Маoлумотнома


Хатоларни тузатиш қоидаси



Download 1,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet73/171
Sana21.02.2022
Hajmi1,18 Mb.
#40597
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   171
Bog'liq
75. жисмоний тарбия назарияси

Хатоларни тузатиш қоидаси турли тумандир. Айтарли кўп 
тарқалганлари қуйидагилардир: 
Ўқувчи хатосини ўзи тушиниши керак. Такрорий тушинтириш ва 
машқни кўрсатиш, фаолиятни гапириб бериш хато ҳаракатларни англашга 
ёрдам берса, чизма тасвирлаш, ютуқ, хато ва камчиликларни машғулотларда 
ўртоқлари билан ўртоқлашишга, хато устида ҳаракат техникаси хақида 
суҳбатга чорлайди демак, бу таoлим жараёнининг муваффақияти деган 
сўздир. Амалий фаолиятларда эса нисбатан фойдали усул қарама-
қаршиликни 
енгиш 
ҳаракатлардир, яъни 
ҳаракатни 
мусс-куллар 
таранглаштириш бўшаштириш, амплитудаси ва йўналишига қараб контраст 
равишда бир-бирига солиштириб машқ қилиш самаралироқдир. Мускул 
ҳиссиётини бундай солиштириш ўз хатосини тушунишга ва уни тузатишни 
тўғри ҳал қилиш йўлини топишга ёрдам беради. Шу мақсадда 
ўзлаштирилаётган ҳаракат фаолиятини бошқа томонга, бошқа оёқ билан, қўл 
билан ёки ўзгартирилган шароитда бажариш ҳам фойда беради. Бунда ҳосил 
бўлган мускул ҳиссиёти уни одатдаги шароитда бажаришдагига солиштириш 
имконини беради ва хатоларни тузатишнинг эффектлироқ йўлини айтиш, 
кўрсатиш имконини беради. 
Хатоларнинг барчаси бирваракайига эмас, навбати билан, аҳамияти 
даражасига қараб тузатишга уриниш самарасиз бўлиб чиқиши мумкин. 
Одатда, хатоларни тузатиш унинг аҳамиятлиларини тузатишдан 
бошланади, чунки бошқа майда хатолар шулар орқали содир бўлаётган 
бўлиши мумкин. Масалан: финал куч сарфлашларидаги хатолар қоида 
сифатида охирги ҳаракат таркибидаги звеноларнинг келишувидан ҳам содир 
бўлиши кузатилади. Бундан ташқари, аниқланган хатолар ўзлаштирилаётган 
ҳаракатдан олдин бажарилган ҳаракат оқибатидан ҳам содир бўлишини 
назарда тутмоқ лозим. 
Аҳамиятли хато деганда, биз ҳаракат техникаси асосида содир бўлган 
хатони тушунамиз. Аҳамиятли ёки асосий ҳисобланган хатони тузатишни 
назарда тутиб бажарилган машқлар натижасида иккинчи даражали деб 
саналган хатолар ўз-ўзидан йўқолиши таoлим жараёни амалиётида кўп 
учрайдиган ҳодисадир. Фақат иккинчи даражали хатоларнинг автоматлашиб 
кетишига йўл қўймаслиги зарур холос. 
Ҳаракат 
структурасининг 
умумий 
схемасини 
тўғри 
бажарилаётганининг даражасини аниқлаб тўла ҳаракат актидаги пайдо 


102 
бўлган хатонинг нимага боғлиқлигини, йўлланма берувчи ёки тайёрлов 
машқининг нотўғри танланганлигининг окибатидан эмаслигини ҳисобга 
олиш мақсадга мувофиқ эканини унутмаслик керак. Бир вақтнинг ўзида машқ 
бажарилиш тезлиги ўқувчи имкониятига мос келмаслиги ижро 
техникасининг бузилишига олиб келади. 
Статик ҳолатлардаги хатоларни аниқлаш ва уларни баҳолаш жуда 
осон.
Ўқитувчининг ўқувчи хатосини аниқлаш учун бераётган кўрсатмаси 
ўқувчининг шу дақиқадаги имкониятига мувофиқ бўлиши керак. Масалан, уч 
усул билан канатга тирмашиб чиқишда «оёқ кучидан фойдаланинг» деб талаб 
қўйиш учун унинг қўл ва оёқларнинг координацияси (шу усул учун) 
олдиндан ривожлантирилган (машқ қилдирилган) ёки аксинча эканлигининг 
аҳамияти катта. 
«Йўқолди, тузатилди» деган хатоларларнинг кутилмаганда қайтадан 
пайдо бўлиши, уларни йўқотиш учун қўлланилган йўлланма берувчи 
машқларнинг вақти-вақти билан такрорлаб туришни талаб қилади. Шунга 
ўхшаш хатоларнинг бирдан пайдо бўлиб қолиши кўпинча янги 
ўзлаштирилган фаолиятни қийинроқ шароитда бажараётганда кузатилиши 
мумкин. 
Ҳаракатдаги хатоларни тузатишнинг йўлларидан яна бири уларни 
содир бўлишининг сабабини йўқотишдир, бу эса, ўз навбатида, хатонинг 
йўқолишига олиб келади. Бу усул таълим жараёнида йўлланма берувчи ва 
тайёрлов машқларини қўллаш орқали амалга оширилади;
- ўтилган (ўргатилган) материалларни қайта такрорлаш; - фаолиятнинг 
тўғри бажарилиши учун стимул яратувчи (масалан, узунликка сакрашда 
нотўғри югуриш) қадамини жойини, бажариш шароитини ўзгартириш. 
Ҳаракат фаолиятини ўзгартириш жараёнида хатоларнинг пайдо 
бўлиши ва уларнинг тузатилиши аҳамиятини ҳисобга олиш ўта муҳим 
бўлибгина қолмай, бу муаммо ҳаракат фаолиятини такомиллаштириш 
этапида ҳам сифат жиҳатидан бошқа даражада муҳимлигини инкор этиб 
бўлмайди. 

Download 1,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   171




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish