Мақола ва тезислар номи



Download 27,31 Mb.
Pdf ko'rish
bet475/585
Sana19.02.2023
Hajmi27,31 Mb.
#912981
1   ...   471   472   473   474   475   476   477   478   ...   585
Bog'liq
1ITS - 2021 To\'plami

Калит сўзлар:
нав, уруғлар, биопрепаратлар, ўсиш, ривожланиш, ўсиш энергияси, 
унувчанлик, ҳосилдорлик. 
Absract. The article provides information on the effects of growth-enhancing biopreparations 
on seed yield and growth energy, growth, development and seed yield when treated with different 
concentrations of pre-sowing biopreparations before sowing the seeds of three soybean varieties. an 
increase in their productivity was found. 
Keywords: variety, seeds, biopreparations, growth, development, growth energy, fertility, 
yield. 
Дунё деҳқончилигида соя дуккакли дон ва мойли экинлар орасида энг кўп экиладиган 
ўсимликдир. ФАО маълумотларига кўра дунёдаги 85 давлатда соя етиштирилади. Соя 
серқирра ўсимлик бўлиб, қўлланиш соҳаларининг кўлами жуда катта. Ўзига хос кимёвий 
таркибига кўра озиқ-овқат, ем-хашак, дори-дармон, техник ва агроэкологик мақсадларда 
ишлатилади. Соянинг навига ва етиштириш шароитларига боғлиқ ҳолда унинг донида 34-
48% оқсил, 17-26% ёғ, 20-25% углеводлар, 4-6% кул элементлари, турли витаминлар ва 
бошқа моддалар учрайди. Соядан мингдан ортиқ маҳсулотлар олинади. Соя эркин азотни 
ўзлаштирувчи ўсимлик бўлиб, тупроқ унумдорлигини оширишда муҳим аҳамиятга эга. Соя 
кўплаб мамлакатларнинг миллий дастурида муҳим ўрин эгаллайди. 
Шу боис олимларнинг бу ўсимликка бўлган қизиқишлари ортиб бормоқда: ҳар йили 
соянинг янги навлари яратилмоқда, турли генотипларнинг биоэкологик, физиологик ва 
биокимёвий хусусиятлари ўрганиляпти, соя навларини етиштиришнинг минтақавий 
агротехнологиялари ишлаб чиқилмоқда. [2,6-8]
Кейинги йилларда соя ўсимлигига республикамизда ҳам катта эътибор берилмоқда: бу 
борада қатор қарорлар ва меъёрий хужжатлар қабул қилинган. [1] Уларда 
республикамизнинг турли тупроқ-иқлим шароитларида ҳорижий селекциянинг серҳосил, 
оқсили ва мойи кўп бўлган янги навларини синаш, селекцион ва уруғчилик илмий 
марказлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, синовдан ўтган соя навларини районлаштириш 
қайд қилинган. 
Маълумки, ўсимлик ўсиши ва ривожланиш жараёнларида муҳит билан мураккаб 
таъсирда бўлади. Муҳитнинг зарарли омилларига ўсимликлар мослашишининг 
имкониятлари уларнинг генотиплари билан белгиланади. У ҳар доим ҳам тўлиқ 
ишлатилмайди. Бу эса ўсимликларни етиштиришда турли усуллардан фойдаланишни тақозо 
этади. Шундай самарали усуллардан бири – уруғларга экишдан олдин турли омиллар билан 
таъсир этиш ҳисобланади. Шу боис турли соя навларига янги табиий ўсиш 
стимуляторларининг таъсири ўрганилди. Тадқиқотларда соянинг Сава, Виктория ва Орзу 
навларидан фойдаланилди. Биологик фаол моддалар сифатида “Аметис” АЖ томонидан 
ишлаб чиқариладиган Эколарикс ва Экстракор препаратларидан фойдаланилди. [5]
Соя уруғларининг унувчанлиги ва ўсиш энергияси “Қишлоқ хўжалик экинларининг 
давлат нав синаш методикаси” [4] ва ГОСТ 12038-84 [3] га биноан аниқланди. 
Ўсимликларнинг мавсумий ривожланишини ўрганиш умумий қабул қилинган усулларда 


684 
амалга оширилди. Дала тажрибалари Ўзбекистон Миллий университети Ботаника боғида 
ўтказилди.
Тадқиқотларнинг натижаларига кўра, экишдан олдин дистилланган сувда ивитилган 
соя навлари уруғларининг унувчанлиги 80-85% ни, ўсиш энергияси эса 70-80 % ни ташкил 
қилди. Эколарикснинг 50 мг/л эритмасида ивитилган Сава нави уруғларининг унувчанлиги 
5% га ва ўсиш энергияси 10% га, Виктория навида ҳар иккала кўрсаткич бўйича 5% га, Орзу 
навида эса унувчанлик ва ўсиш энергияси 10% га ошган. Эколарикснинг 100 мг/л эритмаси 
ҳам ўрганилган соя навларининг унувчанлиги ва ўсиш энергиясини оширган.
Экстракор препарати таъсирида ўрганилган соя навлари уруғларининг ўсиш энергияси 
Эколарикс препаратига нисбатан камроқ ортганлиги қайд этилди. Тадқиқот натижаларига 
кўра ўрганилган препаратларнинг соя навлари уруғларининг унувчанлиги ва ўсиш 
энергиясига таъсири нав хусусиятларига (Орзу нави сезгир) ва уларнинг концентрацияларига 
боғлиқлиги кузатилди.
Ўрганилган турли соя навларининг ўсиши ва ривожланиши бўйича фенологик 
кузатувлар ҳар 10 кунда 25 та модел ўсимликларда олиб борилди. Олинган натижалар 3- 
жадвалда келтирилган. 
Бу маълумотлардан кўриниб турибдики, вегетациянинг бир фазасидан бошқа фазасига 
ўтиш ҳар хил муддатларда содир бўлган ва фазалараро даврнинг давомийлиги ҳам турлича 
бўлган. Масалан, экишдан то пишгунгача бўлган давр соянинг Сава навида 120-125 кунни 
ташкил қилса, Виктория навида 112-115 кунни, Орзу навида эса 95-100 кунни ўз ичига 
олади. Соя уруғларини экишдан олдин препаратлар (Эколарикс ва Экстракор) билан ишлов 
бериш бу даврни Орзу навида 3-4 кунга, Виктория навида 5-8 кунга, Сава навида эса 8 кунга 
қисқартиради. Умуман олганда, вегетация даврининг давомийлигига кўра навлар ўртасида 
сезиларли фарқлар кузатилиб, вегетация давомийлигини ўртача 4-5 кунга қисқаришига олиб 
келди.
Турли соя навларининг вегетация даврларининг давомийлиги 
Соя 
навлари 
Тажриба 
вариантлари 
Экишдан .............. кунлар 
В
еге
тац
ия да
ври
Ун
ишга
ча
чи
нба
ргла
р 
ша
кллан
иши
Ғун
ча
ла
шга
ча
гуллашга
ча
дук
ка
кла
шга
ча
пи
ши
б е
ти
ли
шга
ча
Сава 
Назорат 
7-9 
13-15 
35-38 
43-48 
60-64 
100-115 
120-125 
Эколарикс 
50 мг/л 
6-8 
11-13 
29-32 
35-40 
55-59 
95-100 
116-120 
Эколарикс 
100 мг/л 
6-8 
11-13 
29-32 
35-40 
55-59 
95-100 
115-120 
Экстракор 
50 мг/л 
6-8 
11-13 
29-32 
35-40 
55-59 
95-100 
116-120 
Экстракор 
100 мг/л 
6-8 
11-12 
29-32 
35-40 
55-59 
95-100 
116-120 
Виктория 
Назорат 
6-8 
13-14 
32-36 
40-44 
54-56 
95-100 
112-115 
Эколарикс 
50 мг/л 
6-8 
11-12 
30-33 
35-38 
50-54 
86-90 
107-109 
Эколарикс 
100 мг/л 
6-8 
11-12 
30-33 
35-38 
50-54 
86-90 
107-109 
Экстракор 
50 мг/л 
6-8 
11-12 
30-33 
35-38 
50-54 
85-90 
107-109 


685 
Экстракор 
100 мг/л 
6-8 
11-12 
28-30 
33-36 
50-54 
85-90 
106-109 
Орзу 
Назорат 
4-6 
8-9 
19-21 
26-29 
34-39 
80-85 
95-100 
Эколарикс 
50 мг/л 
4-5 
7-8 
18-20 
23-25 
34-36 
80-85 
90-95 
Эколарикс 
100 мг/л 
3-5 
7-8 
15-18 
23-25 
32-34 
80-85 
90-94 
Экстракор 
50 мг/л 
3-5 
7-8 
15-18 
23-25 
32-34 
80-85 
90-95 
Экстракор 
100 мг/л 
3-5 
7-8 
15-18 
23-25 
32-34 
80-85 
90-95 
Маълумки, ўсимликларнинг ҳосилдорлиги муайян тур ўсимликнинг истиқболини 
белгиловчи муҳим кўрсаткичлардан бири ҳисобланади. Тадқиқот натижаларига кўра, 
ўрганилган соя навларининг уруғ (дон) ҳосилдорлиги ўзаро катта фарқланиши аниқланди. 
Уруғ ҳосилдорлиги бўйича навлар Сава > Виктория > Орзу тартибда жойлаштирилди.
Ўрганилган соя навлари ўзаро 1000 дона уруғ массаси бўйича ҳам фарқланади. Сава 
навининг 1000 дона уруғ массаси 169-181 г, Виктория навиники 143-154 г ни, Орзу навиники 
143-172 г ни ташкил қилди. Уруғларига экишдан олдин Эколарикс ва Экстракор 
препаратлари билан ишлов берилган соя навлари ўсимликларининг морфофизиологик 
кўрсаткичларининг ҳам ўзгариши кузатилди. Тажриба вариантларидаги ўсимликларда 
барглар ва дон сони, шохланиш даражаси сезиларли ортган. Биопрепаратлар таъсирида 
ўсимликларнинг ўсиши ва ривожланиши кучайиб, уларнинг ҳосилдорлиги ҳам ошган. Турли 
вегетация даврларида ўсимликларнинг поя баландлиги ҳам юқори эканлиги аниқланган. 
Эколарикс таъсирида Сава навининг уруғ ҳосилдорлиги 16-25 % га, Экстракор таъсирида 22-
26 % га ошган. Бу кўрсаткичлар тегишли равишда Виктория навида 12-30 % ва 23-32 % ни, 
Орзу навида эса 12-22% ва 13-23 % ни ташкил қилган. Биопрепаратларнинг ўрганилган соя 
навлари уруғ ҳосилдорлигига таъсири генотипга ва уларнинг табиати ҳамда миқдорига 
боғлиқлиги аниқланди.
Тадқиқотларнинг натижаларига кўра, турли соя навларининг уруғларига экишдан 
олдин биопрепаратлар (Эколарикс ва Экстракор) билан ишлов бериш уларнинг унувчанлиги 
ва ўсиш энергиясини оширади. Ўсишни жадаллаштирувчи препаратлар соя ўсимлиги асосий 
поясининг баландлигига, шоҳланиш даражаси ва барглар сонига ҳам ижобий таъсир қилади. 
Шу билан бирга ўсимликлар ҳосилдорлигини ҳам ошириши аниқланди. Бундай таъсирнинг 
даражаси соянинг навларига, биопрепаратларнинг табиатига ҳамда концентрациясига 
боғлиқлиги аниқланди.

Download 27,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   471   472   473   474   475   476   477   478   ...   585




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish