Мақола ва тезислар номи



Download 27,31 Mb.
Pdf ko'rish
bet552/585
Sana19.02.2023
Hajmi27,31 Mb.
#912981
1   ...   548   549   550   551   552   553   554   555   ...   585
Bog'liq
1ITS - 2021 To\'plami

 
Фойдаланилган адабиётлар: 
1.
Бухара // Архитектурная эпиграфика Узбекистана / Абдухаликов Ф. - Т.: Uzbekistan 
today, 2016.
2.
Бухоро шарқ дурдонаси.Тошкент. “Шарқ”1997й. 232б. 
3.
Бартольд В.В. Туркестан в эпоху монгольского нашествия //Сочинения: в IX т. 
4.
История Бухары с древнейших времен до наших дней. Ташкент. 1976. 
5.
Наршахи. История Бухары. Ташкент. 1897. 
6.
Массон В. М. Бухара в истории Узбекистана. — Бухара, 1995 — 52 с. 
7.
Мец А. Мусульманский Ренессанс. — М.: Наука, 1973. — 473 с. 
8.
Петрушевский И. П. — Москва: Восточной литературы, 1963. — Т. I. — 761 p. 
9.
Ремпель Л.И. Далёкое и близкое. Страницы жизни, быта, строительного дела, 
ремесла и искусства старой Бухары: Бухарские записи. - Т.: Изд. лит. и искусства. 1981.-302с. 
10.
 
Ричард Фрай. Бухара в Средние века. На стыке персидских традиций и исламской 
культуры. 2017. 
11.
Салимов Д.В. Влияние исламской науки на западной цивилизации. 
Международный научный журнал «Символ науки» № 5, 2016г. ISNN 2410-7000X.
12.
Сухарева О. А. Квартальная община позднефеодального города Бухары. М.,1976.
13.
Ҳамроев Ҳ. Р.Самонийлар даврида Бухоро ислом илми ва маданияти маркази 
сифатида.“Buxoroda islom madaniyatini modernizatsiyalash va turizmni barqaror rivojlantirish 
istiqbollari” Xalqaro ilmiy-amaliy anjuman.24 fevral, 2020 yil. Buxoro. 131-133 betlar. 
 


857 
ТАРБИЯ ЖАРАЁННИНГ ПЕДАГОГИК-ПСИХОЛОГИК ЖИҲАТЛАРИ 
Ҳамроқулова Д.Ф. 
Тошкент давлат техника университети 
Ўз ҳаёти, маънавияти ва келажагининг бунёдкори бўлган бола шахсининг камол 
топишида оила муҳити, соғлом турмуш тарзи биринчи галда аҳамиятли. Ота-она 
жамиятнинг асосий бўғини – оиланинг муқаддаслигини дилдан ҳис этиш, оилани мустаҳкам, 
барқарор ва умрбоқий бўлишида эр-хотиннинг масъуллиги, бола тарбиясига бўлган ёндашув, 
оиланинг оғир юкини тортищда ота-онанинг ўрни, яъни ота топарман, она тутарман, оила 
бюджетининг оқилона тежаб-тергаб ўз ўрни билан сарфлашда ҳамфикрлик, ҳаммаслаҳатлик 
ҳамда ўзаро тенглик тамойили, оилани мустаҳкамлаш ва соғлом турмуш тарзини таъминлаш 
омилидир.Оиладаги юксак маънавий-ахлоқий муносабатлар миллий ва умуминсоний 
қадриятларнинг ўрнини мустаҳкамлаш ҳамда ижтимоий ҳаётни такомиллаштириш 
гаровидир. 
Оила жамиятнинг ижтимоий, иқтисодий ва демографик ривожланишга пойдевор 
бўладиган асосий ижтимоий институт бўлиб, мамлакатимизда оиланинг мавқеи ниҳоятда 
юқори. Оила муҳити қанчалик соғлом бўлса, жамият ҳам, Ватан эрки ва истиқболи ҳам 
шунчалик соғлом ва шарафли бўлади. 
Зеро, бозор иқтисодиётига асосланган фуқоролик жамият ва ҳуқуқий давлатни 
яратишнинг муҳим шартларидан бири, ҳар жиҳатдан соғлом, мустақил фикрловчи, 
маънавияти юксак янги авлодни тарбиялашдан иборат. Бу ўринда ота-она ўз фарзанди 
тимсолида эзгу орзу-ниятларини юзага чиқишини тасаввур қилади. Президентимиз 
таъкидлаганидек: “Бола тарбиясида соғлом насл масаласи ҳам муҳим роль ўйнашини инкор 
этиб бўлмайди. Ақли расо ҳар қайси инсон яхши англайдики, бу ёруғ дунёда ҳаёт бор экан, 
оила бор. Оила бор экан, фарзанд деб аталмиш бебаҳо неъмат бор. Фарзанд бор экан, 
одамзод ҳамиша эзгу орзу ва интилишлар билан яшайди” Оила авлодлар занжирини 
боғловчи олтин ҳалқа бўлиб, наинки “эр-хотин”лик вазифаларини тартибга солиш, балки 
насл қолдириш эҳтиёжи туфайли юзага келган ижтимоий- биологик ҳодиса ҳисобланади. 
Оилада фарзанднинг дунёга келиши эр-хотин муносабатларини уйғунлантирувчи 
илоҳий неъматдир. Қиз фарзандни узатаётганда “Иллоё борган жойингда бахтингни топ, 
жуфтинг билан қўша қариб, ували- жували бўлгин” деб дуога қўл очишади. Соғлом 
фарзанднинг дунёга келиши эса соғлом қиз тарбияси билан боғлиқ. 
Оилавий тарбияда онанинг хулқ-атвори қизга кўчади. Шунга мувофиқ доно халқимиз 
“Онасини кўриб қизини ол”, дейишади. Қиз бола тарбиясида унинг маънавий сифатларини 
ташкил этувчи асосий белгилар: ҳаё, иффат, одоб, оқилалик, сарамжон-саришталик, ибо, 
камтарлик ва нафосатлиликдан иборат. 
Ўғил бола тарбиясида жасурлик, мардлик, иродалилик, ватанпарварлик, ғайрат ва 
шижоатли бўлишлик каби сифатлар алоҳида аҳамият касб этади.
Соғлом насл тарбияда қиз боланинг алоҳида ўрнини қайд этиши лозим. Айниқса қиз 
боланинг руҳан, жисмонан ва маънан соғлом бўлиб улғайишида оила, мактаб ва маҳалланинг 
ўзаро ҳамкорлиги, яъни олиб борилаётган тарбиявий ишлар самарадорлиги ўта муҳим. Қиз 
болани кузатувчи кўзлар кўп. Унинг ақл-заковати, қадди-қомати, ҳулқи, оилавий ҳаётга қай 
даражада тайёрлиги суриштирилади. Қиз болага баҳо беришдан аввал унинг ота-онасига 
баҳо берилади. Узоқ-узоқлардан “фалон шаҳар ёки қишлоқнинг фалон маҳалласида бир қиз 
бор экан” деб гап бошлашади, ўзаро суҳбатлар чоғида. Гап асносида “кийимлари ҳам ўзига 
ярашиқли, одми, ўзига мос”, деб қистириб ҳам ўтишади. Бу ўринда янгалар ва қўни-
қўшниларнинг фикрлари кўпроқ аҳамиятли бўлиб чиқади. Чунки қиз болани қандай тарбия 
топганлигини баҳоловчи асосий экспертлар шулар. Яъни янгалар, қўшнилар, дугоналар ва 
қариндошлар ҳамда тарбия муассасасининг ходимлари бўлишади. Шунинг учун қиз 
боланинг иши нозик. Оллоҳнинг ўзи асрасин дейлик. Биронта ортиқча сўз билан қиз болани 
айбсиз айбдор бўлиб қолиши ҳеч гап эмас. Бу ўринда, қиз бола тарбиясида асосий юк, яъни 


858 
масъулият она зиммасида бўлади. Тарбияли, эътиборли, меҳнасевар она ҳамиша қизларини 
ўзи каби бўлишини истайди ва бор билим ва тажрибасини қиз бола тарбиясини тўкис, 
беками кўст бўлишига сарфлайди. Бу ўринда албатта отанинг, қариндош-уруғ, маҳалла, 
тарбия муассасаларининг ҳам алоҳида ўрни борлигини қайд этиш лозим. Ҳа, аёл-миллат 
келажаги, соғлом боланинг дунёга келиши бир томондан қиз боланинг соғлом ўсиши, 
тарбиясига боғлиқ бўлса, яна бир жиҳати бўлажак онанинг ҳомиладорлик даври фаолияти 
билан боғлиқ.
Оилада фарзанд туғилди. Хонадон бир олам қувонч ва шодликка тўлди. Янги 
меҳмоннинг дунёга келиши жамият тараққиёти йўлида янги, навқирон авлодларни 
шаклланишидан иборат. Аёлнинг ҳомиладорлик давридан бошлаб, боланинг туғилиши ва 
ундан кейинги ривожланиш босқичлари ўзига хос ижтимоий, тарбиявий, тиббий ҳамда 
иқтисодий муаммоларни ҳал этишни талаб қилади. 
Инсоннинг туғилиши ва унинг тарбияси ижтимоий ҳодиса бўлса, ижтимоий ҳаётда қиз 
бола тарбияси, она тарбияси ундан-да ўта муҳим ва ўта нозикдир. Бола туғиш, уни эмизиш ва 
катта қилиш қандайдир ўз-ўзидан кечадиган жараёнга ўхшаб кетади. Аслида бўлажак онани, 
айниқса, ёш, тажрибасиз онани ҳомиладорлик давридан бошлаб, унинг саломатлигини 
муҳофаза қилиш илмий асосланган чора-тадбирлар муҳлатини ўз ичига олади. Бўлажак она 
саломатлигини таъминловчи шарт-шароитлар, ўз вақтида тиббий кўрикдан ўтиб бориш, 
меъёрида озиқланиш, ухлаш, жисмоний ҳаракатлар, тоза ҳаво ва қуёш нуридан баҳраманд 
бўлиш каби омиллардан ташқари, бўлажак онанинг яхши кайфиятда бўлиши, яхши ният ва 
орзулар қилиши ҳомила ривожида муҳим аҳамият касб этади.
Баъзи оилаларда ота-она, қайнона ва қайноталар тушуниб-тушунмай бу масалага бир 
томонлама ёндашишади. Айниқса бўлажак онани тўйиб ухлолмаслиги, кундалик режимга 
амал қилмаслик, жисмонан қалтис ҳаракатлар, асабийлашув, баъзан руҳан азоб чекиш каби 
ҳоллар ҳомила ривожида ўзининг асоратини кўрсатмай қолмайди. Демак, бўлажак онанинг 
ҳомиладорлик даври ўзига хос тиббий-тарбиявий жараённи ўз ичига қамраб олади. 
Ҳомиладорликда она организимида кечадиган нормал физиологик ўзгаришлар табиий-
биологик ҳолат ҳисобланиб, аксарият ҳолларда бўлажак она руҳиятидаги ўзгаришлар 
организмдаги физиологик жараёнга ўз таъсирини кўрсатади. Бунга биргина мисол 
тариқасида америкалик олимларнинг оборт олдидан ҳомиланинг ҳолатини улътра товуш 
сигналлари ёрдамида кузатишлари, яъни эмбирионнинг нақадар қийналиб, “дод-фарёд” 
билан илтижо қилганини қайд этиб ўтишнинг ўзи кифоя. Қаранки, эмбрионда ҳали бош мия 
ярим шарлари пўстлоғи шаклланиб улгурмаган бўлсада, ўзига хос руҳий-ҳиссий реакция 
шаклланиб улгурганлиги исботланган. Шунга кўра оборт масаласи ва унинг она 
организимига зарарли таъсири тиббиёт илмида алоҳида ўрганилган. Бу ҳақида соҳа 
мутахассислари қиз бола тарбиясида ва бўлажак онанинг тиббий кўрикдан ўтиш даврида 
тарбиявий профлактик ишларини олиб боришлари етакчи омил саналади.
Дунёга келган болани эмизиш, эркалаш, меҳр бериш, алла айтиш бевосита онанинг 
нозик ҳис-туйғулари, руҳий-тарбиявий ҳолати билан боғлиқ. Айниқса чилла сақлаш, қирқ 
кунга қадар она-болани эҳтиёт қилиш, бегоналар ва жумладан қариндош-уруғларни 
киритмаслик удуми яхши тарбиявий омил ҳисобланиб, чилла даврида она бир оз қувватга 
тўлиб олса, бола ҳар ҳолда ташқи муҳит, оила шароитига мослашиб олади. Қирқ кундан 
сўнг, чилла қочди маросими ўтказилиб, сўнг қариндош-уруғлар, қўни-қўшнилар она-болани 
йўқлаб келишади. Бу удум қадим-қадимдан ўз аҳамиятини сақлаб келмоқда. Табиийки бола 
туғилгандан эътиборан она меҳри ҳис-туйғуларига эҳтиёж сезади. Она болага меҳр бериш 
баробарида доимо болани эркалатиб гапириб, мимик ҳаракатлар билан суюши лозим. Баъзи 
ёш, тажрибасиз оналар болага меҳр беришга интилсада, гапирмасдан суюш билан 
чекланишади. Бу нотўғри ёндашув ҳисобланади. Бола қанчалик кўп гапга солинса, бош мия 
ярим шарлари пўстининг эластиклиги тез ривожланиб, келгусида эрта тили чиқишга асос 
бўлади. Шунга кўра, она меҳрига ва ҳидига тўйган бола руҳан тетик ҳамда бардам бўлиб 
улғаяди.


859 
Бешик боласи – бек боласи дейишади. Бешик боласига ҳар доим оналаримиз алла 
айтишган. Алла - мангулик мадҳияси. Унинг сиру синоати ҳали тўлиғича очилмаган. Бу
ўринда бўлажак оналаримизни аллани билишлари муҳим тарбиявий аҳамиятга эга. Аллада 
барча донишмандларимиз топган ва ҳали топилмаган руҳий-маьнавий озуқа яширинган. 
Ҳозирги кунда болаларимизга янгича тафаккурловчи оналар керак. Компъютер 
техникаси, интернет тизими, инглиз тилини биринчи синфдан ўрганиш, бугунги ёш 
оналаримиз олдига алоҳида масъулият юклайди. Акс ҳолда ўзининг болажонлари 
саволларига жавоб бера олмай уялиб қолишлари ҳеч гап эмас. Ҳадисларимизда “Бешикдан 
қабргача илм ўрган”, деб бежиз айтилмаганда! Шунинг учун бугуни соғлом руҳиятли 
болажонларимиз тарбиясида маърифатли, юксак маънавиятли, зукко оналар ҳамда оталар 
керак. Шу ўринда Президентимизнинг “...инсон қалбига йўл аввало таълим-тарбиядан 
бошланади” деган доно фикрларини ҳамиша ёдда тутишимиз лозим . 
Тарбия мавсумий жараён эмас. Бола тарбиясида муҳит бош мезон бўлиб қолмаслиги 
лозим. Соғлом ўзакнинг қудратли бўлиши учун фақат тарбия ва таълим керак. Бу вазифанинг 
асосини келажак авлод тарбияси ташкил этади. Дунё мамлакатлари ичида биринчи бўлиб 
Ўзбекистонда “Соғлом авлод учун” орденининг таъсис этилиши ҳар қандай маънавиятнинг 
асосини комил инсон тарбияси ташкил этишини кўрсатиб турибди. 
Комиллик аёлга бўлган муҳаббатдан бошланади. Ҳаётнинг ибтидоси ҳам аёл. Она ўз 
жонидан жон ундирса, устоз-муаллим қалб қўри билан шогирд тарбиялайди. Аёл шоҳ 
бўлишни орзу қилмайди. Бўлажак Ватан посбонлари туғишни ва уларни соғлом қилиб вояга 
етказишни орзу қилади. Шунга кўра она ва тарбиячининг ўзи маънавий соғлом бўлиши 
керак. Қолаверса бу борада тарбия ва тиббиёт муассасаларининг изчил ҳамкорлиги соғлом 
насл тарбиясининг омили саналади.
Ҳозирги шароитида оилани аввайлаб асрайдиган ўғил-қизларни тарбиялаш, уларни 
тежамкор бўлиши, фарзандларни ижтимоий фойдали меҳнатга жалб этиб, бўш вақтларини 
мазмунли ўтказишлари, бекорчилик ҳамда болани зерикиб қолишига йўл қўймасликлари, 
ҳаётий муаммоларни ўзаро келишиб, сабр-тоқат билан бартараф этишлари оила учун ҳам, 
жамият учун ҳам фойдалидир. Шу нарсани алоҳида таъкидлаш лозимки, маънавий, ҳуқуқий 
маданиятга эга бўлган оила ҳар қандай чигал, муаммоли вазиятларда ҳам тўғри ва аниқ 
йўлни танлай олади. 
Дунёни гўзаллик қутқаради дейишади. Инсонни нафосатга бойлиги унинг болалигига 
боғланиб кетади. Ёш бола ҳар нарсага қизиқувчан бўлади. Айниқса қушларнинг сайраши, 
чиройли гуллар, табиат мўъжизалари, фасллар билан боғлиқ турли манзаралар, мевалар, 
ҳайвонот дунёси, болани бефарқ қолдирмайди. Бир гап билан айтганда гўзалликка интилиб 
яшаш эстетик тарбиянинг асосини ташкил қилади. 
Айтишларича, инсон танасига жонни мусиқа орқали сингдирилган экан. Шу боис ҳам 
қайсидир маънода санъатни илоҳийликка даҳлдор деб ҳисоблашади. Санъат – руҳий олам 
билан боғлиқ бўлган ўта нозик соҳа. Қолаверса, санъат – поклик дунёси. Дунёга боланинг 
кўзи билан қаралса, ҳамма нарса гўзал ва пок бўлиб кўринади. Бу соғлом руҳиятнинг 
аломати. Соғлом бола тарбиясида мумтоз куй-қўшиқлар орқали унинг руҳий тарбиясига, 
руҳан тетиклигига эришиш, болани гўзаллик оламига олиб кириш мақсадга мувофиқ. Шунда 
бола яхши ва ёмонни, чиройли ва ҳунукни, қўпол ва нозикликни аста-секин ўргана 
бошлайди. Чиройли рангларда тасвирланган турли хил қўғирчоқлар ва ўйинчоқларга 
интилади, “бер!” – деб талпинади. Чиройли кийимларни фарқлайди. Бола икки ёшидан 
эътиборан аҳлоқий чегараларни фарқлай бошлайди. Уч ёшдан эътиборан эса “Уят” 
тушунчасининг маъносини англайди. Соғлом бола чеҳрасида самимийлик, тўғрилик, 
гўзаллик нур каби уфуриб туради. Меҳр берган ота-онани бола ҳам меҳр билан севади
буюрган “иши”ни қилади ва ундан завқланади. Бу ота-она ва фарзандлар ўртасидаги меҳр-
оқибат, ҳурмат ва ғамхўрлик ифодаси.
Санъатга, гўзалликка қизиққан бола соғлом ва фаросатли бўлиб улғаяди. Ёмонлик ва 
шумликни ҳаёлига ҳам келтирмайди. Қалби пок ва беғубор ўсади. Боланинг маънавий-
аҳлоқий ҳусусиятлари айни пайтда бадиий-эстетик дидининг ўсишига туртки бўлади. 


860 
Болаликдан миллий қўшиқ ва мусиқа оҳангини тинглашга одатланган бола руҳан ва 
жисмонан соғлом бўлади.

Download 27,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   548   549   550   551   552   553   554   555   ...   585




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish