488
ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИНИНГ ЎСМИРЛАР ВА ЁШЛАР
ПСИХОЛОГИЯСИГА САЛБИЙ ТАЪСИРЛАРИ
Мирзаева А.
ЎзМУ магистранти
Юртимизда оммавий ахборот воситаларини тўртинчи хокимият деб аташади ва у
орқали ватандошларимизнинг диққатини жамиятда содир бўлаётган сиёсий – ижтимоий
жараёнларга жалб қилиб, мавжуд муаммо ва воқеаларни ўрганиб, ушбу муаммоларга
тегишли органлар диққатини жалб қилиш учун, халқимизнинг ижтимоий фикрни ўрганиш
учун журналистларимизга, блоггердаримизга кўплаб имкониятлар яратилган.
Оммавий ахборот воситаларидаги айниқса, интернет тармоқларидаги блоггерларнинг
турли менталитетимизга тўғри келмайдиган қилиқларни кўрсатиб чиқиши ва ундан ҳали
интернет нималигини тушуниб улгурмаган мактаб ўқувчилари ва ёшларнинг шу қилиқларни
такрорлашлари жудаям ачинарли хол. Лекин айнан технологиялар интернет ривожланган
сари суицидлар, ўзгалар жонига қасд қилишлар, зўравонликлар, миллатимизга, динимизга ёд
қилиқлар авж олиб бормоқда. Оламшумул кўрсатувлар ва видеороликлар тайёрлаб
интернетга қўйиб, лайк еғиб, бу еғилган лайклари ёшларимизга, халқимизга қимматга
тушаётганини блоггерларимиз ва журналистларимиз билмасалар ҳам керак.
Ҳиндистоннинг машҳур давлат арбоби Маҳатма Гандининг қуйидаги сўзларини
таъкидлайди: “Мен уйимнинг дарвоза ва эшикларини доим маҳкам беркитиб ўтира
олмайман, чунки уйимга тоза ҳаво кириб туриши керак. Шу билан бирга очилган эшик ва
деразаларимдан кираётган ҳаво довул бўлиб уйимни ағдар-тўнтар қилиб ташлаши, ўзимни
эса йиқитиб юборишини ҳам истамайман”.
113
Мен бу сатрлардан хулоса қилиб
айтмоқчиманки, биз кўраётган видеороликлар, видеокўрсатувлар биза фойдали
маълумотларни берибгина қолмай, фойдасиз маълумотларни ҳам онгимизда сақланиб
қолишига сабаб бўлмоқда. Бу эса ёшлар психологиясининг бузилишига, турли зарарли
одатларни ўзлаштирилишига олиб келади.
Оксфорд университети бир гуруҳ олимлари интернетнинг фойдали ва ҳавфли
томонлари, суицидга мойилликни юзага келтириши мумкинлигини аниқлашга ҳаракт
қилишди. Тадқиқотчилар биринчи навбатда ушбу мавзуга оид нашрларни ўрганиб чиқишди.
Аниқланишича, интернет ўсмирлар ўртасида суицидал ҳолатларни ошишига энг катта
сабаблардан биридир. Америка Қўшма Штатларида ўз жонига қасд қилган ёшларнинг 59%и
суицидни қандай амалга оширишни интернет нашрлардан ўрганганликлари маълум бўлди.
Янги Зеландияда эса тана аъзосига зарар етказган ва кесган 80% ўсмирлар ижтимоий
тармоқлардаги ўйинлар, мулоқотлар таъсири остида бу ишларни бажарганликлари
аниқланган. Лекин бундан мустасно сифатида, ижтимоий тармоқлардаги дўстлари билан
мулоқотдан мотивация олиб, кайфиятлари кўтарилиб, ўзининг кераклигини хис қилиб,
суицид содир этиш фикридан қайтган ёшлар ҳам талайгина аниқланган. Ўтказилган
тадқиқотлардан, интернет сайтлар ва ижтимоий тармоқлардан ёшлар яхшилик учун ҳам,
ёмонлик учун ҳам фойдаланадилар деган хулосага келишган.
114
ОАВ ва Интернет тармоқларда суицид ҳақидаги нашрларнинг ёритилиши Иоганн
Вольфганг фон Гёте томонидан 1774 йилда ёзилган “Ёш Вертернинг кечинмалари” романида
келтирилган каби “Вертер синдроми” яъни ўз жонига қасд қилишнинг “эпидемия”сини
келтириб чиқариши мумкин.
115
Германиялик психологла A. Шмидтке ва Х. Хэфнерларнинг тадқиқотларига кўра 19
ёшар немис талабасининг темирйўлда ўз жонига қасд қилганини ОАВда намойиш
этилгандан сўнг 70 кун ичида айнан шу усулда ўсмирлар орасида ўз жонига қасд қилиш
кескин кўпайиб кетганли аниқ фактлар билан исботланган. Намойиш этилган телекўрсатувни
Do'stlaringiz bilan baham: