Мақола ва тезислар номи



Download 27,31 Mb.
Pdf ko'rish
bet71/585
Sana19.02.2023
Hajmi27,31 Mb.
#912981
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   585
Bog'liq
1ITS - 2021 To\'plami

ТЕХНОЛОГИЯСИНИНГ ТАДҚИҚИ 
УЎК 677.371.021.001.76 
Абрайқулов Б.-изланувчи, Хасанов Ж.-изланувчи, Авазов К.-доцент 
Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти 
Мазкур мақолада пиллакашликда ҳосил бўладиган навсиз ва нуқсонли пиллаларни қайта 
ишлашнинг самарали йўллари ва ипак йигириш корхоналари учун хомашё тайёрлаш 
технологиясининг тадқиқи натижалари келтирилган. 
В статье представлены результаты исследований эффективных способов переработки 
некачественных и бракованных коконов в селекции тутового шелкопряда и технологии 
подготовки сырья для шелкопрядильных предприятий.
This article presents the results of research on effective ways of processing low-quality and 
defective cocoons formed in silkworm breeding and the technology of preparation of raw materials for 
silk spinning enterprises. 
Республикамиз ипак йигириш корхоналарида ҳар йили жуда кўп миқдорда чиқиндилар 
ҳосил бўлади, улар саноатда кам қўлланилади. Ипак толасини йигиришда ажралиб чиқадиган 
калта толалар (тарандилар) 35-40 % ни ташкил қилади. Бундай чиқиндилардан қисман аппарат 
технологик тизимидаги йигирилган ипак ёки нотўқима материаллар тайёрлашда фойдаланиш 
мумкин. Бу қимматбаҳо хомашёни юртимизда қайта ишлайдиган корхонанинг мавжуд эмаслиги 
учун уни арзон нархда чет элга сотиб юборишга тўғри келмоқда.
Пиллакашлик корхоналарида кўп вақт нуқсонли пиллалар йиғилиб қолади ва улар узоқ 
вақт бир жойда сақлаш ҳисобига моғорлаб чирий бошлайди, бу хомашёни сифатини 
пасайишига олиб келади. Узоқ вақт нуқсонли пиллаларни сақлаш жараёнида ғумбакни ёғи 
қобиққа сингиб уни ёғланганлик даражаси ошиб кетади. Шунинг учун навсиз пиллаларни 
махсус агрегатларда қобиғини қирқиб ғумбагидан ажратиб, тойлаб ипак йигириш 
корхоналарига жўнатилар эди. Ҳозирги кунда бу вазифани бажариш учун МКРА-1 пилла 
қирқиш агрегатидан фойдаланилади [1-5]. 
Олимларнинг таъкидлашича навсиз ва нуқсонли пиллаларни МКРА-1 агрегатида қайта 
ишлаб, ғумбак ва қурт пўстидан механик йўл билан тозалаш натижасида тола чиқиши 35-40 % 
оралиғида бўлиб, бу толаларни тараш жараёнидаги тарам чиқиши 40-45 % ташкил қилади 

6-7


Бу усулда навсиз ва нуқсонли пиллаларни ғумбакдан тозалаш технологиясининг авфзаллик 
томонлари бўлишига қарамасдан, қатор камчиликлари ҳам мавжуд. Жумладан: -пилла қобиғини 
қирқиш натижасида сунъий равишда калта толалар ҳосил бўлишига олиб келади. Ундаги 
мавжуд узлуксиз пилла иплари турли узунликдаги калта бўлакларга айланиши, қайнатилгандан 
кейин чигаллашган, назорат қилиб бўлмайдиган толалар миқдорини оширади. Бу эса, ипак 
йигириш жараёнида тарам чиқиш миқдорини камайтиради; 
Навсиз ва нуқсонли пиллалардан 
олинган хомашёни қайта 
ишлашнинг мавжуд усули
ВРКВ да титиш 
Навсиз ва нуқсонли пиллалардан 
олинган хомашёни қайта ишлашнинг 
таклиф этилаётган усули 
Лос 
узуқлар 
Қирқилган 
пилла қобиғи 
Холст 
II
Лос 
узуқлар 
Такомиллашган 
технологияда 
олинган Холст I 
Холст 
II 


89 
Расм. Навсиз ва нуқсонли пиллаларни мавжуд ва таклиф этилаётган усулларда қайта 
ишлаб йигирилган ипга хомашё тайёрлашнинг технологик жараёнлари кетма-кетлиги. 
Шу боис, пилла чиқиндиларини қайта ишлаш технологиясининг юқорида келтирилган 
мавжуд камчилликларини бартараф этиш ва қобиқ таркибидаги ипак толалари чувилиб 
параллел ҳолатдаги ипак хомашёсини олиш имкони яратилди.
Хом ипак чувиб олишга мўлжалланган КМС-10ВУ механик дастгоҳида навсиз ва 
нуқсонли пиллалардан юқори чизиқли зичликдаги хом ипакни чувиб олиш учун 
такомиллаштирилди. Бу эса, механик пилла чувиш дастгоҳларидан ва нуқсонли пиллалардан 
самарали фойдаланиш имконини берди. Натижада навсиз ва нуқсонли пиллалардан йигириш 
учун хомашё тайёрлашнинг такомиллашган технологияси таклиф этилди.
Таклиф этилаётган технологияда эса мазкур жараён ўрнига навсиз ва нуқсонли 
пиллалардан самарали фойдаланиш учун дастлаб улар такомиллаштирилган КМС-10ВУ 
дастгоҳида чувилиб юқори чизиқли хом ипак ишлаб чиқарилади. Сўнгра охиригача чувилмаган 
пиллалардан эса қозиқли барабанда қайта ишланиб холст I ишлаб чиқарилади. Ипак йигириш 
корхоналарида навсиз ва нуқсонли пиллалар қобиғини қирқиб фойдаланиш тараш ва қайта 
тараш жараёнларида тарандилар миқдорининг ортишига, тарам миқдорининг камайишига ва 
корхона самарадорлигининг пасайишига олиб келади. Шуларни эътиборга олган ҳолда 
йигирилган ипга хомашё тайёрлашнинг такомиллашган технологияси таклиф этилди (расм). 

Download 27,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   585




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish