519
Параллел ва кўндаланг жойлаштирилганда одатда компановка соддалашади ва ҳаво
ўтиш йўли яхшиланади, лекин мотор қурилмаси ҳажми катталашади.Двигател ва
радиаторнинг кетма-кет жойлаштирилиши мотор қисмининг ҳажми қисқаради,аммо ҳаво
ўтиш йўли конструкцияси мураккаблашади ва самарадорлиги камаяди. Совутиш сирти
элементлари радиатор фронтига тенг тақсимланган бўлишига қарамасдан
радиатор бутун
кесими бўйича ҳаво оқими тенг тақсимланмайди. Бундай шароитда радиаторнинг иссиқлик
узатиши ҳаво оқими тенг тақсимланган ҳолатдагига нисбатан камроқ бўлади. Бунга сабаб
мотор булимига агрегатларнинг жуда зич жойлашиши, ралиатор олд қисми ва ундан кейин
жойлаштирилган турли хилдаги тўсиқларнинг ҳаво оқими йўлида мавжудлиги.
Бу вазифаларни ҳал қилишда деҳқончилик соҳасида интенсив технологияларни қўллаб
ҳосилдорликни орттириш, ҳосилни
зараркунанда, касаллик ва бегона ўтлардан сақлаш
фермер хўжаликлари учун бугунги кунда муҳим аҳамиятга эга.
Трактор двигатели совутиш тизими радиатори олд қисмига гидравлик тизими ва
мойлаш тизими мой совутгичлари ўрнатилган шу сабабли радиатор ўзагига кириб келаётган
ҳаво оқими структураси мураккаблашади. Структуранинг энг характерли белгилари бу ўзак
олдидаги ҳаво оқими ҳарорати ва тезлик майдонларининг турли бўлишидир.Шу сабабли
ҳаво ўтиш йўли конструктив элементлари қийматлари радиатор ва
двигателнинг тракторда
ўзаро
жойлашишига боғлиқ бўлади.Бунинг учун ТТЗ-80 трактори двигатели совитиш тизими
аэротрактига агрегатларни жойлашишини кўриб чиқамиз (1 расм.).
1-расм. ТТЗ-80 трактори двигатели совитиш тизими агрегатлари жойлашиши.
1-гидравлик тизими мой совитгичи; 2-двигател
мойлаш тизими мой радиатори; 3-
двигател совитиш тизими радиатори;4-двигател.
T
L
-ҳаво ҳарорати; T
L1
-гидравлик мойи совутгичидан кейинги ҳаво ҳарорати, T
L2
-мой
радиаторидан кейинги ҳаво ҳарорати; T'
w
-радиаторга киритилаётган суюқлик ҳарорати;
T''
w
- радиаторлан чиқаётган суюқлик ҳарорати.
Бу схемадан кўриниб турибдики двигател совитиш тизими радиаторига келаётган ҳаво
биринчи бўлиб гидравлик тизим мой радиаторига келади кейин мой радиаторига ва сўнгра
сув радиатори ўзагига келади.Ҳаво оқими гидравлик тизим радиатори орқали ўтганда унинг
ҳарорати кўтарилади,мой радиаторидан ўтганда ҳаво ҳарорати янада кўтарилади натижада
қизиган ҳаво оқими радиатор ўзагига келади. Бундан кўриниб турибдики радиаторнинг
иссиқлик узатиши самарадорлиги пасаяди. Иккинчидан ҳаво оқими
гидравлик тизим мой
радиатори ҳамда мойлаш тизими радиаторларининг аэродинамик қаршиликлари натижасида
ҳаво оқими тезлиги ва радиатор ўзагидан ўтаётган ҳаво миқдори камаяди ва радиаторнинг
иссиқлик узатиши потенциал даражага етиб бормайди.
Трактор двигателларига ўрнатилган совутиш тизими радиатори иссиқлик узатиш
смарадорлиги етарли даражада бўлмаганида тизимнинг иш жараёни чегаравий ҳолати пайдо
бўлади ва ишдан чиқиши содир бўлади.Бу эса двигател ҳароратининг кўтарилиши ёки
520
суюқликнинг қайнаши билан характерланади.
Шундай қилиб,тракторлар турли хил режимларда ишлаганда совутиш тизимига таъсир
этувчи конструктив ва эксплуатацион факторлар радиаторга двигателдан кириб келаётган
суюқлик ҳарорати билан намоён бўлади.Бу ҳароратнинг стабилизация бўлиши аниқ
даражада,двигателдан суюқликка узатилган иссиқлик миқдори, радиаторнинг атроф муҳитга
узатаётган иссиқлик миқдорига тенг бўлади /2/.
Шу сабабли двигателдан чиқаётган совутиш суюқлиги ҳарорати
билан радиатор
фронти олдидаги ҳаво ҳароратлари орасидаги фарқини қуйидагича аниқлаш мумкин /1/.
радиаторга киритилаётган суюқлик ҳарорати билан унинг олдидаги
ҳаво оқими ҳарорати фарқи;
двигателдан радиаторга кириб келаётган суюқлик
ҳарорати;
радиатор фронти олдидаги ҳаво оқими ҳарорати.
Одатда бу параметр радиатор доимийси деб аталади,чунки ҳаво ҳарорати
маълум
миқдорда ўзгарганда унинг қиймати ўзгармас ҳолатда бўлади.Келтирилган параметр орқали
совутиш тизимини ишлаш самарадарлигини аниқлаш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: