86
Шу боис, хомашёнинг нархи тушишидан хом ипак таннархи ҳам камаяди. Пилла
қобиғининг чувилиш ва хом ипак чиқиши пилла хомашёсидан
унумли
фойдаланишнинг асосий мезонларидан бири ҳисобланади. Юртимизда пилла
қобиғининг чувилиши 55-63 % бўлиб, Хитой ва Японияда эса 75-85 % ни ташкил
этади. Японияда сараланган пиллаларнинг солиштирма сарфи 2,3-2,4 ни ташкил этиб,
деярли 1,5 марта кам [1-5].
Олимларнинг таъкидлашича пилла қобиғи нуқсонларининг ҳосил бўлишига қараб
алоҳида категорияларга ажратилади [6-8].
Юқоридагиларни амалда синаш мақсадида мавсумда тайёрланган пиллаларни
саралаш орқали нуқсонлари бўйича таҳлил қилинди. Натижаларга кўра, нуқсонли
пиллаларнинг кўп улуши доғли пиллалар-69,14 %, атлас-18,27 %, шикастланган
қобиқли-2,91 % ни ташкил этади (расм).
Пилла
ўрашда
қобиқнинг
қават-қаватлиги
умумий
ҳажмда
65-85 % ни ташкил этади. Пилла қобиғи ғовакдор структурага эга бўлганлиги туфайли
уларнинг эзилиши натижасида кўп ҳолларда бу деформациялар дастлабки ҳолатига
қайтмайди. Айниқса, ички қаватлардаги ипларнинг жойлашуви ўзгариши пилла
қобиғининг юзасига қаттиқ урилиш натижасида юз беради. Тирик пиллаларни
жойлаштириш жараёнидаги куч таъсирида, яшиклардан сўриларга ағдариш вақтида ва
сояли қуритгичларда пиллаларни ағдариш вақтида кўп миқдордаги эзилган пиллалар
ҳосил бўлади. Ташқи куч таъсирида бўлган пилла қобиғининг деформацияси,
унинг
калибри ва қобиғининг қалинлиги каби технологик кўрсаткичларига боғлиқ бўлади.
Шунингдек, қуруқ пиллалар тирик пиллаларга қараганда тезроқ шикастланади.
Расм. Нуқсонли пиллаларнинг тақсимланиш диаграммаси.
Олиб борилган адабиётлар таҳлиллари ва ўтказилган амалий тажрибалар
натижалари шуни кўрсатдики, нуқсонли пиллаларни таҳлил қилганда шикастланган
пиллаларнинг миқдори 25-30 % ни ташкил этади. Пилла қобиғининг шикастланишига
табиий муҳит, сақлаш ва ташиш давридан ташқари қайта ишлаш жараёнлари ҳам
таъсир кўрсатиши маълум бўлди.
Юқорида келтирилган омиллар пиллаларга дастлабки ишлов бериш базаларидаги ишлов
бериш техника технологияларининг таъсир этувчи омиллари ҳисобланса, шу билан бир қаторда
пилла тайёрлаш мавсумида пиллакорларнинг агротехника қоидаларига риоя этишлари ҳам
муҳим роль ўйнайди.
Жумладан, тут ипак қуртини парваришлаш шароити, озуқа манбаининг
етарли ва сифатли бўлиши, хона ҳарорати ва намлигининг белгиланган талаб даражасида
бўлиш каби омилларга боғлиқдир. Тут ипак қуртини парваришлашнинг муҳим жиҳати
шундаки, уларнинг имкон қадар бешинчи ёшида бир вақтда етилиши, дасталарга тўлиқ чиқиши
ва бир вақтда пилла ўрашини таъминлаш лозим. Тут ипак қурти ўраган
пилланинг пишиб
етилганлиги айнан сифатли пилла хомашёсини тайёрлашга асосий таъсир этувчи омилларидан
87
бири ҳисобланади. Пиллакорлар томонидан тут ипак қуртини парваришлашда айнан мана шу
кўрсаткичларга муҳим эътибор қаратиш муҳим ҳисобланади.
Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, мавсумда етиштирилган пиллаларнинг пишиб
етилганлик даражаси нафақат пилла қобиғи хусусиятларига салбий таъсир қилади, қолаверса,
пилла ғумбагининг чиқиши ва технологик хусусиятларига ҳам ўз таъсирини кўрсатади. Пишиб
етилмаган пиллаларда тут ипак қурти тўлиқ қобиқни ўраб бўлмаган ва ғумбакка
айланиб
улгурмаган бўлади. Натижада, иссиқ ҳаво таъсирига учраган пилла қурти ёрилиши ҳисобига
доғли пиллалар миқдорини ошириб, хом ипак чиқиш миқдорини камайишига олиб келади.
Шикастланган пиллаларни навлилари билан қўшиб чувиш жараённи қийинлаштириб,
хом ипак чиқишини камайтиради. Шу боис, эзилган пиллаларни буғлаш, силкитиш ва
чувиш учун махсус технологик режим қўллаш керак. Пилла хомашёсидан унумли
фойдаланиш учун дастлаб юқоридаги келтирилган қобиқни шикастловчи сабабларни
бартараф этиш ва имкон қадар нуқсонли пиллалар миқдорини камайтириш зарур.
Бунинг учун пиллаларни тайёрлаш ва қайта ишлашда белгиланган меъёрий қоидаларга
амал қилиш талаб этилади. Бунинг учун навсиз ва нуқсонли пиллалар миқдорини
камайтириш, мавжудларини қайта ишлаш технологиясини
такомиллаштириш ва ипак
йигириш учун сифатли хомашё тайёрлаш лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: