлиги (баландлиги) “акцелерат”лигидек хусусияти паст 
бўйли тенгдоши билан бир гуруҳда шуғулланаётганида таълим жараёнига 
салбий ёки ижобий таъсир кўрсатиши мумкин. Шу ҳолатга таяниб узунасига 
қўйган конpдан сакраш машқида ўқитувчи учун муаммони вужудга 
келтиради, яъни баланд бўйили учун депсиниш “мост”ини спорт жиҳозидан 
узоқроқ қўйиш лозим, бўйи тенгдошидан паст бўлган ўқувчини машқ 
техникасини бузиб бажаришга сабаб бўлади. Чунки жиҳозидан узоқ қўйилган 
мостдан депсиниш бўйи тенгдошидан паст ўқувчи учун кучига ярашадан 
кўпроқ зўриқиш талаб қўйибгина эмас, ўқитишда шуғуллаувчининг 
индивидуал хусусиятини эътиборга олмасликга, ортиқча муаммоларни 
вужудга кетишига олиб келади. 
Жисмоний юк меъёри бир хил ўқув гуруҳдаги ўқувчилар учун 
жисмоний тайёрлик кўрсаткичларига турлича таъсир кўрсатиши мумкин. 
Танланган машқни шуғулланувчи кучига, тезкорлигига, чидамлилигига 
боғлиқлиги индивиднинг хусусий портретининг тўлалигича чўзиш имконини 
беради. 
 
10.4. Мунатазамлилик услубий принципида 
Машғулотларнинг тизими, дам олиш билан жисмоний юкнинг 
алмашувининг тўғри навбатлашуви ва уларнинг кетма-кетлигининг ўзаро 
боғлиқлиги таълим жараёнида мунтазамлилик услубий принципининг асосий 
низомидир. 
Машғулотларнинг мунтазамлиги ва жисмоний юк(ламанинг дам олиш 
билан рационал алмашинуви. 
Машқ қилишнинг мунтазам эмаслиги таълим жараёнида етарли 
даражада самара бермайди. Табиий ривожланиш қонуниятларидан амалиётда 
биз шунга гувоҳмизки, машғулотлар узлуксиз ва мунтазам олиб борилса, 
жисмоний машқлар таъсиридан организмнинг функционал имконияти, 
жисмоний қобилияти яхшиланади.
Мунтазам машғулотлардан ҳосил бўлган рефлекслар узлуксизликни 
талаб қилади. Узлуксизликнинг бузилиши малакани аста-секинлик билан 
сўнишига олиб келади. Мустаҳкамланиб автоматлашган ёки “олий ҳаракат 


112 
мақоми”да бажарила бошлаган ҳаракат таълим жараёнида фаолиятнинг 
мунтазам такрорлаш шартини, керак бўлса, талабини қўяди. Чунки 
организмнинг функционалҳолати яхшиланиб мунтазам машқ қилиш ва 
машғулотлар натижасида маълум натижани кўрсата бошлаган бўлса 
мунтазамлиликни бир оз бузилиши, ҳосилани аста-секин йўққа чиқишига 
олиб келиши мумкин. 
Образли қилиб хулоса килганда, мунтазам тизимли машғулотлар 
қолдирган яримшарлар пуўтлоғидаги “из”дан ижобий ўзгаришлар содир 
бўлади, янги ўзлаштирилмаганини ўрганиш осонлашади. Ж. Ламарк 
фикрича, «тизимли ва мунтазам равишда машқ қилдирилган орган аста-
секинлик билан ривожланади, ўсади, машқ қилдирилмагани ўз қобилиятини 
сусайтиради ва хусусиятини йўқотиб боради». 
Нисбатан катта бўлмаган танаффус актив мускул ҳужайралари 
вазнининг камайишига, компонентлари тузилишининг лозим бўлмаган 
ўзгаришларига,ҳатто морфологиясининг регрессиясига олиб келади. Айрим 
регрессив ўзгаришлар ҳатто 5-7 кунлик танаффусларда ҳам содир бўлиши 
мумкин (Н.В. Зимкин, Д.Л. Фердман, О.И. Файншмидт ва бошқалар).
Жисмоний камолотга эришиш жисмоний тарбия жараёнининг 
узлуксиз олиб борилиши танаффусларсиз, оқланмаган йўқотишларсиз,ҳар 
бир машғулотдаги самара олдинги машғулотнинг “из”иҳисобига қатлам-
қатлам бўлиб қалинлашса, аввалги машғулотлар келтириб чиқарган ижобий 
ўзгаришар такомиллаштирилса ва ривожлантирилсагина содир бўлади.
Бу талабни амалга ошириш жисмоий тарбия амалиётида ҳафтада 2, 3, 
4, ҳатто 5 мартабали машғулот (эрталабки зарядка ва бошқа қўшимчаларни 
ҳисобга 
олмаганҳолда)лар 
орқали 
йўлг 
қўйилади. Қолаверса, 
“шуғулланганлик” қанча юқори бўлса, машғулотлар орасидаги интерваллар 
шунча қисқаради ва жисмоний тарбия жараёни шунчалар зичлашади. Бу ўз 
навбатида организмнинг функционал имкониятини ижобий томонга 
ўзгартиради. Машғулотларнинг концентрацияси қанчалик юқори бўлса, 
академик машғулотлар ва спорт тренировкаси учун узлуксизликнинг 
ифодаланиши шунчалар характерли бўлиши мумкин. 

Download 1,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   171




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish