Мақола ва тезислар номи



Download 27,31 Mb.
Pdf ko'rish
bet483/585
Sana19.02.2023
Hajmi27,31 Mb.
#912981
1   ...   479   480   481   482   483   484   485   486   ...   585
Bog'liq
1ITS - 2021 To\'plami

Калит сўзлар.
Ёлғизлик, онг ости “мен”и ва онгдаги “мен”, дарахт, дераза,
жамият, борлиқ, иш, ижод, асар, қарама-қаршилик 
Ключевые слова.
Одиночество, подсознательное “я” и в сознании “я”, дерево,окно, 
общество, работа, творчество, произведение, окружающие, противостояние. 
Одамзотнинг табиати қизиқ. Ҳеч тиниб-тинчимайди, доимо ҳаракатда: нимадир 
қилгиси, яратгиси, оламнинг, қолаверса, ўзининг бутун сир-асрорини билгиси, керак бўлса, 
унга ўзгартиш киритгиси келаверади.
Яқинда интернетда бир мақола ўқиб қолдим. Бир журналист Лотин Америкасига бориб, 
у ерда аборигенлар борми, бор бўлса, ҳозирги замонда улар кандай яшамоқдалар? Уларнинг 
ҳаётига ҳам замонавийлик кириб келганми- йўкми, кирмаган бўлса, уларнинг яшаш тарзи 
қандай экан, билмоқчи бўлибди. Дастлаб, у денгиз портларидаги шаҳарларга борибди, кўрса, 
у ердаги йўлбошчилар Москва, Санкт-Петербург, умуман, Россия ҳақида журналист 
билмаган маълумотларни ҳам билар экан. У йўлбошчиларга бир амаллаб мақсадини 
тушунтирибди ва кузатувчи кераклигини айтибди. Кузатувчилардан бири таклифга рози 
бўлади. Улар йўлга тушиб, маълум бир жойга етгач, кузатувчи у ёғига бормаслигини 


698 
билдирибди ва орқага қайтиб кетибди. Журналист ўз ҳаётини хавф остига кўйиб, йўлини 
давом эттираверибди ва неча марталаб ўлим билан юзлашибди. “Тавба”, дейсан киши, 
шундай қилиш зарурми? Лекин қалбимизга чуқуррок кириб борсак, у ерда нима бор экан, 
деб билгимиз келаверади. Мўмин бандаларнинг йўлбошчиси “Қуръони Карим”да ҳар бир 
нарсанинг моҳиятини билиш учун чуқурлашаверманг, деган жойи бор. Ҳақиқатан ҳам ҳамма 
нарсани билгувчи Оллоҳ. Биз агар билишимиз мумкин бўлганда, бу буюк зот имкон яратган 
бўлар эди, шунинг учун ҳам ҳамма нарсанинг моҳиятини нисбатан биламиз. Бу Оллоҳ 
таолонинг иродасидир... 
Улугбек Ҳамдам замонамизнинг энг машҳурликка юз тутган ёзувчиларидан бири бўлиб 
келмоқда.У доимо изланишда. Адабиётшунос Раҳимжон Раҳмат айтганидек, “Улугбек 
“Ёлғизлик” асарида инсон қалбининг ана шундай ҳамишалик безовта, таҳликали қисмини 
тасвирлашга уринган. У ўз мақсадига эришиш учун ҳикоя ёки қисса ёзишнинг маълум ва 
машҳур анъаналарини қурбон қилиб юборган” { 1, 3-бет}. 
Улуғбек Ҳамдамнинг “Мувозанат”, “Исён ва ибодат”, “Ёлғизлик”, “Йўл” каби асарлари 
ўзининг долзарблиги, бугунги кун китобхонининг эҳтиёжига “лаббай” деб жавоб берувчи 
хусусиятлари билан жамоатчиликнинг эътиборини тортган. Нимаси билан бу асарлар 
эътиборни тортади, деб ўйлаймиз. Биринчидан, замонамиз одамларининг мустақилликнинг 
илк кунларида кўрсатган матонатини намоён қилиши билан; 
иккинчидан, янги қаҳрамон, янги дунёқараш яратиши билан; 
учинчидан,қариндош-уруғчилик ришталарининг янги шароитда, янги воқеликда 
намоён бўлиш жиҳатларини ёритиш билан; 
тўртинчидан, у яратган янги қаҳрамонда ўзига хос мақсаднинг пайдо бўлиши ва у сари 
одим ташлаганда, қандай ўнқир-чўнқир сўқмоқлару, ўтиб булмас тўсикларни енгишдаги 
ибрати билан; 
бешинчидан, оила аъзоларига: ота-онаси, бувиси,ака-укаси, амакиси каби яқин 
инсонларга муносабати билан; 
олтинчидан, устоз йўл-йўриқларига мустақил муносабати ила олға қадам ташлаши 
билан; 
ва ниҳоят, еттинчидан, инсоннинг ички ва ташқи “мен”и ўртасидаги курашда тутган 
усуллар билан бетакрорликни касб этади. Албатта, ҳар бир китобхон бу рўйхатни давом 
эттира олиши мумкин. 
Улуғбек Ҳамдамнинг “Мувозанат”, “Исён ва ибодат”, “Ёлғизлик”, “Йўл” 
асарлари номидан ҳам кўриниб турибдики, жамиятимиздаги улкан муаммолар 
кўрсатилиб, уларнинг ҳал қилиниши ёлғиз қаҳрамон мисолида таҳлил этилган. Бу ёлғиз 
қаҳрамон ёлғиз эмас, у ижтимоий ҳаётнинг бир аъзосидир. Буни “Ёлғизлик” асарининг бош 
қаҳрамони шундай ифодалайди:” Мен руҳий-маънавий, биологик мавжудотлигимдан 
ташқари ижтимоий жонзот ҳамдирман. Менинг битта илдизим ижтимоий тупроқдан ўсиб 
чиққан. Шундай экан, мен ташқи оламсиз, объектив борлиқсиз кемтикман, ахир!.. (Бундан 
кейинги мисоллар “Ёлғизлик” асаридан олинди.). Бу парчадан кўринадики, қаҳрамонимиз 
иккита “мен”нинг ўртасида қолиб кетган. Асар бошидан оёқ уларнинг ўзаро курашини 
ифодалайди. Асарда ижтимоий ҳаёт ҳақида тасвир ниҳоятда кам. Аммо руҳият, руҳий олам 
ҳақидаги фалсафий мушоҳадаларга бой. Алал-оқибат қаҳрамон ўзи мавжуд бўлган, ўзи ва 
атрофдагилар яшаётган замонавий оламни тан олади ва шундай дейди: “Шошма, замон 
талаби билан менинг неча пуллик ишим бор? Ёзганларим замоннинг эмас, менинг – инсон 
дардларининг инъикоси-ку! Тўғри-куя, мен замоннинг ҳам фарзанди эмасманми? Асарим 
унга айланма йўл орқали боғланмаяптими? Албатта, бу тўлақонли алоқа эмас. Чунки мен 
айни пайтда башарият деб аталмиш мавжудотнинг ҳам боласиман.”
Улуғбек Ҳамдам асарларида ана шундай қарама-қарши мулоҳазалар кўп, айниқса, 
“Ёлғизлик”, “Исён ва итоат”да.Уларни ўқиш қийин, лекин у шундай ёзади.
Асарнинг шакл ва мазмуни яхлит бир тушунча. Уларни бир-биридан ажратиб 
бўлмайди. У.Ҳамдам ҳам ўз асарларида шакл ва мазмун бирлигининг мутаносиблигига 
эътибор қаратган. Айниқса, бу хусусият “Ёлғизлик” асарида ўзгача намоён бўлган. Шунинг 


699 
учун ҳам бу асарни ўқиш анча мураккаб кечади. Албатта, жаҳон адабиётида бундай асарлар 
учраб туради. “Мен ва Томас Вульф ўзимизнинг барча тажрибаларимизни ҳар бир абзацга 
киритишга, ҳар бир ҳаётий деталь ва унинг айни бир дақиқада қай ҳолатда нур сочишини 
турли томондан кўрсатишга ҳаракат қилдик. Шунинг учун ҳам бизнинг романларни ўқиш 
қийин кечади.Албатта, буни атайлаб қилмаганмиз. Ёзиш жараёнида асар ўзи шундай чиқар 
эди”, деб таъкидлаган эди Нобель мукофотининг совриндори Уилям Фолкнер. Улуғбек 
Ҳамдамнинг асарларини ўқиш ҳам бироз мушкулроқ, унда ҳам деталлар жуда кўп. Бу эса 
асарнинг услубини оғирлаштиради. Шунга қарамай, унинг ўкувчилари кўп. Фикримизнинг 
далили сифатида қуйидаги маълумотни келтирамиз.” Улуғбек замонавий ўзбек адиблари 
орасида асарлари бошқа тилларга кўп ўгирилаётган ва Ўзбекистондан ташқарида эътироф 
этилаётган оз сонли ижодкорлардан бири “{2. https\\www.bbc.com ] 
Улуғбек Ҳамдамнинг сўз бойлигига гап йўқ. Албатта, асар мазмуни шундай шакл 
бўлишини тақозо қилади. Ёзувчи ўзи ифодаламоқчи бўлган фикрга мос сўзни адабий тил 
луғатидан топа олмай қолганида ёки адабий тилда мавжуд бўлган сўз ва иборалар 
айтилмоқчи бўлган фикрни ёзувчи наздида тўлиқ ифодалай олмай қолганида, у тўғридан-
тўғри теша тегмаган янги сўз, янги бирикмалар ва янги гап яратиб қўядики, у билан 
танишган киши ҳайратда қолади. Ана шундай яратмалар окказионализмлар дейилади. 
Адабиётшунос Баҳодир Карим “Ёлғизлик”даги ижод жараёнини ва ундаги баъзи 
окказионализмларнинг қўлланишини шундай изоҳлайди” Ёлғизлик қаҳрамони жазавага 
тушганда, исёни ақли чегарасидан чиққанда ёки қандайдир алам-изтироб ичида қолганида, 
тилини тийиб турмайди. Дили тилига кўчади” [3. https\\www.bbc.com] Бу фикрни асардаги 
баъзи окказионализмларнинг қўлланишига нисбатан ҳам айтиш мумкин. 
Улуғбек Ҳамдамни сўз ижодкори деб атаса бўлади. Унинг асарларида ниҳоятда кўп 
окказионализмлар учрайди. Окказионализмлар нима ўзи? “Оказионализмлар бу –
муаллифнинг шахсий яратган неологизми бўлиб, шоир ёки ёзувчи муайян тилда мавжуд 
бўлган сўз ясаш модели асосида, фақат у ишлатаётган матнда, бадиий ифодалиликнинг 
лексик воситаси ёки сўз ўйини сифатида фойдаланади. Окказионализм одатда кенг миқёсда 
тарқалмайди ва тилнинг луғат бойлигига кирмайди” [ 4. ru.m.wikipedia. org ]. 
Қуйида Улуғбек Ҳамдам яратган окказионализм-сўзларга мисол келтирамиз:
Тилим совуқдан бир-бирига урилиб какрай бошлади. Бу мисолдаги какрамоқ 
феълининг ушбу гапдаги маъноси “Ўзбек тилининг изоҳли луғати”да изоҳланмаган. Унда 
какра сўзи берилган бўлиб, унинг иккита маъноси изоҳланган: 1-маъноси– тахир ўсимлик, 
иккинчиси оғзим тахир, аччиқ бўлиб кетди.[5. www. Ziyouz.com kutubxonasi, 341-б] 
Яна бир лаҳзадан сўнг эса борлиғимда кучли бир сарсилиш кечди. Мен хеч нима 
сезмай қолдим. Бу жумладаги сарсилиш сўзи ҳам луғатда йўқ. Фақат унга оҳангдош 
саросима бор . Унинг маъноси – эсанкираш, довдираш, қўрқиш ҳолатида бўлишдир.[6. 
ru.m.wikipedia. org ]. 
Қуйида берилган окказионализмларнинг луғатлардаги изоҳларини ҳам ана шундай 
аниқлаш ва улар қаторини яна хам тўлдириш мумкин:. 
Энди окказионализм гапларга эътибор берайлик: 
Сен менга азоб бераётган Роҳатсан. 
Суқланиб, шохларида қуёш пишаётган дарахтга такрор боқдим. 
Ёмғир! Унинг шивирига осилиб, ташқарига чиқаман. 
Олдимда сенсиз ўтмоққа шайланган баланд бўйли кун. 
Кўкрак қафасимга кетма-кет мушт тушираётган юрагим ҳам тобора ҳовурдан 
тушаётганлигига эътибор бераман. 
Умрим – кўприк. Мени аслий ҳаёт томон ўтказиб қўювчи восита. 
... хона ичра борлиғим, борлиғим ичра орзусига эришолмаган орзу, мақсадини ютқазган 
мақсад, илинжини йўқотган илинж,... ҳаммаси қуюндек айланади. 
Нега бошқа бандаларинг янглиғ бошим ёстиққа ухлаб тушмайди? 
... оёқлари алмашиб кетаётган йўловчидек фикрларим ҳам тоя бошлагач, машғулотдан 
чекилдим. 


700 
Дарахт қўлимга уриб ишимни, дилимга эсиб, ҳаловатимни тўкмоқдан бўшамайди. 
Бундай окказионализм-гап шаклидаги мисолларни ҳам кўплаб келтириш мумкин. 
Албатта, бизнингча, бундай окказионализмлар асарда ўз вазифасини яхши бажарган, зеро 
янги қаҳрамоннинг янги ҳаёти ҳақида шундай янги сўзларни ишлатмаслик асар қимматининг 
пасайишига олиб келарди. 
Шундай қилиб, Улугбек Хамдамнинг янги қаҳрамон яратиш ва янги сўзлар яратиш 
услуби бўлиб, бу услублар унинг асарларига хос стерженни вужудга келтиради ва бу 
стержен асар моҳиятидан бетакрор нур сочиб туради.

Download 27,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   479   480   481   482   483   484   485   486   ...   585




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish