Мақола ва тезислар номи


ЎСМИРЛАРНИ ИЖТИМОИЙ МОСЛАШУВИГА КЎМАКЛАШИШДА



Download 27,31 Mb.
Pdf ko'rish
bet441/585
Sana19.02.2023
Hajmi27,31 Mb.
#912981
1   ...   437   438   439   440   441   442   443   444   ...   585
Bog'liq
1ITS - 2021 To\'plami

ЎСМИРЛАРНИ ИЖТИМОИЙ МОСЛАШУВИГА КЎМАКЛАШИШДА 
ПСИХОЛОГИК-ПЕДАГОГИКАНИНГ ЎРНИ 
Рахимова М.Х. 
Бухоро вилояти юридик техникуми психологи
Ижтимоий нуқсон ва ижтимоий мослашмаганлик билан тавсифланувчи тарбияси қийин 
ўсмирларнинг ижтимоий алоқалари девормациялашиши ва ижтимоийлашувининг асосий 
институтлари, аввало, оила ва мактабдан бегоналашиш билан кечади. Шу сабабли 
психологик-педагогик қўллаб-қувватлашнинг энг муҳим вазифаларидан бири мана шу 
бегоналашишни бартараф этиш, ўсмирни ижобий ижтимоий тажриба тўплашга 
кўмаклашадиган ижтимоий аҳамиятли муносабатлар тизимига жалб этишдан иборат. Бу 
вазифани ҳал этиш оила, мактаб тарбияси шароитларини соғломлаштириш каби, тарбияси 
қийин ўсмир шахсини индивидуал психологик-педагогик коррекциялаш, шунингдек, унинг 
тенгдошлари жамоасидаги ижтимоий мақомини тиклашга қаратилган тадбирлар мажмуасини 
кўзда тутади. Қайта тарбиялаш жараёни худди тарбия жараёни каби, аввало, ўсмирнинг 
индивидуал-психологик хусусиятлари, турли ғайриижтимоий кўринишлари ва нуқсонларга 
олиб келган муайян шароитлар ҳамда номақбул тарбия шароитларини ҳисобга олиш асосига 
қурилади. Шу сабабли педагогик амалиётнинг ҳар бир мураккаб ҳолати учун аниқ тавсия 
бериш қийин, амалда мумкин ҳам эмас, аммо тарбия-профилактика ишининг муваффақиятли 
тажрибасини таҳлил қилиш ижтимоий-педагогик реабилитациянинг айрим умумий 
тамойилларини белгилаш имконини беради.
Тарбия-профилактика фаолиятида яна ўсмирнинг касбга йўналганлик, бўлғуси касбини 
танлаш ва эгаллаш билан боғлиқ ҳаётий интилишларини шакллантириш муҳим. Тарбияси 
қийин ўқувчилар мактаб фанларини ўзлаштира олмаслиги оқибатида кўпинча ўзига бўлган 
ишончни йўқотиб қўяди, бир кунлик, бир лаҳзалик роҳат учун яшай бошлайди. Бу уларнинг 
шахси криминаллашуви ва десоциализацияси учун жиддий замин ҳозирлайди. Шунинг учун 
турли сабабларга кўра ўзлаштира олмаётган болалар ишончини сўндирмаслик учун уларга 
имкониятлари, мойилликлари ва мавжуд билимлари савиясига мос касб танлашда 
кўмаклашиш лозим.
“Фаолият – тарбия асоси” – психологик педагогика фанининг асосий тамойилларидан 
бири ва у ижтимоий реабилитация жараёнида тўлиқ амалга оширилиши мумкин. Жамоавий 
фаолият, соғлом жамоага киритмай туриб, фақат ақл ўргатиш билан қайта тайёрлаб 
бўлмайди. Тарбияси оғир ўспирин шахсига бевосита таъсир ўтказиш билан бирга унинг 
синфдошлари жамоасидаги муносабатларни нормаллаштириш, тенгдошлари орасида 
ижтимоий мақомини тиклашга ёрдамлашиш, синфдан, мактабдан бегоналашишни енгиш, 
уларнинг референт аҳамиятини ошириш лозим.
Ўсмир шахсига бевосита педагогик таъсир ўтказиш билан бир қаторда педагоглар ота-
оналарнинг тарбияси қийин ўсмирга нисбатан ягона педагогик позицияси бўлишига эришиш 
лозим. Ижтимоий реабилитация муваффақиятининг бу муҳим шартини бажариш кўпинча 


608 
мактаб ва оила, мактаб ва инспекция ва ш.к. муносабатлари мураккаблиги боис анча 
қийинлашади. Яъни тарбия-профилактика вазифаларини биргаликда ҳал этиши лозим бўлган 
ижтимоийлаштириш институтлари амалда бир-бирига ёмон муносабатда бўлиши, ўзаро бир-
бирини айблаш ва қоралаш позициясини эгаллаши мумкин. Оқибатда, бу тарбияси қийин 
ўсмирнинг катталар дунёсидан яна бегоналашишига олиб келади. Шу боис психолог ва 
ижтимоий педагоглар ўсмирнинг педагогик бебошлигига айбдорни излашдан кўра бу 
бебошликни бартараф этиш йўлларини изласа фойдалироқ бўларди.
Таъкидлаш жоизки, вояга етмаган ҳуқуқбузарларнинг фарқли томони ўз-ўзини таҳлил 
қилиш, ўз-ўзини баҳолаш кўникмалари мавжуд эмаслигидадир. Одатда, улар ўзи ва 
ўртоқлари характеридаги яхши ва ёмон қирраларни айтишга қийналади. Ўз-ўзини 
такомиллаштириш учун ўзидаги қайси томонларни тўғрилаши лозимлигини аниқлай 
олмайди. Шу сабабли ўсмирни ўзи-ўзини таҳлил қилишга, ўзи, ҳатти-ҳаракатлари ҳақида 
ўйлашга ундаш лозим. Бунда тарбиячи билан тез-тез суҳбатлашиш, ўқилган китоб, кўрилган 
фильмдаги ҳаётий вазиятлар ва ахлоқий коллизиялаш ҳақида фикрлашга кўмаклашиши 
мумкин. Вояга етмаганларнинг оғишган хулқини профилактикалашда амалий психологнинг 
ташхиси, маслаҳати ва коррекциядан иборат фаолияти устиворлик касб этади.
Болани мактабга мослашишини ўзига хос хусусияти. Мактабгача болалик даврида у ѐки 
бу сабабга кўра ѐшига мувофиқ, тўлақонли ривожланмаган кўплаб болалар учун мактабга 
келиш мураккаб синов бўлиши мумкин ва улар қатор муаммоларга дуч келади. Бу каби 
алоҳида қийинчиликларнинг педагогик психология фанида тўртта гуруҳи фарқланади:
1. Кун тартиби билан боғлиқ қийинчиликлар (кўпроқ болалар боғчасига қатнамаган 
болаларда кузатилади ва ихтиѐрийлик, ўзини бошқариш, уюшқоқликнинг нисбатан паст 
даражасида намоѐн бўлади).
2. Коммуникатив қийинчиликлар (тенгдошлари билан мулоқот тажрибаси этарли 
бўлмаган болаларда синф жамоаси, ундаги ўз ўрнига ўрганишга қийналишда намоѐн 
бўлади).
3. Ўқитувчилар билан ўзаро муносабатлардаги қийинчиликлар.
4. Оилавий шароитдаги ўзгаришлар билан боғлиқ муаммолар.
Афсуски, кўпчилик ўқувчилар учун бу муаммолар ҳал этиб бўлмаслигича қолади. Агар 
бу ҳолатларда мактаб психологи, педагог, ота - оналар томонидан ѐрдам берилмаса, болада 
турли кўринишдаги мактаб неврозлари мактабга тайѐр эмасликнинг ноадекват 
компенсацияси сифатида юзага келиши мумкин 
Коррекцион тадбирлар дастурида ота-оналар, педагогларга болалар ва ўсмирларнинг 
ёш-жинс, индивидуал-психологик хусусиятларини яхшироқ тушуниш, ўз педагогик 
ҳаракатларини таҳлил қилишда кўмаклашадиган маслаҳатлар алоҳида ўрин тутади. Бунда 
катталар ва ўсмирлар муносабатларидаги мураккабликлар эҳтимоли ривожланишнинг 
кризисли даврларида, психологик янги тузилмалар пайдо бўлиши билан боғлиқ бола, ўсмир 
шахсида, атрофдагилар билан муносабатларида, ижтимоий ривожланиш вазиятида кескин 
ўзгаришлар кечадиган даврда пайдо бўлишини унутмаслик лозим. Ота-оналар, тарбиячилар 
бола, ўсмирнинг индивидуал хусусиятлари: темперамент, психмоторика, эмоционал 
иродавий соҳаси хусусиятлари кабиларга уларнинг инерционлиги, нисбий доимийлигини 
ҳисобга олмай, таъсир этишга уринган ҳолларда болалар, ўсмирларда асабийлик- психик 
узилишлар, хулқ мослашмаганлиги ва шахсий ривожланиш деформациясига олиб келадиган 
жиддий педагогик хатолар юзага келади. Бу ҳолда психолог ота-оналарга боланинг қайси 
хусусиятларини қайта яратишга уринмаслик, уларни ҳисобга олиш, қайсиларини 
коррекциялаш ва ривожлантириш кераклигини аниқлашда кўмаклашиш лозим. Яъни, 
психолог ота-оналарга болада ўзгариши мумкин бўлганини ўзгартириш, ўзгартириб 
бўлмайдиган кўникиш, уларни бир-биридан ажратишга ёрдамлашиши керак. Индивидуал ва 
гуруҳли психокоррекция дастурлари катталар, ота-оналар ва тарбиячилар каби болалар, 
ўсмирларга ҳам мўлжалланган бўлиши керак. Тарбияси қийинлик, ижтимоий 
мослашмаганлик каби қатор ҳолларда нафақат психологик-педагогик, балки асабий психик 
касалликлар ва потологиялар билан боғлиқ тиббий характердаги сабаблар билан 


609 
белгиланганини ҳисобга олиб, болалар, ўсмирлар психотерапевтлари, психиатрларига ҳам 
мурожаат этиш лозим. Бундай ҳолларда ижтимоий реабилитация мувофиқлаштирилган 
тиббий-тарбиявий коррекция дастурларини кўзда тутади. Бироқ тиббий-психологик ёрдам 
муҳимлигини инкор этмаган ҳолда таъкидлаш жоизки, препентив амалиёт учун оила, мактаб 
ва ижтимоий тарбия шароитларини соғломлаштириш, бола, ўсмир муносабатларини 
инсонпарварлаштиришга қаратилган ижтимоий – педагогик дастурлар ва ҳал қилувчи 
аҳамиятга эга.

Download 27,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   437   438   439   440   441   442   443   444   ...   585




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish