498
ЖИЗЗАХ ШАҲРИНИНГ РИВОЖЛАНИШИДА ТУРИЗМНИНГ РОЛИ
Мусаев Б.М.
Самарқанд давлат университети таянч докторанти
Ўзбекистон бой туризм салоҳияти ва туризмни ривожлантиришнинг барча
имкониятларига эга мамлакатлар қаторига киради. Бутунжаҳон сайёҳлик ташкилоти
(UNWTO) маълумотларига кўра, “туризм жаҳон товарлар ва хизматлар экспортида тўртинчи,
даромад келтириши бўйича учинчи ўринда туради”[3]. Туризм дунё иқтисодиётининг энг
жадал ривожланаётган тармоқларидан бири ҳисобланади. Унинг жаҳон ялпи ички
маҳсулотидаги ҳиссаси 10 фоизни ташкил этади.
Туризм соҳасида юқори салоҳиятга эга бўлган
мамлакатимиз, ўзининг табаррук
қадамжолари, гўзал табиати, буюк қадриятлари ва анъаналари билан хорижий туристларни
янада ўзига жалб қилмоқда. Аксарият мамлакатларда туризм асосий даромад манбаси,
ҳисобланади. Бутунжаҳон туризм ташкилотларнинг далилларига кўра, бугунги кунга келиб,
туризм саноатида 195 миллион ходимлар фаолият кўрсатиб, унинг йиллик ҳисоботи 900
миллиард долларни ташкил этади. Халқаро иқтисодда халқаро
туризмдан келадиган фойда
автомобил ва нефт газ саноатидан кейин учинчи ўринда туради. Ўзбекистон туризм бўйича
етакчи мамлакатларнинг ўнлигидан жой олган. Мамлакатимизда тўрт мингдан ортиқ
тарихий ва маданий ёдгорликлар мавжуд бўлиб, булардан Самарқанд, Бухоро, Шаҳрисабз
ЮНЕСКО нинг жаҳон дурдоналари рўйхатига киради.
Ўзбекистон Республикасида жойлашган тарихий-маданий объектларнинг (археологик
объектлар, диққатга сазовор жойлар, меъморчилик объектлар, санъат асарлари) умумий сони
жами бўлиб 7160 та, шундан Жиззах вилоятида 484 та туристик жойлар мавжуд.
Жиззах вилояти маркази Жиззах шаҳри республикамизнинг икки қадимий шаҳарлари
ҳамда туристик марказлари ҳисобланган Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари оралиғида
жойлашганлиги, бу ҳудудда туризмни ривожлатириш учун қулай имкониятлар борлигидан
далолатдир. Ҳозирда Жиззах шаҳри географик жиҳатдан Ўзбекистон марказида жойлашган
бўлиб, Республиканинг жанубий ва шимоли-шарқий қисмини бошқа ҳудудлар билан
боғлайдиган йирик транспорт тугуни ҳисобланади. Катта Ўзбек тракти (Тошкент-Термиз) ва
Тошкент-Самарқанд темир йўли Жиззах шаҳри орқали ўтади. Шундай туристик
имкониятнинг борлиги вилоят иқтисодиётининг ривожланишига ижобий таъсир кўрсатади.
Жиззах шаҳри республикамиз марказида жойлашганлиги сабабли барча вилоятлар ўзаро
иқтисодий-ижтимоий алоқаларини айнан шу ҳудудда ўтадиган йўллар орқали олиб боради.
Шунингдек, Жиззах вилоятида Нурота, Моргузар ва Туркистон тоғ тизмалари, текисликлар,
адир ва тоғ ёнбағрилари ўзаро мужассамлашган ҳолда ўзига хос иқлим ва
табиат
манзараларини ҳосил қилганлигини кўриш мумкин. Бундай ноёб ландшафт кўринишлари
вилоятда туризмни ривожлантириш учун барча имкониятлар борлигини маълум қилади.
Бундан ташқари, вилоятнинг Зомин, Бахмал ва Фориш туманларида табиатнинг бениҳоят
сўлим гўшалари, булоқлар, ғорлар ва тарихий обидаларнинг кўплиги туристик маршрутлар,
дам олиш зоналари, ҳатто алпинизмни ривожлантириш учун ғоятда қулай имкониятлардан
бири эканлигини англатади.
Жиззах вилояти шаҳарларида тарихий қадамжоларини туристик нуқтаи-
назаридан
баҳоласак, вилоятдаги энг қадимий туристик объект бу Жиззах шаҳри вилоятининг
маъмурий, иқтисодий ва маданий маркази ҳисобланади.
Юнон солномачилари Кирополь ва Газони алоҳида тилга олишади. Археологлар Газо
шаҳрининг ўрнини аниқ ва асосли тайин этмасаларда, тарихий манбаларда уни Самарқанд ва
Тошкент оралиғида жойлашганлигини айтилади. Жиззах Ўрта Осиёдан ўтган бир неча
қадимги карвон йўлининг туташган йўлида жойида вужудга келган [2].
Шаҳар VI-асрдан маълум бўлиб, араблар келмасдан аввал, Усрушона давлатининг энг
йирик шаҳарларидан бири ҳисобланган. Қадимда Жиззахда кўпгина карвон йўллари
бирлашиб, Амир Темур (Илон ўтди) дарвозаси орқали Самарқанд воҳасига ўтган, аниқроқ
айтадиган бўлсак, дарвоза вазифасини бажарган ва бу дарвоза Самарқанд воҳасидан ташқари
499
Бухоро, Хуросон, Ўрта Шарқ
билан Тошкент, Фарғона водийларини ўзаро боғлаган.
Бугунгача шаҳарда Ўрда, Бобо Як, Қалиятепа, Нуриддин ҳожи мадрасаси каби тарихий ва
меъмориал ёдгорликлар сақланиб қолган.
Бугунги кунда Жиззах шаҳрида, “Туристик фаолиятни амалга оширувчи фирма ва
ташкилотлар сони 11 тани ташкил қилиб, 2019 - йилда улар томонидан 18,5 минг нафар
ташриф буюрувчига хизмат кўрсатилган. Жиззах вилояти бўйича 2019- йилда меҳмонҳона ва
шунга ўхшаш жойларда жойлаштирилган шахслар сони 38984 нафар бўлиб, 1683
нафари
МДҲ давлатларидан ташриф буюрган бўлса, 1675 нафари эса узоқ хорижий мамлакатлардан
ташриф буюрган” [4].
Жиззах шаҳрида туризмни янада ривожлантириш ва уни тўғри ҳудудий ташкил этишни
такомиллаштириш, саёҳлик хизматлари бозорида кичик ва ўрта ташкилотларнинг
қатнашишини фаоллаштириш ҳамда хорижий инвесторларни туризм соҳасига кенг жалб
қилиш мақсадга мувофиқдир. Шу ўринда сайёҳлар экспорт қиладиган етакчи давлатлар
қизиқишини ўрганиш ва сайёҳлар оқимини янада кўпроқ жалб қилиш йўлларини аниқлаш
муҳим аҳамиятга эгадир. Масалан жаҳон бўйича энг кўп саёҳат қиладиган Германия, АҚШ,
Буюк Британия давлатлари аҳолиси бўлиб, шу давлатлар сайёҳларнинг қизиқишини
Ўзбекистонга, шунингдек Жиззах вилояти шаҳарларига қаратиш лозимдир. Жиззах вилояти
шаҳарлари ва туманларининг туристик имкониятларини намоён қилиш,
рекламага катта
эътибор қаратиш муҳимдир.
Жиззах шаҳрида маҳаллий ва халқаро туризм шаҳар иқтисодиётининг муҳим даромад
манбаига айланиши мумкин. Бунинг учун шаҳарда туризм инфратузилмасини
шакллантириш хизмат турларни кенгайтириш, малакали мутахасислар тайёрлаш ва бошқа
амалий ишларни бажариш асосий ташкилий вазифалардан ҳисобланади.
Келажакда Жиззах шаҳрида миллий ҳунармадчилик буюмлари, таомлар ва
ширинликлар, эсталик совғалари билан савдо қилувчи расталар, маиший хизмат кўрсатиш ва
сервис шаҳобчалари, маҳаллий аҳолининг урф одатлари ва ўйинларини
намойиш этишга
мўлжалланган “Туризм кўчаси” барпо этилиши кутиляпти.
Шаҳарга келадиган сайёҳларнинг сонини ошириш ва жаҳон талабида хизмат
кўрсатишни ташкил этиш минтақа туризмининг энг муҳим муаммоларидан биридир. Бунинг
учун сайёҳлик билан шуғулланадиган туристик фирмалар, корхоналар ва ташкилотлар
фаоллигини ошириш, сайёҳлар талабини ўрганиш кабилар муҳимдир. Туризм тараққиёти,
яъни сайёҳлар оқимининг кўпайиши иқтисодиёт тармоқлари, қурилиш, транспорт, савдо ва
бошқаларни ривожланишига сабаб бўлади.
Хулоса қиладиган бўлсак, туризм аслида бўш вақтда самарали фойдаланиш ва ҳордиқ
чиқаришдан иборат бўлиб, сайёҳларга хизмат қилиш билан боғлиқ тармоқларни ҳам қамраб
олади. Дарҳақиқат вилоят шаҳарларида туризмни ташкил
этиш ва ривожлантириш барча
соҳаларнинг иқтисодий ўсишига, аҳолининг бир қисмини иш билан таъминлаш муаммосини
ҳал этишга ёрдам беради. Бу эса ҳозирда туристик объектларнинг қайтадан қуриш,
таъмирлаш ва кенгайтиришга эътибор қаратишни талаб этади.
Do'stlaringiz bilan baham: