861
иккинчиси – иллатлар.
Фазилатларнинг акси иллатлар, иллатларнинг акси эса
фазилатлардир. Халқ фазилатлар эгаси бўлган инсонни «бамаъни одам», иллатлари кўп
кишини эса «бемаъни одам» дейди.
Фазилатлар деганда фақат яхши хусусиятлар, иллатлар деганда эса фақат ёмон
хусусиятлар тушунилади. Шунинг учун мавжуд таърифлардан келиб чиқиб айтилса, инсонни
бошқа жонзотлардан ажратиб, улардан устун қилиб турадиган жамики фазилатлар
мажмуасига «ахлоқ» ва «маънавият» дейилади. Модомики, киши ахлоқий ва маънавий етук
бўлишни истаса, унинг олдида икки муҳим вазифа кўндаланг бўлади. Биринчиси – у ўзида
жамики
эзгу
жиҳатларни
шакллантириши,
фазилатларини
тинимсиз
равишда
такомиллаштириб бориши зарур. Иккинчиси – барча иллатлардан қутулиб, уларни ўзига асло
юқтирмасликка ҳаракат қилиши лозим. Зеро, ҳамманинг ҳам қўлидан келавермайди ижобий
фазилатларни ўзида шакиллантириш.
Бу борада Арасту “Ахлоқий кабр” асарида қуйидагича келтириб ўтган. “Ўртачадан узоқ
турган нарса фазилатга энг кўп зид келади. Фазилат мўтадилликдир. Фазилат қарама-қарши
хислат ва майлларнинг ўртасидаги ҳолатдир. Икки сабабга кўра, биз муътадилликка ё
ортиқчаликни, ё камликни зид деб биламиз. Биринчи ҳолда, инсоннинг муайян руҳий ҳолати
ёки феъл-атвори ўртачага (муътадилликка) яқинми ёки узоқми эканлигига қараб, ҳукм
чиқарамиз. Иккинчи бир ҳолатда эса, инсон табиатида қайси нарса кўпроқ бўлса, фазилат
ҳисобланувчи муътадилликнинг зидди ҳисобланади”[2].
Демак, «ахлоқ» ва «маънавият» ҳамда «фазилат» бир-бирига чамбарчас боғлиқ
тушунчалардир. Шунинг учун ҳам инсоний фазилатлар юксак ахлоқ ва маънавият асоси
ҳисобланади. Ахлоқ ва маънавият масалаларини ҳар тарафлама қамраб олиб, таҳлил қилиш
борасида биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг «Юксак маънавият – энгилмас куч»
асаридан қелтирилган. Халқимизнинг турмуши ва тафаккур тарзидаги бошқаларга асло
ўхшамайдиган, минг йиллар мобайнида шаклланган бир қатор ўзига хос жиҳатлар ҳақида
тўхталар экан, муаллиф шундай ёзади: «Мисол учун, тилимиздаги меҳр-оқибат, меҳр-
муҳаббат, меҳр-шафқат, қадр-қиммат деган, бир-бирини чуқур
маъно-мазмун билан
бойитадиган ва тўлдирадиган ибораларни олайлик. Қанчалик ғалати туюлмасин, бу
ибораларни бошқа тилларга айнан таржима қилишнинг ўзи мушкул бир муаммо» [3] Шу
парчанинг ўзида меҳр-оқибатлилик, меҳр-муҳаббат кўрсатиш, меҳр-шафқат қилиш, қадр-
қимматни билиш каби инсоний фазилатлар ҳақида сўз боряпти.
Асарнинг кейинги саҳифаларида қуйидаги инсоний фазилатлар тилга олинади ва
таҳлил этилади: дўст-биродарлик, ватанпарварлик, фидойилик, баркамоллик, дахлдорлик,
руҳан
покланиш, қалбан улғайиш, иймон-эътиқодлилик, мардлик, саховат, камтарлик,
ҳалоллик, холислик, эзгулик, комиллик, адолатпарварлик, виждон поклиги ва бедорлиги,
ҳақиқатпарварлик, инсоф, диёнат, одамийлик,
инсонни тушуниш, ҳақгўйлик, ор-номус,
мурувват, ҳиммат, азму шижоат, донишмандлик, азми қатъийлик, ҳушёрлик, шижоат, ақл-
идрок, яхшилик, меҳрибонлик, раҳмдиллик, ўзаро ҳурмат, ахлоқ-одоб, оилапарварлик,
одоблилик, ақллилик, меҳнатсеварлик, уят, андиша, шарму ҳаё, ибо, иффатлилик, ўз кучига
ишониш, бақувват ирода, мустаҳкам ишонч, дўстлик, маънавий жасорат, қаҳрамонлик,
жасурлик. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, ана шу инсоний фазилатларнинг бари – ўзбек
халқига хос. Улар элимизнинг асрлар мобайнида шаклланган юксак маънавиятидан далолат
беради. Таъкидлаш жоизки, виждонлилик инсоннинг инсонлигини кўрсатиб
турадиган юксак
маънавий фазилатлардан бири ҳисобланади. Келинг, шу биргина фазилатга кенгроқ
тўхталайлик.
«Виждон» асли арабча «важада» («топмоқ») феъл ўзагидан ясалган. Эски тилимизга
оид луғатларда бу сўзнинг икки маъноси қайд этилган:
1) топмоқ, пайдо қилмоқ, билмоқ; 2) ақлий муҳокама натижаси, ўз хатти-ҳаракатига
жавобгарлик ҳисси. Ўзбек тилига бу сўзнинг фақат иккинчи маъносигина ўтган. Яъни, биз
«виждон» деганда ўзимизнинг феъл-атворимиз, хатти-ҳаракатимизга баҳо бериш мезони
сифатидаги маънони тушунамиз. Бир муаммоли вазият юзага келса, «Ҳар кимнинг
виждонига ҳавола», дейишимиз ҳам бежиз эмас.
862
Беш жилдли «Ўзбек тилининг изоҳли луғати»да «виждон» сўзига: «Кишининг ўз хатти-
ҳаракати, қилмиши,
юриш-туриши учун одамлар, жамоатчилик олдидаги масъулият ҳисси,
инсонийликнинг асосий белгиларидан бири; диёнат, инсоф»[4], – деган таъриф берилган.
Луғатда «виждонан», «виждоний», «виждонли», «виждонсиз», «виждонсизлик» тушунчалари
ҳам шарҳланган. Ўзбек халқ мақолларидан бирида эса:
Остонадан айвон яхши,
Виждонсиздан ҳайвон яхши, – дейилади.
«Виждон» тушунчасига «Ўзбекистон миллий энтсиклопедияси»да шундай таъриф
берилган: «Виждон – ахлоқий тушунча, яхшилик нима-ю, ёмонлик нималигига жавоб
берадиган ички ишонч, ўз хатти-ҳаракатлари учун ахлоқий масъулиятни англаш. Виждон
шахснинг ахлоқий жиҳатдан ўз-ўзини назорат қила олиш, ўзида ахлоқий бурчни мустақил
шакллантириш ҳамда ўзидан уни адо этишни талаб қилиш ва хатти-ҳаракатларига баҳо
бериш қобилиятини ифодалайди. Виждон дастлабки ахлоқий майл бўлиб, ташқи
таъсир
туфайли ривожланиши ёки сўниши мумкин. У эҳтирос, ҳиссиёт шаклида шахснинг ўз хатти-
ҳаракатлари учун уялиш, пушаймон бўлиш ёки ахлоқий қониқиш сифатида намоён бўлади.
Виждон яхшилик, бурч, бахт, ҳалоллик каби бошқа ахлоқий тушунчалар билан боғлиқ.
Жамиятнинг ривожланиши, маънавий, ахлоқий юксалиши билан «виждон» тушунчасининг
мазмуни ва моҳияти бойиб боради.
Do'stlaringiz bilan baham: